Mar 312012
 

  Россия мухолифати 2011 йилнинг 4 декабрида бўлибўтган парламент сайловлари ва 4 мартда бўлибўтган президент сайловларида фаол сиёсий кураш олиб борди. Афсуски, Россия мухолифати бу сайловларда жиддий ғалабага эриша олмади дея оламиз. Яъни, Россия мухолифати Давлат Думасида “Единая (Ягона) Россия” партиясининг хукмронлигига барҳам бера олмади ва Россия президентлигига Владимир Путинннинг 3-марта сайланишини бартараф қила олмади. Лекин шунга қарамасдан Россия мухолифати 2011 йилнинг 10 декабрида, 24 декабрида, 2012 йилнинг 4 февралида ва 10 мартида 25 мингдан 120 минггача иштирокчилари бўлган оммавий намойишларни, митинглар, юришларни ташкил қилишга эришди. Бу оммавий намойишлар натижаси ўларок, Путин ва Медведев тандеми Давлат Думасига партиялар тўғрисида, губернаторларни сайлаш тўғрисида янги конунлар лойиҳасини киритишга мажбур бўлди. Бу қонунлар қабул қилинса партияларни рўйхатгаўтказиш кескин осонлашади ва губернаторлар президент томонидан фильтрдан ўтказилмасдан халқ томонидан тўғридантўғри сайланади. Булардан ташқари тандем сиёсий маҳбусларниҳам қамоқдан озод килишга ваъда берди. Асосийси, Россия мухолифати ўзининг сиёсий кучга айланганлигини бутун дунёга исботлади.

 

Россия мухолифатининг парламент ва президент сайловларида мағлубиятга учраганининг сабабларига келсак, мухолифат ягона етакчи атрофида уюша олмади, мухолифатнинг соя хукуматини шакллантира олмади.

Фикримнинг исботи учун 2003 йили Грузияда, 2004 йили Украинада, 2005 йилнинг март ойида ва 2010 йилнинг апрель ойида Қирғизистонда бўлиб ўтган рангли инқилоблар мисол бўла олади.Чунки Грузия мухолифатининг  ягона етакчиси Михаил Саакашвили, Украина мухолифатининг ягона етакчиси Виктор Ющенько ва Қирғизистон мухолифатининг ягона етакчиси Қурманбек Бакиев, Роза Ўтинбоевалар бор эди. . Бу етакчиларнинг хокимият тепасига келганда мамлакатни бошқариш учун ўз командалари ҳам бор эди.

 

  Мен 2011 йилнинг 31 декабрида чоп этилган маколамда ўзбек мухолифатининг сиёсий кучга айланиши учун мухолифат кенгашини, мухолифат етакчисини, мухолифатнинг соя хукуматини ва мухолифатнинг маблағини шакллантиришни таклиф қилган эдим[1].  Бу таклифдаги ишларни амалга ошириш учун “Замондош” интернет-порталини мухолифат учун минбар сифатида фойдаланишни тавсия қилган эдим[2].

 

Афсуски, бу таклифлар мухолифат лидерлари томонидан бойкот қилиняпти. Бу бойкотларнинг Ўзбекистон фуқароларига қанчаликқимматга тушаётганлигини қуйидаги фактлар яққолкўрсатади.

Ҳаммага маълумки, Ислом Каримов 1989 йили Ўзбекистонни бошқара бошлаганда Бирлик ХалқҲаракати томонидан Ўзбекистон хукумати олдига Орол муаммоси, пахта монокультураси, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат каби муаммоларни ҳал қилиш талаб килинган эди. Орадан қарийб 23 йил ўтди, ҳозирги пайтга келиб Оролбўйи худудларида экологик аҳволниҳоятдаоғирлашган. Оролнинг Қозоғистонқисмида Кичик Оролда Қозоғистон томонидан дамба курилиб, сув сатҳикўтарилиб,балиқчиликқайта йўлгақўйилиб аҳвол яхшиланаётганига қарамасдан Оролнинг Ўзбекистон қисмидаги Катта Орол қисми қуриб бормоқда[3,4]. Оролбўйиаҳолисиўз яшаш жойларини тарк этмокда. Олимларнинг ҳисоб-китобларига қараганда Орол ўз сув ҳажмининг 90 фоизини йўқотган. Оролни қуткариш фонди Марказий Осиё Республикалари-Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ваЎзбекистон- томонидан ташкил қилинганига қарамасдан Оролнингқуриши ҳалиям давом этмоқда. Маълумотларгақараганда Оролни қуткариш учун охирги ўн йилда фақатЎзбекистонга 1 миллиард АҚШ доллари миқдорида пул келиб тушган[4]. Лекин бу пуллар нима мақсадларгасарфланганлигиЎзбекистон жамоатчилигига маълум эмас.

 

Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари, ўрта махсус ва олий уқув юрти талабалари ҳануз пахта теримига мажбурий жалб қилинмоқда. Ўзбекистон The daily beast журналига биноан порахўрлик ва коррупция бўйича дунёда 1-ўринда[5]. Transparency International га биноан эса 182  та мамлакат ичида 177-ўринни эгаллади[6]

Ўзбекистонда газ, нефть, кўмир,уран заҳиралари бойлигига қарамасдан ўтган қиш фаслида аҳолининг аксарият қисми газ, свет,иссиқ сув ва бензин тақчиллигиданниҳоятдақийналди.

