Jul 092015
 

  Мен адолатсизликка учраб 12 нафар оила аъзоларим билан ноҳақ  кўчага ҳайдалашимдан аввал республикада юқори турувчи идоралар номига ТЕКШИРУВЛАРНИ ҚОНУНИЙ ЎТКАЗИЛИШИНИ
ТАЛАБ ҚИЛИБ, ёзган мурожаатларим инобатга олинмай, жамиятга кераксиз инсондек қарашди менга.

Айни пайтда ҳам бева, ногирон жияним Боймуродова Дилдорага нисбатан ноҳақ суд қарори бекор қилинмаса ўзимни
айбдор ҳис қилиб чидай олмай жонимга қасд қилишимни ёзма равишда
билдирганимдан буён жияним ва унинг 2 нафар фарзандига нисбатан
қилинаётган тайзиқлар ўта кучайтирилди.

Уларнинг мақсади ЗУЛМ ВА АДОЛАТСИЗЛАРГА ДОШ БЕРОЛМАЙ ЎЗ ЖОНИМГА ҚАСД ҚИЛИШИМНИ КЎРИШДАН ИБОРАТ.


Наҳот улар ҳам қариганда худди мен каби жамиятга кераксиз бўлиб қолишдан қўрқмайди?

90 ёшли Самиева Махпурат ая

9-июль, 2015-йил.