Nov 252015
 

 

 

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ) ташкил топган кунидан бошлаб, 1992- йилнинг 2-февралидан ўзбек хокимияти томонидан тинмай таъқиб қилинмоқда. ЎИҲЖ Адлия вазирлигига 6 марта рўйҳатга олишни сўраб ариза билан мурожаат қилди, бироқ рўйҳатга олинмади.

ЎИҲЖнинг 23 йиллик фаолиятида, унинг 2 аъзоси ўлдирилди:

1. Шовриқ Рўзимуродов;

2. Саидмурод Қўчқоров.

31 аъзоси қамалди ва баъзилари ҳануз қамоқда:

1. Аъзам Фармонов;

2. Ғайбулла Жалилов;

3. Меҳринисо Ҳамдамова;

4.Зулхумор Ҳамдамова;

5. Чўян Маматқулов;

6. Зафаржон Раҳимов;

7. Йўлдош Расулов;

8. Алишер Караматов;

9. Абдуманноб Пўлатов;

10. Толиб Ёқубов;

11. Ядигар Турлибеков;

12. Насим Исоқов;

13. Норбой Ҳолжигитов;

14. Ҳаётулло Ҳолжигитов

15. Саттор Израев

16. Ҳабибулла Оқпўлатов;

17.Тўлқин Қораев;

18. Носир Зокир;

19. Ҳасанбой Мадраҳимов;

20. Ихтиёр Ҳамроев;

21. Саида Қурбанова;

22. Нурмуҳаммад Азизов;

23.Турсинбой Ўтамуратов;

24.Шаҳло Раҳмонова;

25.Шовриқ Рўзимуродов;

26. Мели Қобулов;

27. Муҳиддин Қурбанов;

28.Мусулмонқул Ҳамроев;

29. Норпўлат Ражапов;

30. Жўра Муродов;

31.Нурали Кўлобов.

 

ЎИҲЖнинг 7 аъзоси ҳануз қамоқда:

1. Аъзам Фармонов;

2. Ғайбулла Жалилов;

3. Меҳринисо Ҳамдамова;

4. Зулхумор Ҳамдамова;

5. Чўян Маматқулов;

6. Зафаржон Раҳимов;

7. Йўлдош Расулов.

 

ЎИҲЖнинг 3 аъзоси руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилганди;

1. Елена Урлаева;

2. Лариса Вдовина;

3. Жамшид Каримов.

ЎИҲЖнинг 19 аъзоси Ўзбекистон хокимиятининг таъқиблари туфайли мамлакатни тарк этишга мажбур бўлишди:

1. Абдуманноб Пўлатов, ЎИҲЖининг раиси,1992-2001,(2001-2010 АҚШ фуқароси, 2010 йилнинг 21 ноябрида оғир хасталикдан сўнг АҚШ да вафот этган).

2. Толиб Ёқубов, ЎИҲЖнинг 2001-2009 йиллардаги раиси, ҳозирда Францияда истиқомат қилади;

3. Абдужалил Бойматов, ЎИҲЖнинг 2009 йил, 6 майидан президенти, ҳозирда Ирландияда истиқомат қилади;

4. Турсинбой Ўтамуратов, ЎИҲЖининг Қорақалпоғистон республикаси бўйича раиси, АҚШда яшаган, 2012 йил, 30 сентябрда вафот этган;

5. Ядигар Турлибеков, ЎИҲЖининг Қашқадарё вилояти бўлими собиқ раиси, ҳозирда АҚШда яшайди;

6. Собир Тўлаганов, ЎИҲЖининг Тошкент шаҳри бўлими раиси, АҚШда яшайди;

7. Муҳиддин Қурбанов, ЎИҲЖининг Зарбдор тумани (Жиззах вилояти) бўлими собиқ раиси, Швецияда яшайди;

8. Ҳайитбой Қўзиев, ЎИҲЖининг Поп тумани (Наманган вилояти) бўлими раиси, Швецияда яшайди;

