Aug 212011
 

Мен 2009-йилнинг 6-май куни Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг (ЎИҲЖ) президенти этиб сайланганимдан кейин ўзбек мухолифат лидерлари Абдурахим Пўлатов, Мухаммад Солиҳларни демократик лидерлар эмас деб танқид қилишни бошладим. Танқид қилишимга қуйидаги мулоҳазалар сабабчи бўлган эди. Ўзбекистонда Ислом Каримовнинг диктатурасини ўрнатилишида Ислом Каримовнинг шахс сифатида дунёқараш нуқтаи назаридан демократ эмаслиги, Сталин типидаги рахбарлардан бири эканлигини фақатгина асосий сабабчи бўлиш билан бирга, балким мухолифат ва аҳолининг ҳам демократия ғояларини тушунишининг етарлича шаклланмаганини кўрсатиш эди. Мен ўзбек мухолифати лидерлари Абдурахим Пўлатов ва Мухаммад Солиҳларнинг демократик лидерлар эмаслиги ҳақида Озодлик радиосига берган интервьюмда айтган эдим. [1](http://www.ozodlik.org/content/article/1625211.html)

 

Иқтибос:Уставимизга анча ўзгартиришлар киритилди. Ташкилот президенти ҳар икки йилда сайланади. Ташкилот президенти тўрт марта сайланиши мумкин. Ўз вазифасини яхши бажара олмаса¸ у икки йилдан кейин¸ тўрт йилдан кейин алмашиши мумкин. Яъни демократик сайлов йўли билан бошқа одам президент бўлиши мумкин.

Ўзбекистонда демократик жамият қуриш учун Ўзбекистондаги мухолиф партиялар¸ инсон ҳуқуқлари ташкилотлари демократик бўлиши керак. Ўзбекистон Конституциясига биноан¸ ташкилотлар ўзларининг низомига биноан раҳбарларини алмаштириб туриши керак.

Каримов 1989 йилдан президент бўлса¸ Абдураҳим Пўлатов ҳам шу йилдан бери Бирлик раҳбари. Ҳеч алмашгани йўқ. Эрк партиясида ҳам худди шундай ҳолат. Муҳаммад Солиҳ 1990 йилдан бери лидер. Лекин бу партиялар тазйиқ остида бўлгани учун низомлар кўпинча бузилган.

Мана, Хитой Коммунистик партиясида ҳам 10 йилдан кейин раҳбарлар алмашади. Хитой Коммунистик партияси ҳам бизнинг Бирликка¸ Эркка қараганда демократик. Мен ташкилотимизнинг демократик ташкилотга айланиши учун ҳамма кучимни сарф қиламан”. Иқтибос тугади.

 

Бугунги кунда Бирлик Халқ ҳаракати партияси лидери Абдураҳим Пўлатов партияга 22- йилдан кўпрокдан, Мухаммад Солиҳ эса Эрк Демократик партиясига 21 йилдан бери раҳбарлик қилмоқда ва албатта, Ислом Каримов ҳам Ўзбекистонни 22 йилдан кўпрокдан бери бошқариб келишмокда. Мен ўзбек мухолифатининг лидерларини танқид қилишни бошлаганимда ўйлаган эдимки, ўзбек мухолифати партияларининг лидерлари алмашиб ўзбек мухолифати демократлашади. Ўзбек мухолифатининг демократлашиши ўзбек фуқароларида демократик онгнинг шаклланишига ва пировард натижада Ислом Каримов диктатурасининг емирилишига ва ўзбек жамиятининг демократлишишига олиб келади деб ўйлаган эдим. Афсуски мен ўйлаганчалик бўлиб чиқмади. Ўзбек мухолифати лидерлари томонидан менга нисбатан обрўсизлантириш, тўҳматлар ёғдириш, ҳаттоки очиқдан очиқ ҳақоратлар қилишгача борилди. Қуйида бу кампания қандай олиб борилганини Абдураҳим Пўлатов, Мухаммад Солиҳ, Толиб Ёқубов,Ҳазратқул Худойберди, Баҳодир Намозов,Абдулла Абдуқодир ўғли,Озодлик ва ББС нинг баьзи мухбирлари мисолида келтирилади.

