Jul 022015
 


 Бир сиқим мансабдорнинг кучи доимо аҳолининг ожиз катламигагина етади. Карманатумангаз филиалининг 2 нафар ходимлари Турдиева Тўхтагул ва Фармонова Муножатларнинг айтишича уларга нисбатан рахбар -собиқ ииб ходими, муқаддам судланган Раҳматов Комил иш вақтида спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолатда ноҳақ ҳақоратлаган.

Ҳар иккала ёлғиз аёл ходимлар ҳақоратга чидай олмай, рахбар оғзингизга қараб гапиринг, дея  тартибга чақиришган. Шу айблари учун ҳар иккала аёлга нисбатан Раҳматов Комил томонидан бир
неча бор қасддан фитна уюштирилган. Айни пайтда Фармонова Муножатнинг бесабаб ишдан бўшаш тўғрисидаги аризаси мажбуран ёздириб олинган. Турдиева Тўхтагулнинг тақдири эса ҳозирча номаълум.

Бугун мамлакатимиз сиёсати аёллар ўртасида содир этилаётган жиноятларни олдини олиш мақсадида асосий эътиборни, ёлғиз аёлларни иш билан таъминлашга қаратаётган бир пайтда мансабдорлар томонидан уларга атай қасд қилинмоқда

Бу аҳволда ёлғиз аёлларни иш излаб четга чиқиб кетиш
ҳолатлари ортмасмикан? Буни қарангки, вилоятдаги мутасаддилар ҳам
доимо мансабдорлар томонида бўлиб келишмоқда. Қарға қарғанинг кўзини чўқимаслиги, бечора ожиз чумчуқларга қирғин келтираяпти. Ва ёки ўрмон қоидасига кўра, кучлилар кучсизларни тутиб ейишаётир.

Дилдора Боймуродова

2-июль, 2015-йил.