9. Юсуф Расулов, журналист (Тошкент), Швецияда яшайди;

10. Тўлқин Қораев, журналист (Қарши),Швецияда яшайди;

11. Собитхон Устабоев, Наманган вилояти, Холландияда яшайди;

12. Исоқжон Зокиров, Андижон вилояти, АҚШ да яшайди;

13. Олим Ёқубов, Жиззах вилояти, Францияда яшайди, Толиб Ёқубовнинг ўғли;

14. Эгамназар Шаймонов, ЎИҲЖининг Дўстлик тумани (Жиззах вилояти) собиқ раиси, Канадада яшайди;

15. Лариса Вдовина, (Тошкент), Швейцарияда яшайди;

16. Умархон Устабоев, (Тошкент), Канадада яшайди;

17. Йўлдош Носиров, (Тошкент), Швецияда 2 йилча яшаб, Ўзбекистонга қайтди;

18. Руслан Шарипов, (Тошкент), журналист, АҚШда яшайди;

19. Гулбаҳор Тўраева, ЎИҲЖининг Андижон шаҳри бўйича раисаси.

 

Бу ёққа қаранг, диктаторлик ҳукм сураётган мамлакатда нималар бўлаётганини кўришингиз мумкин. Дунёнинг энг катта 4-кўлларидан бири бўлмиш Орол денгизи пахта яккахокимлиги туфайли, мажбурий меҳнат, болалар меҳнати туфайли 90 фоиз қуриди. Ўзбек пахтасини 150 дан ортиқ АҚШ, Овропа Иттифоқи ва бошқа ғарб мамлакатларининг чакана текстиль компаниялари томонидан бойкот қилиниши натижасида бу йил ва ўтган йили болалар меҳнати кескин камайди. Судгача терговларда ва суддан кейинги жазони ўташ жойларида қийноқлар ва ноинсоний мунособатлар жуда кенг тарқалган. 2005 йилнинг 13 майида рўй берган Андижон қирғинида энг камида 700 тинч намойишчилар отиб ўлдирилган.

Ўзбекистон диктатор Ислом Каримов томонидан 1989 йилдан бери бошқариб келинади. Унинг хукмронлиги даврида коррупция ва порахўрлик жуда гуллаб яшнади. Унинг қизлари Гулнора Каримова ва Лола Каримова-Тиллаева миллиардер бўлишди. Гулнора Каримовага нисбатан Овропа Иттифоқининг 10 мамлакатида ва АҚШда тергов ишлари олиб борилмоқда. Лола Каримова-Тиллаева эса Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОда элчиси бўлиб ишлаябди.

Андижон қирғинидан олдин ЎИҲЖининг 11 вилоятида, Навоий вилоятидан ташқари бўлимлари бор эди.

Андижон қирғинидан сўнг Ўзбекистон хокимиятининг тайзиқ, таъқиблари сабабли ЎИҲЖининг баъзи аъзолари қамалди, баъзи қамалмаганлари Ўзбекистонни тарк этди, баъзи тарк этмаганлари ўз фаолиятини тўҳтатди.

Фақатгина бир ҳовуч жасоратли, қўрқмас ҳуқуқбонларгина Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ахволини яхшилаш учун мардларча кураш олиб боришябди. Улар ўзбек хокимияти томонидан турли таъқиб, тайзиқларга дучор бўлмоқдалар: дўппослаш, ҳақорат қилиш, уй қамоғи, ишдан бўшатиш, суд орқали таъқиб қилиш, қийноқлар ва ноинсоний таҳқирлашлар, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий томондан ночор ахволга келтириш ва ҳакозо.

Ўзбекистонлик ҳуқуқбонлар эркин, демократик мамлакатларнинг кўмагига муҳтождирлар.

Нима қилиш керак?

Эътиборингиз учун раҳмат!

Абдужалил Бойматов

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг президенти.

25-ноябрь, 2015-йил.