Dec 012015
 

Бугун 1 декабрь куни соат 12.07да  уй телефонимга жияним Сорбон
2240652 рақамидан  қўнғироқ қилди.


Амма мени милициядагилар олиб келишди, солиққа тез етиб
келинг”-дедию қўйиб қўйди.!(Қарши шаҳар Солиқ инспекциясини )назарда тутди.


Мен ҳаттоки нима гаплигини ҳам сўраб билолмадим. Шошганимдан акамга телефон қилдим. Мендан олдин боришларини билдирдим.
Дабдурустдан нимага олиб кетишгани менга қоронғу эди.


Жияним қўнғироқ қилиб бўлгандан сўнг,гўшакни қўйишим билан
+998914530505 рақамидан12.08 телефон келди.Гўшакни кўтардим.Бир йигит гапира бошлади.Ўзини жиянимнинг оғайниси Бобур деб таништирди.


У Бобурнинг айтиши бўйича жияним “илтимос” қилган экан!
Ҳаммаси жойида, аммам келиб ётмасинлар”-деб айтган эмиш.
Мен ҳам жа анойилардан эмасман. Жиянларимга қўнғироқ қилдим-да уни Бобур деган жўраси бор ё йўқлигини сўрай бошладим.Жиянларимнинг айтиши бўйича
йўқ экан. Демак янглишмабман,менинг боришимни истамаганлардан қўнғироқ бўлган.


Бу орада акам етиб борибдилар. Ичкарига кирибдилар. Воқеани билгач менга қўнғироқ қилдилар.


Мен йўлга тушиш олди, жияним телефон қилган номерга қўнғироқ
қилдим.Телефон қаердан бўлганини билиш мақсадида Қарши шаҳар
Солиқ бошқармасидан экан.


Шундан сўнг мен чиқиб кетдим. 6 маршрутга миндим ва мазкур идорага
етиб бордим. Мен етиб борганимда 13.45 экан. Ичкарига қўйишмади.Мендан ташқари ҳам инсонлар кўпчилик кирмай туришган экан. Майли кутамиз!


Тушлик вақти ҳам тугади. Эл қатори мен ҳам киришга навбатга
турдим, ҳаммани ўтказишдию, мени ўтказишмади. Негалигини сўрадим. ”Сизга мумкин эмас!”


-Мен жуда ҳам қўрқинчли бўлсам керак? дедим-у ортга тисарилдим.


Ногоҳон Солиқ бошқармасининг ҳовлисида жиянимни кўриб қолдим.
Сорбон”-дея бақирдим. Панжаранинг нариги томонида, мен бу томонида тургандик. Яқин келишини сўрадим. Қўллари қалтираган, ранги докадай оқариб кетган.


Кўзидан ёш чиқди.”Аммажон мени 15 суткага қамаб юборамиз агар
истасак, агар бўйнингга олмасанг ортингга дубинка тиқамиз”-деб угроза
беришаяпти деди.


Аввал тушунмадим,негалигини сўрадим.
Хуллас бир баённомани имзолаб бериши керак. ”Пиротехника воситасини олдим ва сотдим”-деган хатни имзолаш мақсадида шунақа тахдид олибди.


Мен сотиш мақсадида олганим йўқ! Янги йилга сотиб олдим”-десам ҳам
булар тушунишни исташмаяпти дейди, қалт-қалт қалтираган жияним.


Ундан сўнг тезгина чақириб олишди.Акам ёнида эдилар. Мен ташқарида
қараб қолдим,чунки мени  ичкарига  икки марта урундим киритишмади.


Сизга мумкин эмас”-деган жавобни олавердим қабулхонадагилардан.
Анча кўчада кутиб ўтирдим. Бир неча соатдан сўнг, акам ва жияним, Солиқ бошқармасининг бошлиғи чиқиб келишди.


Қон босимим кўтарилган, гапирдим.
Хаммамиз уйга қайтдик.
Уйга келгунимча ўйладим.


ИИБ бошқармасида дубинка тиқиш бўйича курс очилганмикан?
Нега булар бунча дубинка тиқишни яхши кўришади?
Оддий фуқаро энди қачонгача дубинка тиқиш ортида, айбсиз айбдорга айланади?


Шу саволлар ғир-ғир бошимда айланади. Дунёда нотинчлик кетаётган бир пайтда,хуқуқ посбонларимиз эса дубинка тиқишни тренировка қилишади?
Дунёнинг нариги бетида ИШИД ҳавф солса, Ўзбекистон ичкарисида
дубинка”кўтарганлар дубинка билан ҳавф солишадими?


Жияним бир байрам  қилиш мақсадида олган экан шу савил қолгур” банғиллоқни”!


Ушламайдими  Ўзбекистон ичкарисига олиб кирганни?

Гулшан Қораева

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

Қашқадарё вилоят бўлими раиси

1 декабрь, 2015 йил.