Jul 092015
 

Ўз ҳуқуқларимни қонуний ҳимояланишини таъминланишини сўраб республика юқори турувчи идораларига мурожаат қилиш мақсадида 5-7-июль кунлари марказда бўлиб, биргина республика прокуратураси қабулхонаси ходими Олим Файзуллаев ва собиқ ходими Отабек Шойимовларнинг фуқароларнинг шикоятларни қабул қилиш ҳолатини кузатиб шунга амин бўлдимки, вилоятларни республика эмас, вилоятлар республикани бошкарувчи органга айланибди.

Навоий вилоят ИИБЖКБ масъул ходими Зоҳид Ўроқов айтгани
каби бечора юқори турувчи идоралар қуйи идораларга муте бўлиб қолишибди.

Чунки вилоят прокуратураси ходимлари Фахриддин Турдиев ва Салим
Мирзаевларнинг биз тўғримиздаги ёлғон маълумотларга асосланиб, илгари ҳам бизга Отабек Шойимов ноҳақ айблов ағдарган эди. Хўш, вилоятларда ҳуқуқлари бузилаётган мен каби фуқаролар мингларнинг тепасида. Республика ҳам тингламагач уларни интернет орқали жар солишмай нима қилишсин.

Хуллас, 7 июль куни Кармана туман прокуратураси ходими Аҳрор Кенжаев мен билан телефонда боғланиб, қаерда эканлигимни суриштиргач, идорасига боришимни айтди. Мен эса унга эртага Навоийга қайтишимни айтдим. Ҳеч вақт ўтмай ижрочи Мансур Жўраев боғланди. У билан ҳам шу суҳбат бўлди.


Орадан бир соат ўтар-ўтмас уйда ёлғиз қолган ўсмир фарзандларим
телефон қилишиб, учта машинада, Мансур Жўраев бошчилигидаги 3-4
ижрочилар, прокуратура ходими Аҳрор Кенжаев, участка нозири Фаёз
Жумаевлар болаларимнинг устига бостириб киришиб, турли пўписалар
қилиб, аслида улардан жароҳат олиб боши гурра бўлиб лаби ёрилган қизимга қўлимни тишлаганинг учун жавобгарликка тортиласан, деб пўписа қилишибди.

Узоқда бўлганлигим боис телефон орқали улардан ҳимоясиз
қолган фарзандларимнинг олдидан дарҳол чиқиб кетишларини сўрадим.
Фарзандларим ҳам худди шу нарсани талаб қилишса, яна куч ишлатишибди.

Агар 3 июль куни ҳақиқатан ҳам ижрочининг қўли тишланган бўлса, 15
нафар ииб ходими нега баённома тузишмади? Чунки улар ҳимоясиз ногирон аёл ва унинг ўсмир болаларига ноҳақ жарохат етказишган эди.

Хуллас, уч нафар ҳимоясиз фуқаро ҳали ҳамон таъкиб ва босимлар остидамиз. Шу ўринда ҳақли савол буларнинг кучи фақатгина 90 ёшли кекса аёл, ногирон ва бева ҳамда отасиз ўсмирларга етар экан-да?

Дилдора Боймуродова

9-июль, 2015-йил.