Jul 022015
 

Шу йилнинг 1-май кунида 90 ёшли холам Самиева Махпурат аянинг ишончли вакили сифатидаги “Текширувлар қонуний тартибда ўтказилишини талаб қиламиз” мазмунидаги норозилик намойишида бўлганлигимиз сабаб, ноҳақ биргина мени, (6 нафар аёл ва 4 нафар бешикдаги гўдаклар) ноҳақ жавобгарликка тортишиб, 7 млн. 200 минг миқдорида жаримага тортишган эди.

З0 июнь куни Кармана туман суд ижрочиси Мансур Жўраев ва Беҳзод
исмли ходимлар яшаб турган уйимга бостириб кириб рўзгор буюмларимни хатлашга тушди. Аслида мазкур ҳовлида  биз бор-йўғи ижарачи сифатидагина яшаймиз. 2 йиллаб ишсиз қўйилиши оқибатида, фарзандлари коллежга ўқишдан маҳрум  ногирон, бева аёлни талашяпти.

Хуллас фарзандларини ёлгиз тарбиялаши учун жамиятдан
иш берилмай сиқиб чиқарилган ногирон ва бева аёлга нисбатан қасддан
фитна ва бўхтон уюштиришиб мол-мулксиз ҳеч вақоси йўқ ижарада яшаётган ҳолимда ҳам талашмоқда. Чунки менинг ягона айбим мавжуд қонунчилигимизни қоғозда эмас, амалда талаб қилаётганимда.


Конституциямизга мувофиқ қонун олдида қора халқ ва амалдорни тенг
ҳуқуқлилигини амалда кўришни истаганимда. Қолаверса, журналист
сифатида ўқув семинарларида кўп бора қатнашиб аҳолининг ҳуқуқий
саводхонлигини ошириш бизнинг мажбуриятимиз эканлигини уқтиришган “ёлгончи маърузачиларнинг” сохтакорлигини ҳақиқат деб ўйлаб жиддий қабул қилганимда.

ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ҲОЗИР СИЗНИНГ ҲУҚУҚИЙ КЎМАГИНГИЗГА ЎТА МУҲТОЖМАН. ИЛТИМОС, МЕН БИЛАН БОҒЛАНИБ ҲУҚУҚИМНИ ҲИМОЯЛАНИШИГА КЎМАК БЕРИНГЛАР. ВИЛОЯТДАГИ БИР СИҚИМ АМАЛДОРНИНГ МЕНГА ВА ФАРЗАНДЛАРИМГА НИСБАТАН ТАЙЗИҚИ ҲАДДАН ОШМОҚДА.

Дилдора Боймуродова

2-июль, 2015-йил.