Aug 122018
 

Ўтган галги мақоламиздаги хабарда Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани
Найманча қишлоғида жойлашган 10-сонли Мусиқа мактаби директори
Юлдузхон Жумабаева олдинги директор Умиджон Алиев ( +998-94-273-06-41
Умиджон Алиевнинг мобил номери) устидан бўҳтонлар ёзиб, уни ишдан олиб
ташлаганлини ва ушбу мактабда жуда кўп нохақсизликлар бўлганлигини
маълум қилгандик.

Бугун бир гуруҳ ўқитувчи ва бошқа ходимлар Ўзбекистон Инсон хуқуқлари жамиятининг Наманган вилояти бўлими раиси Зоҳиджон Зокировнинг хонадонида бўлишиб у билан суҳбатлашди. Суҳбат чоғида қуйидагилар маълум бўлди. Ҳозирги кунда ушбу мактаб директори хаддидан ошаётганлигини,барча ишчиларни мактаб ўқитувчиларини мажбурий равишда ҳашарга юбораётганлигини, агар кимда ким қарши чиқса уларни раҳбариятни буйруғига бўйсунмаганликда айблаб нохақ ишдан олиб
ташлаётганликларини маълум қилишди.

Энг қизиғи эса мактаб Директори Юлдуз Жумабаева кимда ким Ўзбекистон Президентининг виртуал қабулхонасига шикоят ёзса барча зарурий чораларини қилишини айтган.
Бундан ташқари айрим ишчиларни ойлик маошларини ўзлаштириб
олаётганлигини маълум қилишди.

Бизга Сардорбек бу хақда маълум қилди. Сардорбекка бу ҳақда бирор
Давлат органларига мурожаат қилганмисизлар? деб савол бердик. Ҳа, бу
ҳақда айтганмиз, бундан тахминан 2-3 ой олдин 20 кишидан иборат
мактаб ўқитувчилари Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани прокуратурасига
мурожаат қилдик. Аммо туман прокуратураси бизнимас балки, мусиқа
мактаби раҳбариятини фойдасига ҳал қилиб беришди-деб жавоб қилди.
Ўз гапини давом этаркан ҳозирги кунда мусиқа мактаби колективи 2га
ажралган экан. Бири мактаб раҳбарларини тарафдорлари, бирлари эса ҳалол
ўқитувчилардир.

Масалан мактабда 30 та ўқитувчи бўлишса, ярми мактаб раҳбариятини
қўйнига кириб олган. У ўқитувчиларни ойлиги ҳам кўп, бизларники эса
паст. Колектив орасида ҳам одам ажратиш бор сўкиш бор муомала эса
ёмон.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси президентининг мажбурий меҳнатга
оид фармонлари қонунда ўзгартириш киритилиб қаттиқ чоралар кўрилмоқда:
-айтингчи мусиқа мактаби коллективини турли хил ҳашарларга олиб чиқиш
ҳоллари борми?

-Ҳашарга ўзимизнинг атрофимиздаги кўча супуришларга, ҳашарга олиб
чиқишади- деб жавоб қилди Сардорбек. (Сардорбек +998939465694)
Сизларга шартномада кўрсатилганидек, иш вақти белгиланганми. Одатда иш
вақти эрталаб 7дан то кеч соат 6-00гача. Хоҳласа ушлаб жавоб
бермайдими?

Жавоби эса, 6 кун керак бўлса 8 00дан 5 00 гача хоҳласа ушлаб ўтиради.
Ҳозирги кунда мактаб ўқитувчилари Ўзбекистон Президенти Ш.М.Мирзиёевга
шикоят ариза қилишиб, ушбу масалада амалий ёрдам беришларини сўраб
Президентнинг виртуал қабулхонасига юборишди. Қани вазият қандай
бўларкин.

Зоҳиджон Зокиров
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг
Наманган вилояти бўлими раиси.
12-август, 2018-йил.