Jun 282012
 
Прагадаги ЎХҲ Қурултойи бўладиган Сorinthia меҳмонхонаси фасади
28.06.12 15:47
ЎХҲ Прага қурултойига ҳозирланмоқда
Диктатор президент Ислом Каримовни ағдаришни мақсад қилиб қўйган Ўзбекистон халқ ҳаракати 29-30 июн кунлари Прагадаги беш юлдузли Сorinthia меҳмонхонада Қурултой ўтказади.Ўзига бир қанча мухолиф ташкилот ва гуруҳларни бирлаштирган Ўзбекистон халқ ҳаракатининг иккинчи съезди 29 июн куни журналистлар учун матбуот конференцияси билан бошланади.

Кейин унинг Канада, АҚШ, Европа, МДҲ давлатларидан ташриф буюрадиган делегатлари ўз ишларини муҳокама қилишга ўтишади.

Мухолифатчиларнинг шу куни қиладиган ишларига ЎХҲ раҳбариятининг 2011 йил учун ҳисоботи, ҳаракатнинг янги лидерларини сайлаш, ЎХҲ дастури ўзгаришлари ва Ўзбекистон яширин ҳукумати аъзолари муҳокамаси бўлади (охирги сессия матбуот учун ëпиқ бўлади).

ЎХҲ фаолиятини кузатаëтган кузатувчилар Қурултойнинг асосий интригаси ҳаракатнинг ҳозирги лидери, “Эрк” партияси раҳбари Муҳаммад Солиҳ позицияси бўлади.

Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамияти (ЎИҲЖ) президенти Абдужалил Бойматов Солиҳ ташкилотдаги лидерликни сақлаб қолишга ҳаракат қилади деб тахмин қилади. Айнан мана шу мақсад йўлида у Уставга ўзгартириш киритишга муваффақ бўлди.

2011 йил май ойида ташкил топган Ўзбекистон халқ ҳаракати кўп йиллик диктатор Ислом Каримовга қарши курашда ўзбек мухолифатчиларини бирлаштиришни мақсад қилиб қўйган.

Берлинда бўлган ЎХҲнинг биринчи Қурултойида ҳаракат раҳбари қилиб Муҳаммад Солиҳ сайланди. Биринчи Уставга кўра унинг раҳбарлик муддати кейинги Қурултойга қадар бир йил қилиб белгиланди.

Аммо иккинчи Қурултойга қадар ҳаракат Уставига ўзгартиш киритилди. Улар Қурултой бир йилда уч марта чақирилиши, бу муддатга ҳаракат лидери сайланишини аниқлашади.

“Солиҳ худди ўзининг Эрк партиясида қилгандай ЎХҲдаги ҳокимиятни узурпация қилмоқчи, дейди Бойматов. Аммо мен хато қилган бўлишим ҳам мумкин, эртанги Қурултой менинг ҳақ ëки ноҳақлигимни кўрсатади”.

Uznews.net

http://www.uznews.net/news_single.php?lng=uz&sub=top&cid=3&nid=20248

Sorry, the comment form is closed at this time.