 

 

1. Мухаммад Солиҳ. Биринчи бўлиб менга нисбатан обрусизлантириш кампаниясини ЭРК демократик партияси бошлаб берди. Эрк Демократик партиясининг сайтида Самандар Самарқандийнинг 2 та мақоласи чоп этилди[2, мақола 2009 йилнинг 25 октябрида электрон почта орқалитарқатилган ва ЭРК демократик партияси сайти ва Пона сайтида ёйинланган эди. Яқиндамақолани бу сайтларда топа олмадим ва ЎИҲЖ сайтига жойлаштирдим.](http://uz.hrsu.org/archives/2362#more-2362)[3](http://uzbekistanerk.com/uzb/?p=423) .

Бу иккала мақолада Самандар Самарқандий биринчилардан бўлиб мени Ислом Каримов режимига хизмат қилаётганликда, МХХ агенти деб айблади.

Иктибос: Бу дaвр ичидa A.Бoймaтoвнинг фaoлиятидa кузaтгaнлaрим бўйичa қуйидaги қaтъий xулoсaгa кeлдим. У, ҳуқуқ ҳимoячиси oбрaзигa ишoнaрли кириб сўнгрa, муxoлифaтни пaрoкaндa қилиш учун курaшиш тoпшириғини oлгaн СНБнинг мaлaйлaридaн бири экaн. У СНБ тoпшириғи биринчи қисмини aълo уддaлaди. У, Тoлиб Ёқубoвдeк ҳуқуқбoнни ишoнчигa кириб, сўнгрa уни ўз “тузoғи”гa илинтирa oлди. Энди у СНБ тoпшириғининг иккинчи қисмини aмaлгa oширишгa киришди. У муҳoлифaтгa қaрши курaшни, ҳуқуқбoнлик рўлини aктив ижрo этиш билaн биргa oлиб бoрaябди”[2]. Иқтибос тугади.

ЭРК демократик партиясининг (етакчиси Мухаммад Солих) менга нисбатан бошлаган обрўсизлантириш кампаниясини кейинчалик Ўзбекистон Халқ Ҳаракати(ЎХҲ,етакчиси Мухаммад Солих) давом эттирди.

 

2.Абдураҳим Пўлатов. Бирлик халқ ҳаракати партиясининг раиси Абдурахим Пўлатов Мухаммад Солиҳдай ўз партиясининг сайтида буюртма мақола чоп эттирмасдан бутунлай бошқача йўл тутди, у ЎИҲЖнинг Қашқадарё вилояти бўлимини тўла барбод қилиш учун қабиҳ бир политтехнология қўллади.

 

Абдураҳим Пўлатов Қашқадарё вилоятида ЎИҲЖни барбод қилиш учун Самад Мурод, Дайнов Ташанов, Зулфиқор Мирзо билан ҳамкорлик қилиб сохта конференция ўтказишни ташкил қилди ва конференция иштирокчилари қўли билан ЎИҲЖ нинг вилоят бўйича “янги раиси” этиб Эшқул Юсуповни сайлади.

Иқтибос: ”Ғайбулла Жалилов устидан бўлаётган суднинг якуний мажлиси 8 январь, жума куни бўлиб ўтиши, суд ҳукми ўқилиши керак эди. Лекин суд номаълум кунга қолдирилди. Ҳозир нима учун суд мажлиси номаълум кунга қолдирилгани маълум бўлаяпти. Бугун 12 январь куни ” “Ҳаракат” журналида хабар берилишича, “Бирлик” халқ ҳаракати партияси раиси ўринбосари Дайнов Ташанов, ҳукумат тарафидан тузилган “Эрк” партиясининг раиси бўлмиш Самад Мурод, “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари ташкилоти Қашқадарё бўлими раиси Зулфиқор Мирзо, Инсон Ҳуқуқлари Ташаббус гуруҳи вилоят бўлими раҳбари Мурод Жўра ва Ёдгор Турлибеков тарафдори бўлган, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти “аъзолари” иштирокида ҳокимият тарафидан уюштирилган сохта, фитна таъсис конференцияси бўлиб ўтган. Конференция иштирокчилари Ғайбулла Жалиловни қийноққа тутилганлигини, умуман Қашқадарё вилоятидаги қийноқларни туҳмат деб баҳолашган.

Ҳаммага маълумки Самад Мурод бир пайтлар “Эрк” партиясини иккига бўлишда энг катта рол ўйнаган машҳур шахс”[4](http://yangidunyo.com/?p=9388#comments ). Иқтибос тугади.

