Aug 202015
 

Кармана туманида яшовчи Қурбонов Ибод, Шаропов Шокир, Ш.Рўзиева, Р.Нарзиева каби 20 га яқин фуқаролар йил бошиданоқ нафақа пуллари тўхтатилиб, илгари олинган нафақалари қарздорлик бўйича ундирилиши юзасидан мутасаддилар томонидан ёзма равишда огоҳлантирилган эдилар.

Ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилиб шикоятбозликка тушган фуқароларнинг нафақалари буни қарангки, “Сайлов ўтгунга қадар” тўлана бошланди. “Хайрият-эй, қонун бор экан юртда”- деган фуқароларнинг қувончи узоққа чўзилмай, май ойидан яна нафақалар узиб қўйилди. Айни пайтда ҳам мазкур фуқароларнинг шикоятбозликлари давом этаётир.

Оддий халқ кўзига шу зайлда ҳукуматни ёмон кўрсатаётган, аслида хизмат вазифаларини тўғри бажара олмай атай суистеъмол қилиб фойдаланаётган мансабдорлар сиёсатимизнинг, қонунларимизнинг асл душманлари эмасмикан? деган саволни ҳар сафар ўзимга бериб чарчадим?

Мабодо шу каби хатога оддий халқнинг боласи йўл қўйса, бир айбига минг айб қўшилиб қатъи жазога тортилади. Аммо бугун мамлакатда мансабдорлар кўнглига келган ишни, қонунбузарликни амалга ошириб яшаётганларига нима дейсиз? Бу ҳақда бошқаларнинг фикрлари ҳам қандайлиги менга қизиқарли.

Дилдора Боймуродова

20-август, 2015-йил.