Feb 052019
 

Ўзбекистонда болаларни мажбурий равишда гепатит А касаллигига қарши
вакцина билан эмлаш амалиёти қўлланилмоқда.Агар бола вакцина билан
эмланмаган тақдирда,уни мактабгача таьлим муассасасига ҳам (боғча),мактабга
ҳам қабул қилмаслик хақида махсус кўрсатма хат чиқарилган.Ушбу хат 2018
йил 22 майда 443/9 номери билан Қарши шаҳар Санитария эпидимиалогия
назорат маркази бошлиғи О.Р.Чулиев томонидан чиқарилган.

Ўз навбатида Чулиев 2018 йил 13 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси ССВ
ўринбосари, бош давлат санитария врачи С.С. Саидалиев томонидан
тасдиқланган 2018-2020 йилларга мўлжалланган мажмуавий дастур ва
Қашқадарё вилоят хокимлигининг 30.06.2014 йилдаги №92-сонли
фармойишга асосланиб ушбу кўрсатма хатини чиқарган.

Оқибатда ота-оналар ўз фарзандларининг ҳаётини хавф остига қўйишга
мажбур бўлишмоқда.

Ушбу қарорни чиқарган одамни ўзи жуда яхши биладики
инсон танаси гепатитга қарши ҳеч қандай иммунитет ишлаб чиқара олмайди
ва ўз фарзандларини ўлса хам бундай эмлашга ўз ҳохишича рози бўлмайди.
Яьни ушбу эмлаш процедурасининг асосий мақсади мамлакатдаги
миллионлаб болаларнинг жигаридан қуриб кетса ҳам,миллиардлаб пул ишлаб
олишни –АХИР БУ ГЕНОЦИДКУ!!!

Чунки, ҳар бир вакцина 160.000 -170.000 сўмдан сотилмоқда энди шуни
миллионларга купайтиринг Республика миқёсида.

Мамлакатимиздаги барча ота-оналарнинг эътиборини шу муаммога
қаратишларини чақираман.

Бу муаммо ҳар биримизнинг боламизга тегишлидир.
Ҳукуматдан миллатга қарши қўлланилаётган ГЕНОЦИДНИ бас қилишни талаб қиламан.

5-февраль, 2019- йил.
Нодир Ахатов
Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг
Қарши шаҳар бўлими раиси.