Jul 042015
 

ҚОНУНБУЗАРЛАР ЭГАЛЛАБ, ЗЎРАВОНЛИКЛАР СОДИР ЭТИЛАЁТГАН ЮРТНИ ҚАНДАЙ СЕВАЙЛИК?

Онам Боймуродова Дилдорага нисбатан қатор йилларки зулм ва
адолатсизликларни кўриб барибир қачондир ҳақиқат юзага чиқади деб
ўйлардим. Ногирон онамни ишсиз қўйилиши укам билан мени коллежда ўкишдан маҳрум қилди.

Уйда ўқиб сессияларимни топшириб бўлса-да дипломимни
олдим. Шунга қарамай жамиятда менга ҳам иш йўқ кўринади. Уч томонлама шартномадан дарак йўқ. З йиллик умрим беҳуда ўтди, онам беҳуда сарф-ҳаражат қилди менга. Укам 2 боскични тугатди ҳамки, унда ҳам шу аҳвол. Бошқа тенгдошларимизда ҳам жумладан.

З июль куни суд ижрочилари ва ИИБ ходимларининг зўравонлиги, ўзларига қолганда қонуннинг йўқлиги, улар нимаики қилишса қонунга тўғри келаверишини кузатиб  бизга мактаб ва коллежларда мамлакатимиз тўғрисида берилган барча таълим ёлғон эканлигига амин бўлдим.

Ишсиз онам ва бизнинг ҳолимиздан мутлақо хабар
олмаган, такдиримиз ҳеч кимни қизиктирмай, боримизни ҳам ноҳақ талашганини қандай тушунай?

ҲАҚИҚАТ, ҚОНУН, АДОЛАТ ДЕГАН ТУШУНЧАЛАР
МУТЛАҚО ЙЎҚ НАРСАМИ? БИЗГА ХАТО ТАЪЛИМ БЕРИШГАНМИ БУ ҲАҚДА 12 ЙИЛ?

Қизим Суннатова Камола.