 

Йиғилишда жамиятнинг вилоят бўлими раҳбари Гулшан Қораева ва жамият фаоли Нодир Ахатовлар фаолияти танқид остига олинган, улар тарқатаёган маълумотлар асоссиз ва ёлғон эканлиги таъкидланган эди. Конференцияда ЎИҲЖ номидан 11 киши қатнашган, мухолифатдаги “Бирлик” ва ЭРК партиялари, “Эзгулик” ҳамда Инсон Ҳуқуқлари Ташаббус гуруҳи вакиллари кузатувчи сифатида иштирок этган. Конференция иштирокчилари Гулшан Қораева ва Нодир Ахатовларни вазифаларидан бўшатиш ҳақида қарор чиқарган.

Абдурахим Пўлатов ЎИҲЖ нинг Қашқадарё вилояти бўйича раисини сайлаш билан жамиятимизни Бирлик Халқ Ҳаракати партиясига тарафдор кишилар билан алмаштириб пировардида Абдужалил Бойматовни ЎИҲЖ нинг президенти сифатида сиёсий обрўсини буткул йўққа чиқаришни режалаштирган эди.

3. Толиб Ёқубов. Мухаммад Солиҳ ва Абдурахим Пўлатовларнинг менинг уларнинг шахсиятларига тегмасдан,ҳақорат қилмасдан жуда маданий шаклда қилган танқидимга қўллаган политтехнологиялари Толиб Ёқубов бошчилигида Ҳазратқул Худойберди, Баходир Намозов ва ЎХҲнинг тарафдорлари томонидан амалга оширилган очиқдан очиқ сурбет, жангари, пасткаш фитнага нисбатан анча маданийдир.

ЎИҲЖ вице президенти Толиб Ёқубов жамиятнинг президенти Абдужалил Бойматов ва жамият азоларидан яширинча Ҳазратқул Худойбердига жамият номидан ваколат бериб ЎИҲЖ нинг ЎХҲ муъассисларидан бири бўлишига эришишди. Ўзбекистон Халқ Ҳаракати сиёсий ташкилотдир. Шу сабабли ЎИҲЖ нинг ЎХҲ нинг муъассисчиларидан бири бўлиши ЎИҲЖ нинг инсон ҳуқуқи ташкилоти мақомини йўқотишга олиб келди. Абдужалил Бойматов Толиб Ёқубов ва Ҳазратқул Худойбердини бу ҳаракатини фитна деб баҳолади.[10](http://yangidunyo.com/?p=20716), [11](http://yangidunyo.com/?p=20819). Толиб Ёқубов ЎХҲ нинг курултойидан шу кунгача амалга оширган фитнасини хаспўшлаш учун Абдужалил Бойматовни обрўсизлантириш бўйича кампания олиб боряпти. Бу кампаниянинг маҳсули сифатида Толиб Ёқубов томонидан 5та мақола электрон почта орқали тарқатилди ва сайтларда чоп этилди.[5 (http://yangidunyo.com/?p=20459), 6 (http://yangidunyo.com/?p=20580),7 (http://yangidunyo.com/?p=21135),8 (http://yangidunyo.com/?p=21153),9 (http://uzxalqharakati.com/?p=1764)]


Менинг
ЎИҲЖининг президенти сифатида фаолиятимга жамоатчилик, ташкилотимиз фаоллари баҳо беришлари керак эди.Лекин,бутунлай бошқача бўлиб чиқди. Менинг жамият президентлигига нолойиқлигим ҳақида мени 2009 йилнинг 6 майида президентликка номзодимни кўрсатган ва қўллаб қувватлаган Толиб Ёқубов юкорида айтиб ўтганимдек бир эмас беш мақола ёзди. Президентлигим давомида ЎИҲЖида фаолият кўрсатмаганҲазратқул Худойберди менга нисбатан фитнани Толиб Ёқубов билан бирга амалга оширди, менинг шахсиятимга тегувчи мақолалар ёзди[14](http://stopdictatorkarimov.com/Suvaraklar.htm ). ЎИҲЖ аъзоси бўлмаган Баҳодир Намозов эса сохта маълумотлар тарқатиб мени президентликка номзодимни қўймаслигимни талаб қилди[13] (http://yangidunyo.com/?p=20409) ва куракда турмайдиган уч қаватли сўкишлар билан ҳақорат қилишгача бориб етди.

