Feb 082019
 

Халқаро Freedom House ташкилоти 2019 йилнинг 5 февраль куни ҳар йили очиқлайдиган йиллик ҳисоботини (report) жамоатчиликка очиқлади. [1].

Ҳисоботга биноан Ўзбекистон сиёсий ҳуқуқлар ва фуқаровий эркинликлар (сиёсий эркинликлар) бўйича 9 балл билан ўтган йилга нисбатан 2 балл кўпроқ балл олиб ижобий ўзгаришга эришган. [2].

Ўзбекистоннинг 9 балл билан дунё мамлакатлари қаторида қандай ўринни эгаллаганини кўриб чиқамиз. [1].

Финляндия, 100 балл;

Норвегия, 100 балл;

Швеция, 100 балл;

Эстония, 94 балл;

Латвия, 87 балл;

Монголия, 85 балл;

Грузия, 63 балл;

Украина, 60 балл;

Молдавия, 58 балл;

Малайзия, 52 балл;

Арманистон, 51 балл;

Қирғизистон, 37 балл;

Афғонистон, 27 балл;

Қозоғистон, 22 балл;

Россия Федерацияси, 20 балл;

Белоруссия, 19 балл;

Эрон, 18 балл;

Хитой, 11 балл;

Озарбайжон, 11 балл;

Тожикистон, 9 балл;

Ўзбекистон, 9 балл;

Шимолий Кореа, 3 балл;

Туркманистон, 2 балл.

Юқоридаги сиёсий эркинлик кўрсаткичларидан кўриниб турибдики, Ўзбекистон 9 балл билан Тожикистон ( 9 балл )даражасига эришган ва албатта Шимолий Кореадан ( 3 балл ), Туркманистондан ( 2 балл ) анча узоқлашишга эришган. Бироқ, дунёнинг энг эркин мамлакатлари Финландия ( 100 балл ), Норвегия ( 100 балл ), Швециялардан ( 100 балл ) жуда кейинда ва ҳаттоки Афғонистон (27 балл), Эрондан (18 балл) ҳам сиёсий эркинликлар бўйича орқадамиз.

Умуман олганда Ўзбекистон ёмонларнинг энг ёмонлари бўлган 13 мамлакат қаторида:

1. Сурия, 0 балл;

2. Эритрия, 2 балл;

3. Жанубий Судан, 2 балл;

4. Туркманистон, 2 балл;

5. Шимолий Кореа, 3 балл;

6. Экваториал Гвинея, 6 балл;

7. Саудия Арабистони, 7 балл;

8. Судан, 7 балл;

9. Сомали, 7 балл;

10. Ўзбекистон, 9 балл;

11. Ливия, 9 балл;

12. Тожикистон, 9 балл;

13. Марказий Африка Республикаси, 9 балл. [3].

Ўзбекистоннинг дунёнинг 13 энг ёмонларнинг ёмони мамлакатлари қаторида бўлиши табиийдир. Чунки марҳум диктатор Ислом Каримов даврида ҳам ҳозирги президент Шавкат Мирзиёевнинг 3-йил бошқарув даврида ҳам сиёсий майдонда мухолифатга легал фаолият кўрсатишга йўл берилмаган. Умуман Ўзбекистон тарихида мухолифатга йўл берилмаган, эркин, демократик сайловлар орқали ҳокимият алмашиши рўй бермаган.

Фақатгина 1991, 1992 йиллардагина Эрк демократик партияси ва Бирлик Халқ Ҳаракати рўйҳатга олиниб, легал фаолият олиб боришга имконият берилган эди.

Ўзбекистонда фуқаровий эркинликлар вазиятига келсак,мен “Ҳанузгача Ўзбекистонда интернет эркин эмас, тезлиги паст, сўз эркинлиги йўқ” номли мақолам [4]ва шу номдаги видеодан [5] иқтибос келтиришни ўринли топдим:

Ўзбекистонда ҳанузгача асосий 5 сиёсий эркинликлар йўқ. Шу сабабли кучли фуқаролик жамияти шаклланиши учун ҳеч қандай шароит йўқ.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 43-моддасида Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланиши таъкидланади. [6].

43-модда.

Давлат фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди.

Бироқ, Ўзбекистонда

1- Тинч норозилик намойиши эркинлиги ҳуқуқи;

2-Ташкилотларга уюшиш эркинлиги ҳуқуқи;

3-Сўз эркинлиги ҳуқуқи;

4- Эркин кўчиш ва истаган жойда яшаш эркинлиги ҳуқуқи;

5- Эътиқод эркинлиги ҳуқуқлари йўқ, таъминланмаган, юмшоқроқ қилиб айтганда чекланган.

Ўзбекистонда сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ўзгаришлар ватандошлар иштирокида 2 ҳолатда рўй бериши мумкин:

1. Ўзбекистон ватандошлари ўз норозиликларини тинч йўл билан норозилик намойиши орқали ифодалай олса;

2. Эркин, демократик сайловлар билан ҳокимият алмашиши рўй берса.

Лекин, Ўзбекистонда на тинч йўл билан норозилик билдириш эркинлиги ҳуқуқи бор, на эркин, демократик сайловлар бор”. [4,5].Иқтибос тугади.

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ватандошларига фуқаровий эркинликлардан тўла фойдаланиш имкониятини бериш ўрнига, сиёсий рақобатга йўл очмасдан сохта “Ўзбекистон экология партияси” ва “Юксалиш умуммиллий ҳаракати” яратиш билан банд. [7,8].

Абдужалил Бойматов

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти вице президенти.

8февраль , 2019-йил.

Дублин, Ирландия.

Фойдаланилган адабиётлар:

1. Freedom in the World 2019.

( https://freedomhouse.org/report/countries-world-freedom-2019).

2. Freedom in the World 2018 by Aggregate Score.

( https://freedomhouse.org/report/freedom-world/freedom-world-2018 ).

3. Worst of the worst. 2019. ( https://freedomhouse.org/report/freedom-world/freedom-world-2019/democracy-in-retreat ).

4. Абдужалил Бойматов. Ҳанузгача Ўзбекистонда интернет эркин эмас, тезлиги паст, сўз эркинлиги йўқ. 21.12.2018. ( http://uz.hrsu.org/archives/9351#more-9351 ).

5. Абдужалил Бойматов. Ҳанузгача Ўзбекистонда интернет эркин эмас, тезлиги паст, сўз эркинлиги йўқ. Видео. 22.12.2018. ( http://uz.hrsu.org/archives/9355 ).

6. O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi. (http://constitution.uz/oz/clause/index#section23 ).

7. Мирзиёев танқидидан бир йил ўтиб Экологик ҳаракат партияга айланди.08.01.2019. ( https://www.ozodlik.org/a/29697381.html ).

8. KunUz. 07.02.2019. YUKSALISH UMUMMILLIY HARAKATI RAISI BILAN EKSKLYUZIV INTERVYU. ( https://www.youtube.com/watch?v=o7kO2edfQ00 ).