Feb 082019
 

Эсларингизда бўлса,бу ҳақда ўтган йили хабар берган эдик.
1979 йилда туғилган Рустам Турсунов 2005 йилдан буён ИИб ходими бўлиб
ишлаб келган.Оилали, уч нафар фарзанди бор.Унвони лейтенант. 2017 йил
апрель ойи Қашқадарё вилоятининг Ғузор тумани ИИБ ҳуқуқбузарлик
пунктлари профилактика инспектори бўлиб ишлаган,ҳаракатдаги интизомий
жазоси йўқ.

2018 йил ,19 август куни эрталаб соат 8.00 да ишга борган, ўзига
бирикитилган вазифаларни бажарган.Кеч соат 23.30ларда турмуш ўртоғи
қўнғироқ килиб, қизининг соғлиги бўлмаганлиги айтган. Рустам Турсунов
зудликда Матиз русумли машинасига миниб, уйига жунайди.

Шавкат Миромонович, участка норзирларини хизмат уйлари билан
таъминланишлари учун қарор чиқарганлар. Рустам Турсуновнинг хизмат уйи
битмаганлиги боис ҳам, уйда ювиниб олишни мақсад қилган участка нозири.
Қарши шаҳрига кириб келган участка нозири уйига егулик ул-бул олмоқчи
бўлади.Уйи яқинидаги дўконнинг яқинига машинасини тўхтатади.Машинадан
тушиб дўконга боради.Йўлнинг нариги томондаги.Маҳалла куй,таниш-билиш
деган нарсалар бор бизнинг менталитетда.Танишларини кўриб,бир-бир
саломалашиб қолади.

Шу орада қаердандир фуқаро кийимидаги шахслар келиб Рустам Турсуновни
ташқарига тортқилишади. Яьни кўчада гаплашиб олишлари кераклигини
билдиришади.Участка нозири Рустам Турсунов чўнтагига бирон нарса тиқиб
қўйишлари мумкинлигидан қаттиқ қўрқиб, уларнинг қўлидан қочиб кетади.
Машина йўл четида қолиб кетади.

Рустам Турсуновни қўрққанича борда,ахир бошқармадан рухсат сўрамай
келганда.Шу сабабли Ғузор тумани ИИБ бошлиғига қўнғироқ қилиб вазиятни
тушунтиради. Рустам Турсунов кейинчали билса бу фуқаро кийимидаги ходимлар
ИИБ Ўз хафсизлик бўлими ходимлари экан.

Ҳаммасидан қизиғи Рустам Турсуновни бирорта экспертиза хулосаси бўлмай
туриб “Ичган”деб ҳисоблаб, ички ишлар органлари сафидан бўшатиш
тўғрисида хулоса қилганлар ва 30.08.2018 йилдаги 58 буйруқ билан
Низомнинг 144 моддаси “к” бандига асосан, яьни ички ишлар органи
ходимининг шаьнига путур етказувчи хатти ҳаракатлар содир этганлиги
учун ички ишлар органлари хизматидан Қуролли кучлар заҳғирасига
бўшатилган.

Рустам Турсуновнинг оналар Бўритош опа Бўронова дод деб ёзмаган
жойлари қолмаган.Ҳаттоки Шавкат Миромоновичга, ИИБ вазири Бобожонов
Пўлат Раззоқовичга ҳам бир неча бор мурожаат қилиб то ҳозиргача
мурожаат қилиб келаяптилар.

Фарзандари Рустам Турсунов кассация шикояти ёзган ва вилоят маьмурий
судининг 10.10.2018 йилги ҳал қилув қарори билан Қарши шаҳар маьмурий
судининг 12.09.2018 йилдаги қарори асоссиз деб топилиб материал бўйича
қўшимча текшириш олиб бориш учун вилоят прокуратурасига юборилган деб
мурожаат қилганлар Бўритош опа.

ИИБ вазири Пўлат Бобожонов билан учрашиш мақсадида Тошкентга ҳам зир
қатнаганларини маьлум қилдилар она.”Менку ИИБ ходимининг онаси
сифатида, ИИБ вазири билан учраша олмаяпман.Сарсон бўлганим қолди.Ҳеч
ким сизни эшитишни ҳам, тинглашни ҳам истамайди.Билмадим, балки вазир
билан учрашишим учун чет эл радиостанциялари билан боғланишим
керакдир”дейдилар адолат излаб топа олмаётган она.

“Нега ИИБ вазири ёки Қашқадарё вилоят бошқармаси бошлиғи билан мен
учраша олмайман?”-дедилар она.

Ҳурматли чет эл радиостанциялар журналистлари!Илтимос сизлардан
Бўритош опа Бўронова билан боғланиб бир эшитиб кўринглар.Зора ИИБ
вазири қабул қилиб қолсалар ва Рустам Турсунов зора ишига қайта
тикланиб қолсалар.

Бир онаизорни мақсади ҳам шу аслида фарзандини ўз ишига қайти тикланиши.
Журналистлар илтимос ёрдам бериб юборинглар.

Ўзбекистон вазири Пўлат Бобожоновдан ҳам илтимос қилиб қоламиз.Шу
ходимингизни ишига қайта тикланг.Адолатни қарор топтиринг!

Ахир неча йиллардан буён хизмат қилиб келган ИИБ соҳасида ходим
Рустам Турсунов.Шунчаки, ишдан бўшатиб юборманг деган илтимосимизни
ерда қолдирмайсиз деган умиддамиз.

Онанинг ҳам илтимослари ерда қолиб кетмасин.
Бўритош опа Бўронова тел рақамлари +99890 733-88-62

Гулшан Қораева
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти
Қашқадарё вилоят бўлими раиси
8 февраль, 2019 йил.