Oct 042018
 

Наманган шаҳар Ғишт кўприк махалласида яшовчи Қудратилла Расуловнинг
бизга маълум қилишича, у яшаб турган Ғишт кўприк махалласида яшовчи
фуқаролар 1995 йилдан буён газ йўқлигидан азият чекишмоқда экан.

2012 йилда махалла фуқаролари йиғилишиб, Наманган вилояти хокимига
мурожаатлар, вилоят газ таъминоти идорасига ва бошқа мутасадди
ташкилотларга мурожаат қилишган ва ижобий ҳал бўлган. Аммо орадан
вақтлар ўтиб газ муаммолари яна авжи палласига чиқиб кетган мана
хозиргача ушбу муаммолар хал бўлмай келмаяпти экан.

Қудратилла Расуловнинг бизга маълум қилишича ҳозирги кунда махалла фуқаролари газ йўқлиги сабаб, аҳолига  хокимият тарафидан газ балонлар
тарқатилаётганлигини аммо бу газ балонларни синовдан ўтказадиган
биронта махсус пункт йўқлигини, ахолинининг аксарияти шунга овора
бўлаётганлигини маълум қилди.

Вилоят Хокими Хайрулло Бозоровнинг номига ҳам ушбу муаммолар юзасидан шикоят аризасини ёзилган экан аммо ижобий ҳал бўлмаган. Махалланинг газ қувуридан турли хил  бой амалдорлар  газ ўтказиб олишган уларга эса бирорта одам мушугини пишт дея олмайди. Агар бирор жойдан каттакон амалдор келиб  – газ қанақа қишда қийналмаяпсизларми? Деса  бой амалдорлар чиқиб газ яхши, напор зўр деб алдаб юборишади.

Яна оддий аҳоли эса қишда газдан азият чекади. Қишнинг аёзли кунлари газчиларни келганлигини қўни қўшнилар сўраб зўрға  билмасак газсиз ҳам қолаверамиз. Шунинг учун доим хушёр бўлиб туришимиз керак ва махалла қўмитаси мунтазам газ келганлигини билгани чиқиб хабар олиб туришни одат қилганмиз, бу эса ўз навбатида асабийликни баъзан эса кичик оммавий можарою, асаб бузарликни келтириб чиқараётган экан.


Вилоят газ таъминоти идоралари мутасаддиларга қилган мурожаатлари эса
бесамар кетмоқда. Хуллас ҳеч қайси на Махалла раиси на вилоят газ
таъминоти идораси ҳеч қайси мутасадди идоралар, ҳатто хокимият
мутасаддилари ҳам лом лим демай, мурожаатларни бир тийинга олмаяптилар.

Ўзбекистон Президентининг турли селектор йиғилишларида қилаётган
нутқларини улар инобатга олишмаяпти. Ҳозирги кунда  ушбу махалла
фуқаролари Ўзбекистон Республикаси Президентига  Наманган шаҳар газ таъминоти идораси мутасаддилари ва вилоят Хокимлиги мутасаддилари
устидан шикоят аризаси ёзишибди.

Зоҳиджон Зокиров

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг

Наманган вилояти бўлими раиси.

4–октябрь, 2018-йил.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевга

Наманган шаҳри Ғишткўприк махалласи
Баҳор кўчаси 25-уйда яшовчи фуқаро
Қудратбек Зарбдорович Расуловдан

МУРОЖААТНОМА

Ассалому алайкум Ҳурматли муҳтарам ва бизга азиз бўлган Шавкат
МирОмонович. Сизни ҳозирги кунда олиб бораётган ҳар бир ишингизни
қўллаб–қувватлайман. Хусусан Афғонистон ва Ўзбекистон муносабатлари,
Мажбурий Меҳнатга оид фармонларингиз хуллас Давлатимизнинг равнақи учун
қилаётган ишларингиз таҳсинга лойиқ. Баландпарвоз гапларни қисқартириб
қимматли вақтингизни олмайинда ўзимнинг мурожжатимга ўтақолсам.


Мен  яшаб турган Ғишт кўприк МФЙ Бахор кўчасида яшовчи фуқаролар 1995
йилдан буён махллада газ йўқлигини қишнинг изғирин совуқ кунлари
махалла фуқаролари  қийналишаётганлигини маълум қилмоқчиман. 2012
йилда махалла фуқаролари йиғилишиб, Наманган вилояти хокимига
мурожаатлар,вилоят газ таъминоти идорасига ва бошқа мутасадди
ташкилотларга мурожаат қилишган ва ижобий хал бўлган.

Аммо орадан вақтлар ўтиб газ муаммолари яна авжи палласига чиқиб кетган мана ҳозиргача ушбу муаммолар ҳал бўлмай келмаяпти. Ҳозирги  кунда махалла фуқаролари газ йўқлиги сабаб, аҳолига  хокимият тарафидан газ балонлар тарқатилаётганлигини аммо бу газ балонларни синовдан ўтказадиган
биронта махсус пункт йўқлигини, ахолинининг аксарияти шунга оввора
сарсон саргардон бўлиб келмоқда.

МФЙ раиси эса ушбу холатларни кўра била туриб лом лим деямаяпти. Биронта фуқарони ишини халигача хал қилиб бермаяпти.  Хадемай қиш келяпти ахоли эса газдан азият чекяпти.


Маҳалламиздан 1984 йилда газлаштирилган Совет давридаги 100 диаметрлик
балки каттароқдир газ қувурлари ўтказилган ва бу табиий газдан 1995
йилгача фойаланиб келган эди. Ҳозирги кунда бу қувурлардан газнинг
ҳиди ҳам йўқ.
Вилоят газ таъминоти идоралари мутасаддиларга қилган мурожаатларимиз
эса бесамар кетмоқда. Ҳуллас ҳеч қайси на Махалла раиси на вилоят газ
таъминоти идораси ҳеч қайси мутасадди идоралар, ҳатто хокимият
мутасаддилари ҳам лом лим демай мурожаатларимизни бир тийинга
олмаяптлар. Сизни селектор йиғилишларида қилаётган нутқларингизни улар
инобатга олишмаяпти. Ахир сиз битта ўзингиз юртимиз учун жон
куйдирасиз, халқ қийналмасин ҳеч кимга зор бўлмасин деб юртимизга
сармоя олиб кирсангизу булар халқнинг Дардини эшитмаса.

Хуллас ушбу масалаларни ўрганиб, ижобий ҳал қилиб берсангиз. ИЛТИМОС қилиб сўрайман.
УМИДИМ Оллоҳдан ва сиздан.

Қудратилла Расулов Наманган шаҳри
Телефоним : +99891 342 91 75
Уй телефоним  +998 69-224-07- 25

Сизнинг мурожаатингиз Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал
Қабулхонасига муваффақиятли юборилди!
Диққат!!! Қуйидаги малумотларни сақлаб олинг
Мурожаат рақами    111574-s/18
Текшириш коди    a26226c7c6