Aug 122018
 

Жорий йилнинг 6 август куни Файзуллаева Сарвиноз икки нафар вояга етмаган
фарзандларига ёрдам пули сўраб Қарши шаҳар «Буюк Турон»маҳалла
комитетига мурожаат қилган.

Маҳаллада уни Хулкар исмли аёл қабул қилган.
-Сизга ёрдам пули берилмайди, сабаби сиз икки қаватли котеджда
турасиз-деган. Хулкар:
-оиламизда фақат қайнотам ишлайдилар,олти кишига маошлари етмайди.
-маошлари неча пул.
-беш юз минг сўм.

Хулкар бир варақ қоғоз олиб, оила аъзоларнинг исмларини,жумладан
гўдакларникини ҳам қаторасига ёзиб чиққан,кейин Сарвинознинг қайнотаси
номи тўғрисига олти юз минг сўм,
Ўзи,эри ва қайнонаси, фарзандлари номи тўғрисига эса уч юз, тўрт юз
минг сўмдан ёзиб чиққан, уларни жамлаб олтига бўлган ва чиққан натижани
Сарвинозга кўрсатиб ,деган:
-мана ,сизлар энг кам ойлик нормасидан икки, уч баравар кўп пул топар экансизлар.
-ёзган цифраларингизни каердан олдингиз, айтдимку, оиламиздан бошқа ҳеч
ким ишламайди деб:
-Қонун қоидаси шунақа, қисқаси мана сизга топширишингиз керак бўлган
ҳужжатлар рўйхати –бир ой вақтингиз, юз минг сўмдан ортиқ пулингиз
кетади ,лекин бари-бир ола-олмайсиз.-деган.

Хулкар.(ҳужжат хабарга илова қилинади,ўқиган одам –«бюрократиянгга ,балли»-деб юборади).

Айтмокчиманки,яхшиямки Қувайтга ўхшаб ҳар бир туғилган чақалок
номига ўн минг доллардан ҳисоб очишмас экан, бўлмаса ўзларини
осишармиди.

Хукумат-давлат симбиоз-мафиози фақат бир томонлама
ишламоқда-оларда кирар жоним,берарда чиқар жоним қабилида.Агар шундай
бўладиган бўлса,ўткарилаётган исловатни, ислоҳат сифатида тарғиб
қилишни бас қилинсин ва давлат аллақачон жиноятини қонунлаштириб олган
қарокчилар шайкаси эканлигини расман тан олсин, чунки ёлғон иблиснинг
каломидир.

Нодир Ахатов
Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг
Қарши шаҳар бўлими раиси.
12 август, 2018 йил.