 

  Миллионлаб Ўзбекистон фуқаролариЎзбекистондаги қашшоқлик ва ишсизлик туфайли Россия, Қозоғистон ва дунёнинг бошқамамлакатларидаоғир шароитларда қуллар каби меҳнатқилишга мажбур бўлмоқдалар.

 

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, эколог Ахтам Шоймардоновга кўра Оролнинг қуришини тўхтатиб қолиш учун Ўзбекистонда жигар ранг иқтисодиётдан яшил иқтисодиётга ўтиш керак, янада аниқрок қилиб айтадиган бўлсак Ўзбекистонда пахта етиштиришни 3,5 миллион тонна атрофида эмас, 1 миллион тонна атрофида етиштиришга эришиш керак. Пахтанинг 1 миллион тонна атрофида етиштирилиши Оролга сувнинг кўпроқ боришигина эмас, балким Ўзбекистонда дончилик, полиз ва мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва чорвачилик маҳсулотларини кўпайишига кенг имкониятлар очар эди[7]. Пахта терими мавсумида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан воз кечишга ҳам имконият яратилар эди[8].

Ўзбекистондаги ерларнинг шўрланишини камайтириш учун Ўзбекистонда ўрмонзорларни кенгайтиришга ҳам имконият яратилар эди.

 

Афсуски, Ўзбекистондаги сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, экологик вазиятнинг жуда оғирлигигақарамасдан Ислом Каримов Ўзбекистонни 1989 йилдан бошлаб хокимиятни узурпация (ноқонуний эгаллаб олиш) қилиб олди, яъниўзбекчасига айтганда Ўзбекистонни ўзининг шахсий томорқасига айлантириб олди.

АбдураҳимПўлатов эса Бирлик Халк Ҳаракатини узурпация қилиб олди. АбдураҳимПўлатов Бирлик ХалқХаракатини 1989 йилнинг 28 майидан бери бошқарибкелмоқда.

 

Мухаммад Солиҳ эса Эрк Демократик Партиясини узурпация қилиб олди. Мухаммад Солиҳ Эрк ДемократикПартиясини 1990 йилнинг 30 апрелидан бери бошқарибкелмоқда. Ҳозирги пайтга келиб Ўзбекистон ХалқҲаракатини Мухаммад Солиҳ узурпация қилишга тайёргарлик кўрмокда.[9,10]

 

Баҳодир Чориев эса Бирдамлик Халк Ҳаракатини 2004 йилдан бери бошқариб келмоқда. Баҳодир Чориев 2 йилдан кейин Бирдамлик Халқ Ҳаракати раислиги лавозимидан воз кечиши тўғрисида ҳозирги пайтгача жамоатчиликка маълум қилгани йўқ.

 

Яқинда  “Серқуёш Ўзбекистоним” коалициясининг раҳбари Санжар Умаров сиёсий фаолиятини қайтадан бошлаганлигини жамоатчиликка маълум қилди[11]. Санжар Умаров Ўзбекистондаги Ислом Каримов режимини ўзгартириш учун халқаро босим ўтказиш керак деб фикр билдирди.

Хулоса шуки, ўзбек мухолифати лидерлари  ва ўзбек мухолифати фаоллари мухолифат кенгашини, мухолифатнинг ягона етакчисини, мухолифат соя хукуматини ва мухолифат маблағиниқачон шакллантиради?

Бу қачонгача давом этади?!

 

31 март, 2012 йил.

Абдужалил Бойматов

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти президенти.

 

Фойдаланилган адабиётлар.

 

1.Россия мухолифати сиёсий кучга айланди, навбат ўзбек мухолифатига?! 31.12.2012.(http://uz.hrsu.org/archives/3019#more-3019).

 

2.Ўзбек мухолифати етакчилари Ислом Каримовнинг клонларидир?!

19.02.2012. (http://uz.hrsu.org/archives/3237#more-3237)

 

3.Аральское море и причины его гибели.20.10.2011.(http://ru.hrsu.org/archives/3214#more-3214).

 

4.Казахстан восстановит Арал, Узбекистан его убьет. 23.03.2012.(http://ru.hrsu.org/archives/3209#more-3209).

5.The Daily beast. 20 Most Corrupt Countries (http://www.thedailybeast.com/galleries/2012/02/08/the-20-most-corrupt-countries-from-cambodia-to-afghanistan.html#slide20).

6. Corruption Perceptions Index 2011.(http://cpi.transparency.org/cpi2011/results/).

 

7. Гость Замондош: Ахтам Шаймарданов. 22.03.2012, 28.03.2012.(http://zamondosh.blogspot.com/2012/03/blog-post_3120.html#more)

 

8.Почем белое золото. 23.03.2012.(http://ru.hrsu.org/archives/3212#more-3212).

 

9. Муҳаммад Солиҳ. 24.03.2012. Раислик бадали.(http://www.uzxalqharakati.com/archives/9402).

 

10. Муҳаммадсолиҳ Абутов.25.03.2012. Оддий ҳақиқатлар.(http://www.uzxalqharakati.com/archives/9416)

 

11.Санджар Умаров: “Каримов должен уйти в отставку”. 05.03.2012.(http://www.uznews.net/news_single.php?lng=ru&sub=hot&cid=30&nid=19251).

Sorry, the comment form is closed at this time.