Jul 092015
 

90 ёшли холам Самиева Махпурат холамнинг ишончли вакили сифатида унинг ҳуқуқларини ҳимояланишини сўраб қилган мурожаатларимга қарамай, ноҳақ чиқарилган суд қарори сабаб, уни 12 нафар оила аъзолари билан биргаликда кўчага ҳайдашган эди.


Унинг ҳуқуқларини қонуний ҳимоялай олмасам-да, қонун доирасида қилган ҳаракатларим учун 2 нафар ўсмир фарзандларим билан мени ҳам кўчада қолдиришди. Чунки акам Худойназаров Зайниддинга тегишли бўлган уйда ижарада яшаб турганимизга қарамай, акамга тегишли бўлган уй жиҳозлари ижрочилар томонидан мажбурий олиб кетилган эди.

Шу жиҳозларни қайтариб ўз жойига қўймагунимга қадар акам томонидан уй муҳрланиб, фарзандларим билан кўчада қолдик.

Дилдора Боймуродова

9-июль, 2015-йил.