Aug 212015
 

Карманатумангаз рахбари Раҳматов Комилнинг Маликрабод қўрғони худудидан 620метр 273ли юқори линияли трубани вилоят газ бошқармасининг экскаватори ёрдамида ўн кун мобайнида қаздириб олиб, сотганлигини ва пулини шахсий манфаатлари йўлида ишлатиб юборганлиги хусусида вилоят прокуратурасида жиноий иш қўзгатилган эди.

Биз 3-4 ходимлар бу фактларни асослаб терговгача олиб борган эдик. Айни пайтда эса яна порахўрлик ва ёки таниш-билишлик бўлган кўринади. Терговчи Фахриддин Норовнинг айтишича,
бир гуруҳ рахбарларнинг жиноятини участка нозири Муҳаммадали Ҳамидов ёлғиз ўзи бўйнига олган эмиш. – дейди тумангаз ходими Тўхтагул
Турдиева.

Қарға қарғани чўқимайди!” қабилида иш куриш вилоятда ўта
авжига чиққан кўринади. Сабаби, кези келганда, биз ходимларнинг
арзимас айбимиз устига тўн кийдиришиб жиноят  ясашадию,
мансабдорларнинг жиноятлари беркитилади, дейди куюнчаклик билан
Турдиева.


Дарҳақиқат, бугун вилоятда мансабдорга жазо йўқ, қонун амалдорни
четлаб ўтади, айни ҳақиқатга айланган. Хукуматимиз ва республика
мутасаддилари бундай ҳолатлардан қачон хабар топишади? Қачон қонун
олдида оддий халк билан мансабдорлар тенглигини таъминлайдилар экан?

То унгача оддий – шўрлик қора халққа Худодан тўзим тилайман!

Дилдора Боймуродова

21-август, 2015-йил.