 

ЭРК ва ЎХҲ аьзоси Абдулла Абдураззоқ ўғли Абдужалил Бойматов Ислом Каримов режими томонидан мухолифатга киритилган МХХ ходими деб мақола ёзди[15].(http://yangidunyo.com/?p=20859).

Юқорида айтиб ўтганимдек мени биринчи марта Самандар Самарқандий тахаллусли киши МХХ агенти деб иддао қилган эди. Бу иддао фитначиларга ўз бузғунчилик ҳаракатларини хаспўшлаш учун қўл келиб қолди. Толиб Ёқубов ҳам Абдужалил Бойматовни МХХнинг ЎИҲЖига киритилган яширин ходими деб иддао килиб чиқди [9] (http://uzxalqharakati.com/?p=1764). Толиб Ёқубовнинг бу тўҳматига жавобан мен жавоб мақола ёзишга мажбур бўлдим.[12](http://yangidunyo.com/?p=21447).

Толиб Ёқубов, Ҳазратқул Худойберди, Баходир Намозов амалга оширган фитна натижаси ўларок ЎИҲЖи иккига бўлиниб кетди, Ҳазратқул Худойберди президентлигида, Баходир Намозовнинг Ўзбекистон бўйича вице президентлигида,Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Халкаро Жамияти ташкил топди (ЎИҲХЖ). ЎИҲХЖ эса ЎХҲ нинг муассисларидан биридир,

яьни бошқача айтганда ЎИҲХЖ сиёсий ташкилотга айланди.

Бу бўлинишнинг сабаблари ҳақида uznews.net интернет сайтида шундай дейилган эди. [16](http://www.uznews.net/article_single.php?lng=uz&cid=22&aid=837) .

Иқтибос: “Ўзбекистон ичида қолиб ишлаётган ЎИҲЖнинг кўплаб аъзолари қўллаб қувватлаган Бойматовнинг сўзларига кўра, гап унинг шахсиятида ҳам эмас, у ташкилот президентлигига осилиб олгани йўқ.

Балки ЎИҲЖнинг бўлинишига олиб келган ғоявий ва сиёсий келишмовчиликлардадир, – бу келажакда бутун Ўзбекистон жамияти бўлинишидан дарак беради.

Бу айнан демократия ва исломий давлат тарафдорлари ўртасида, танқидга тоқатли томон ва бунга тоқат қилмайдиган, ҳар қандай йўл билан ўз мухолифининг оғзини очирмасликка тайёр шахслар ўртасида юз беради.

“ЎИҲЖнинг бўлиниши – кучларнинг ҳолати, одамларнинг маданияти, улар фойдаланаётган метод ва воситаларни намойиш этувчи ўзбек жамиятидаги навбатдаги дарздир”, – дейди Бойматов.

“Ҳозирча бу зиддият менга, Ўзбекистонда ҳақиқий демократлар жуда кам эканлигини англатади”, – дея қўшимча қилади у”. Иқтибос тугади.

Мен ва Толиб Ёқубов ўртасидаги муносабатларнинг жамиятимизнинг иккига бўлинишига олиб келганлиги ҳақида ўйлаганимда қуйидаги воқеа эсимга тушади.
Кўпчиликка маълумки, 1999 йил 31декабрида Россиянинг биринчи президенти Борис Ельцин исътефога чиқишини кутилмаганда эълон қилди. 2000 йил президент сайловларида Борис Ельцин томонидан хукумат раиси лавозимига келтирилган КГБ чи Владимир Путин ғолиб чиқди. Владимир Путин эса президент бўлгандан кейин Россияда мустақил ТВ ва газеталарни давлат назоратига олишга ва губернаторлар сайланмасдан президент томонидан тайинланишига эришди. Путиннинг бу ислоҳотлари Россиянинг демократик жамоатчилигини ва мустакил журналистларни ғазабга келтирди. Ғазабланган журналистлар Борис Ельцинни асосий айбдор деб ҳисоблаб унга мурожаат қилишади:-“Сиз кимни Россиянинг президентлигига келтирдингиз?!” Борис Ельцин:-“Владимир Путинни Россия халқи президент этиб сайлади, энди Россия халқи унинг фаолиятига баҳо беради, мен эмас”-деб жавоб беради.

