Aug 222015
 


Мен 5 йилдирки яшаб келаётган қишлоқ аслида 2005 йилдан ёш оилаларнинг кўчиб келишидан бунёд этилган. Аммо кўчиб келган вақтимда аҳоли қатнов йўли йўқлигидан аҳоли ўз уйига ярим метрли илонизи йўлакчалардан кириб-чиқар эди.

На ичимлик суви, на табий газ ва на электр энергияси
бор эди. Хуллас, Президентимизнинг қишлоқларда аҳоли турмуш тарзини яхшилаш сиёсатимизнинг асосий омилларидан эканлигини қишлоқдошларимга уқдириб, ЯГОНА АЙБИМ – МАВЖУД СИЁСАТИМИЗГА МУВОФИҚАҲОЛИНИ ОБОД
ҚИШЛОҚДА ЯШАШГА УНДАГАНИМ БЎЛДИ-ю, қишлоққа аҳоли кучи билан табиий газ олиб келинди.

Ичимлик суви, электр энергия учун эса қисман пул тўланди.
Биргина асфальтлаштириш эса ҳамон муаммолигича қолди. Сабаби  туман хокимлиги ва мутасаддилар аҳолига нисбатан номардлик қилишиб, асфальтлаштириш учун тош ташлатишдию, асфальтлаштирмади. Шу куйи тош кўчалар ҳам уйдим-чуқур лой кўчаларга айланиб қолди.

Дарвоқе, аҳолининг тинимсиз мурожаатларига кўра, ўтган йили охиридаги сайловлар олди қўлимизга: “2015 йилнинг 1-ярим йиллигида асфальтлаштириш режага киритилди!” мазмунидаги хат берилган эди. Ҳар йилгидек бу ҳам бажарилмай қуруқ ваъдалигича қолиб кетгач, аҳоли яна мурожаат қилдик.


Ҳайратланарлиси, мутасаддилардан бири қишлоққа келиб, Боймуродова
Дилдорага эргашиб шикоят ёзаётганликларингиз учун ҳам ортга суриляпти ишларингиз” дейишибди. Мутасаддилардан ўзим сабабини суриштирсам “Президент келадиган кўчаларни асфальтлаштириш олдинга сурилгани учун сизларнинг кўчаларингиз ортга сурилди ” мазмундаги оғзаки жавобни олдим.


Наҳот халқ манфаатини кўзлаб иш кўриш муҳим бўлмай қолди. Шу кўча обод бўлиб, асфальтлаштирилиши учун шу қишлоқдан кўчиб кетишим лозим бўлса шахсан мен шуни ҳам қилишга тайёрман. Чунки халқнинг боласи – эртамиз, келажагимизни обод ,фаровон яшашини истайман. Баридан шу муҳим.

Мабодо Президентимиз келсагина обод қилинса, бутун бошли аҳоли билан эртаю кеч аввало Худодан, сўнгра шахсан Президентимизнинг ўзларидан тинимсиз равишда сўрар эдик. Муҳими аҳоли лой кўчадан қутилсин.

Дилдора Боймуродова

22-август, 2015-йил.