Aug 162015
 

Yelena Urlayeva. 05.08.2015.2

Бугун эрталаб ИИБ ходимлари «Альянс» инсон ҳуқуқлари ташкилоти лидери Елена Урлаевани кўчада эркин ҳаракатланишини тўхтатиш мақсадида “Буюк ипак йўли” метросида унга нисбатан шантаж уюштирган.

Махсус тайргарлик кўрган милиция ходими ҳуқуқ фаолига нисбатан кўчада провокация уюштириб, Урлаевани уриб, унга тан жароҳати етказган.

– Мени урган пайтида иссиқ ҳолатида сезмаган эканман. Мирзо Улуғбек ИИБсига олиб боргач, вақт ўтиб, оғриқ бошланди. Мени Ички ишлардан ҳозиргина, соат 16.00 лардан ўтганда қўйиб юборишди. Мен ҳозир яқинларим кўмагида шифохонага травматологияга бормоқдаман, қаерим сингани ёки ёрилганини аниқлашса, диагноз қўйишса хабар бераман, – дейди телефон орқали ИИБ тутқунидан эндигина озод бўлган Урлаева.

Альянс” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти матбуот хизмати

16-август, 2015-йил.