Албатта мен Владимир Путин эмасман, Толиб Ёқубов ҳам Борис Ельцин эмас. Лекин ўхшашлик ва фарқларни ўқувчининг ўзи мулоҳаза қилиб аниқлаб баҳо бера олади.

 

Мен 2009 йилнинг 6 майигача Абдураҳим Пўлатов ва Мухаммад Солиҳларнинг партия аъзолари билан ҳамкорлик қилдим ва қарийб 20 йил давомида уларни ҳеч қандай танқид қилмадим. 20 йил ўтгандан сўнг уларни демократик лидерлар эмас деб танқид қилиш билан менга нисбатан юқорида айтганимдек Ислом Каримов режимининг агенти, инсон ҳуқуқи химоячиси сифатида ЎИҲЖ ни бошқаришга нолойиқ каби бўҳтонлар ёғила бошлади, ҳаттоки шахсиятга тегувчи кўп мақолалар чоп этилди ва ҳақоратлар ёғилди.

Бу воқеалар менга СССР парчаланиб Ўзбекистон мустақил бўлгунча бошимдан кечирган воқеаларни эсга солди.Мен 1982-1992 йилларда Ўзбекистон фанлар академиясининг Ядро физикаси илмий текшириш институтида илмий иш олиб бордим.Бу давр давомида мен фан номзоди бўлишга, Средмашнинг 1-мукофотини олишга ва институт бўйича ёш олимлар ўртасида ўтказилган конкурсда 2-ўринни олишга эришдим.

Лекин мен 1988 йилнинг декабрь ойида бир “катта хато”га йўл қўйдим,яъни Бирлик халқ ҳаракатига аъзо бўлдим. Мен Бирлик уюштирган митингларда қатнаша бошладим ва институтда Бирликнинг ёшлар бўлимини бошқара бошладим. Менинг Бирликдаги фаолиятимга институт коммунистлари партия комитети ва Ўзбекистон фанлар академияси президиуми муносиб “баҳо” беришди. Мени институтдан ҳайдаш тўғрисида Ўзбекистон фанлар академияси президиумидан буйруқ келди. Мен институтдаги Бирликчиларнинг ҳимояга олганликлари ва қўллаб қувватлашлари туфайли институтдан ҳайдалмай қолдим.

Ўзбек мухолифатининг энг катта фожеаларидан бири шундаки,Озодлик ва ББС нинг кўпчилик мухбирлари Мухаммад Солиҳнинг тарафдорларидир. Айниқса Озодликдаги Шуҳрат, Ҳурмат (ва uznews.net даги Қудрат) уч ака ука Бобожоновлар жуда қобилиятли, меҳнаткаш журналист бўлишлари билан бирга, уларнинг Мухаммад Солиҳни ашаддий тарафдорлари бўлишлиги мухолифатда катта келишмовчиликларни келтириб чиқармоқда. Мухаммад Солиҳни ким танқид қилса шу инсон Озодлик ва ББС нинг каҳрига дучор бўлади, яъни танқидчига бу радиостанциялардан минбар бериш батамом тўхтатилади ёки ниҳоятда камайтирилади. Охирги пайтларда мен Мухаммад Солиҳни псевдодемократ деб, Ўзбекистон халқ ҳаракатини эса ислом динини сиёсий қурол сифатида ишлатувчи аъзолари кўпчиликни ташкил қилганликлари туфайли улар Ўзбекистонда хокимиятга келсалар ислом диктатураси ўрнатилиши эҳтимоли кўпроқ деб танқид қилганлигим учун, мен Озодлик ва ББСнинг қаҳрига учрадим дея оламан. Зеро,бу радиостансияларда Мухаммад Солиҳ ва ЎХҲ аъзолари демократлар сифатида реклама қилинябди. Уларни демократ эмас деб танқид қилганларга эса минбар берилмаябди.

Бундан шундай хулоса келиб чиқадики ўзбек мухолифати етакчилари ҳам СССР давридаги Ўзбекистон рахбарияти каби танқидга нисбатан муносабатлари қарийб бир хил- танқидчи жазоланади.

Юкоридаги фикрларга асосланиб мен мухолифатдаги келишмовчиликларни,жанжалларни камайтириш учун қуйидагиларни амалга ошириш зарур деб хисоблайман.

