Jul 042015
 

Менга қўшни яшайдиган бева ва ногирон синглим Дилдора Боймуродованинг холидан хабар олиш мақсадида 3 июль куни дарвозасига яқинлашишим билан ўт ўчириш, тез ёрдам машиналари ва 15га яқин ииб ходимлари бостириб келишганини кўриб ҳайратдан ёка ушладим.

Ичкарига киргач, ҳуқуқини талаб қилаётган синглим ва унинг фарзандларига нисбатан куч ишлатиш ва зўравонликларни кўриб:- НАҲОТ ШУ БИЗНИНГ МАМЛАКАТДА СОДИР БЎЛЯПТИ?- деб ҳайратдан ёқа ушладим. Уларни ҳимоя қилишга уринганимда менга нисбатан
ҳам зўравонликлар содир этилиб, ижрочи ходим Мансур ЖўраевнингҲали шошмай туринг, сизникига ҳам келамиз “- деган пўписаларини эшитдим.


Дарвоқе, мен Чернобил ҳалокати қатнашчиси ногирониман. Ўтган йили 48 ёшли укамни 5 нафар ўғли тенги барзангилар калтаклаётганлигини эшитиб воқеа жойига етмасимдан туриб безорилар укамни ташлаб қочиб кетишиб, очиғи суд ҳам менга нисбатан ноҳақ жарима босиб, шу йил мажбурий тартибда нафақамдан ушланган эди.

Шу ўринда мени савол қийнайди. 2 йилдирки, мендан қарздор аллақандай прокурорнинг эркаси Ачилов Уйғундан менинг қарзимни ундириб бера олмаган ижрочиларнинг кучи бор-йўғи ногирон, бева-бечора, етим-есирга етар экан-да?

НАҲОТ ШУ ҲОЛАТЛАР БИЗНИНГ МАМЛАКАТДА СОДИР ЭТИЛЯПТИ? ОХИРАТ ЗАМОН БОШЛАНДИМИКАН? ҚАНИ КОНУН? ҚАНИ АДОЛАТ? 

Худойназаров Олим

ЧХК  2 гуруҳ қатнашчиси.