Aug 252015
 

Кармана туманининг Дўрман МФЙда яшовчи ўзиниТўлаев Баҳриддин деб
таништирган 30 ёшлар чамаси ишсиз, 2 нафар фарзанди билан рўзгор
тебратаётган фуқаро ҳуқуқий маслаҳат сўраб дардини ёзди.

Унинг айтишича, шу йилнинг 14 август куни тунги соат 22.30лар чамаси
бошқарувида бўлган Матиз русумли машинасида Навбаҳор туман ДАН постида Сафаров исмли ходим томонидан тўхтатилиб, қоидабузарлиги
тушунтирилмай, тўғридантўғриҳужжатингни бер, арзонрок жарима ёзиб бераман, кетаверасан кейин!”- деган.

Шунда Тўлаев Б. барча қонуний ҳужжатлари жойида эканлигини айтиб, қандай қоидабузарлик содир этганлигини сўраган экан. Хуллас, нима айб қилганлигини, қандай хатога йўл қўйганлигини суриштирган ҳайдовчи ДАН ходимига ёкмагану ҳайдовчига нисбатан зўравонликка ўтган.

‘Яхшиямки, машинамда йўловчиларим бор эди, холис гувоҳлар. Шунга қарамай айбсизлигимни ҳалигачаям исботлай олмаяпман. Чунки ДАН раҳбарлари ҳам ўз ходимларини ҳақ деб билишиб, ёнини олишаётир.

Нима қилайки, қонуний ҳуқуқимни талаб қилганим учун
зўравонлик билан бесабаб машинамни қасддан эвакуатор чақириб қаматиб, сал кам 500 минг сўмли ҳаражатга тушириб туришибди.”

Тўлаев Баҳриддиннинг хуноб бўлишича, унинг машинаси ҳам ижарада экан. “Кунига 45 минг сўм ижара ҳақи. Ўн кундирки машина тураргоҳда ўн кунлик тўловининг ўзи юз минг, тағин 60 минг сўмли эвакуатор тўловини қасддан 30 метрли масофа учун 120 минг сўм қилиб ёздирган.

Ишсизликдан бола боқиб рўзгор тебратиш учун ижарада бўлсаям таксига чиққан эдим. Тинчгина ишлашга  ҳам қўйишмайди. Қандай яшаб, қандай тирикчилик қиламан буёғига болаларим оч қолиши раҳбарларни ҳам қизиқтирмади.


Шикоят аризаларимда ноҳақ қасддан етказилган зарарни ДАН ходими
Сафаровнинг ўзи тўласин, дея кўрсатган ваъжларим ҳам эътиборсиз
қолдирилди. Ўн кун ичида кўрган зарарим бир миллион сўмга етди.

Қани энди бирор мутасадди менинг ҳам ҳуқуқимни қонуний ҳимояласа экан.. Афсус, ҳар қадамда зўравонликка дуч келасан… Дейди хуноб бўлибҲайдовчининг шу зайлдаги ўкинишларини тинглаб, бир мен эмас эканманку ҳар қадамда адолатсизликка учраётган, дея таскин олсам,

НАҲОТ ЖАМИЯТИМИЗ ШУ ЗАЙЛДА ЗЎРАВОН МАНСАБДОРЛАР КАСРИГА КУН САЙИН БУЛҒАНАВЕРСА? НАҲОТ ТОЗАГИНА ЖАМИЯТИМИЗНИ  ОСОНГИНА БЕДАВО ДАРДГА ЧАЛИНИШИГА ТОМОШАБИН БЎЛИБ ТУРСАК?


Деган куйиниш пайдо бўлди юрагимда.

Дилдора Боймуродова

25-август, 2015-йил.