1.Ўзбек мухолифати етакчилари танқидга шахсиятга тегмасдан,ҳақорат қилмасдан маданий шаклда жавоб беришни ўрганишлари зарур;

2.Мухолифат фаоллари муаммоларни маданий шаклда кўтариш, муҳокама қилиш, ечимини топиб ҳал қилишни ўрганишлари зарур;

3.Мухолифат етакчилари бир бирларини камситиш,ерга уриш, ҳақорат қилишни тўхтатсалар улар ўртасидаги душманлик йўқолиб, ҳамкорлик қилишга йўл очилади;

4.Иложи борича Бирлик халқ ҳаракати партияси раиси Абдурахим Пўлатов ва Эрк демократик партияси раиси Мухаммад Солиҳ ўз партияларини демократлаштиришлари зарур,яъни партия раислари низомга мувофиқ алмашиб, янгиланиб туришига эришишлари керак.

5.Бирлик халқ ҳаракати партияси, Бирдамлик халқ ҳаракати, Ўзбекистон халқ ҳаракати ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиб, мухолифат кенгаши, мухолифат етакчиси, мухолифат соя хукумати ва мухолифат маблағини шакллантиришлари зарур;

6.Озодлик, ББС, Америка овози радиостанциялари мухолифат етакчиларига, мухолифат фаолларига иложи борича тенг минбар беришлари керак.

Фойдаланилган адабиётлар:

1. Ҳуқуқ ҳимоячилари янги раҳбар сайлади.10.05.2009.(http://www.ozodlik.org/content/article/1625211.html).

 

2. Янги прeзидeнтнинг “ғoялaри“.25.10.2009.(http://uz.hrsu.org/archives/2362#more-2362)

 

3. РЕЖИМ МАЛАЙЛАРИ (2).03.03.2010.

(http://uzbekistanerk.com/uzb/?p=423)

 

4. Қашқадарёдаги сохта Конференция ҳақида. 12.01.2009.(http://yangidunyo.com/?p=9388#comments )

5. Толиб Ёқубов. Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ)нинг собиқ президенти Абдужалил Бойматов тўлиқ сукутга кетди.30.06.2011.(http://yangidunyo.com/?p=20459)

6. Толиб Ёқубов. Шотирларга жавобим.05.07.2011.(http://yangidunyo.com/?p=20580)

7.Толиб Ёқубов. Амал, қурғур, ёмон экан ёхуд принципсиз принциплик. 21.07.2011.(

http://yangidunyo.com/?p=21135)

 

8. Толиб Ёқубов.Абдужалил Бойматовнинг навбатдаги тутуруқсиз мақоласи. 31.07.2011.(http://yangidunyo.com/?p=21153)

9. Толиб Ёқубов. “Бундай одамлардан ҳеч афсусланмай воз кечиш керак” 15.08.2011 (http://uzxalqharakati.com/?p=1764).

10. Абдужалил Бойматов. Толиб Ёқубовнинг ярим ёлғон, ярим рост сафсаталари.10.07.2011.(http://yangidunyo.com/?p=20716)

11. Абдужалил Бойматов. Толиб Ёқубов мен учун ҳурматли Толиб акадан қандай қилиб фитначи Толиб Ёқубовга айланди? 12.07.2011. (http://yangidunyo.com/?p=20819)

12.Толиб Ёқубовнинг навбатдаги ярим ёлғон ярим рост сафсаталари. 16.08.2011.(http://yangidunyo.com/?p=21447)

13. Бахадыр Намазов. Заявление ОПЧУ. 29 июня 2011 года. (http://yangidunyo.com/?p=20409)

14. Компьютер ортига бекиниб олиб курашаётган ожизларга.19.07.2011.(http://stopdictatorkarimov.com/Suvaraklar.htm )

 

15. Фитначи ким?! ёки, МЕН ТАРАФКАШЛИК ТАРАФДОРИМАН

Абдулла Абдуқодир ўғли.13.07.2011.(http://yangidunyo.com/?p=20859)

 

16.ЎИҲЖ ичидаги жанжал ва бўлиниш. 09.08.2011.(http://www.uznews.net/article_single.php?lng=uz&cid=22&aid=837)

 

21-август, 2011-йил.

 

Абдужалил Бойматов

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти президенти.

 

Sorry, the comment form is closed at this time.