Oct 042018
 

Халқаро Меҳнат Ташкилоти томонидан Жорий йилнинг 17-18 Сентябрь кунлари Касаба уюшмалар, фуқаролик жамияти вакиллари, Бандликка кўмаклашиш ва меҳнат вазирлиги вакиллари,  Савдо палатаси раиси А.Икрамов,
Ўзбекистон  Хотин қизлар қўмитаси раиси Танзиля Норбоевалар ва бошқа
Халқаро ташкилотлар иштирокида семинар бўлиб ўтган эди.


Ушбу семинарда Ўзбекистондаги мажбурий меҳнатга оид муаммоларни
фуқаролик жамияти вакиллари хукумат вакилларига етказган эдилар.
Асосан Давлат ташкилотлари томонидан аҳолини ўтган йили мажбурий
равишда пахтага жалб қилинганлигини маълум қилишди.


Шундан сўнг Савдо палатаси раиси А.Икрамов сўзга чиқиб, ушбу юқорида
келтириб ўтилган муаммолар аслини олганда тепадан эмас балки, махаллий
вилоят ва туман хокимлигининг айрим мутасаддилари томонидан
ўзбошимчалик билан қилишаётганлигини таъкидлаб ўтишганди.

Шуни айтиб ўтиш керакки  Халқаро Меҳнат Ташкилоти томонидан ҳозирги кунда махсус мажбурий меҳнатга қарши брошюралар  ва катта баннерлар вилоятлар бўйича тарқатилган. Наманган вилоятига эса 96 катта банерлар берилган.


Бу банерлар ёрдамида фуқаролар қаерда мажбурий меҳнат ҳолати юз берса,
унда ёзилган телефон рақамларига, телеграмдаги бот манзилларга
мурожаат қилишлари мумкин. Бунга мисол қилиб айтадиган бўлсак яқинда
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Наманган вилояти бўлими
аъзолари ўз худудларида  брошюраларни аҳолига тарқатган эди. Бу эса
аҳолида бир оз бўлсада УМИД берди. Бундан ташқари Хусусий Дамас
ҳайдовчиларига , Такси ҳайдовчиларига,чойхоналарга тарқатилди.


Куни кеча  Наманган шаҳрининг Мустақиллик маҳалласида яшовчи фуқаро
Алишер ака билан суҳбатлашиб қолдим, Брошюрада келтириб ўтилган
телефон рақамига ушбу маҳаллада яшовчи фуқаролардан бири қўнғироқ
қилиб, маҳалладаги айрим ширкат раислари томонидан мажбурий равишда
пахтга теримчиларга 20 минг сўмдан пул йиғилаётганлигини етказганидан
сўнг, орадан 2 кун ўтгач Тошкентдан махсус коммисия келиб Раҳимахон
опага маъмурий чора кўришиб, жарима солишиб йиғиб олинган пулларни
эгаларига қайтариб берган экан.


Камина  шу маҳаллада яшайди, ўзим яшаб турган  1- кичик тумани 15-уй
домкоми Гавҳархон мени уйимга чиқиб,  пастда мажлис бўлаётганлигини
маълум қилди. Подъездимизда  Маҳалла раиси ўринбосари Жамилахон Алиева
шу уйда яшовчи фуқаролардан 17 минг сўмдан, ижарада яшовчилардан 30
минг сўмдан пул йиғиш кераклигини, акс ҳолда пахтага мажбурий равишда
борилиши ҳақида айтаётган эди.

Шунда шу уйда яшовчи фуқаролар ўз ҳуқуқларини тушунган ҳолда Ўзбекистон телевиденияси орқали берилаётган видеороликларда мажбурий равишда пахтага жалб қилинмаслик ҳақида, ҳеч кимдан мажбуран пахтага пул йиғилмаслиги бунинг учун қонунй чора кўрилишини айтганидан сўнг,МФЙ раиси ўринбосари Ж.Алиева  бу юқоридан буйруқ келганлигини айтиб ўтди.

15 –уйда яшовчи фуқаролар Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамияти фаолларининг  ХМТ ташкилотини брошюраларини маҳалла раиси ўринбосарига тақдим қилишди. Мажбурий меҳнатга барҳам
берилишида Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти фаоллари мониторинг
қилишни давом эттиришмоқда.

Зоҳиджон Зокиров

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг

Наманган вилояти бўлими раиси.

4–октябрь, 2018-йил.