Jun 302015
 

Ўзбекистон уруш ҳолатидами?


  Тинчлик – шубҳасиз дунёдаги энг олий неъмат. Ватанимиздаги ана шу неъматни мен ҳеч қачон, ҳеч нимага алишмайман ва жуда қадрлайман. Шу боис ҳуқуқларимни поймол қилаётган бир гуруҳ амалдорларга қарши курашда ҳам ўз юртимдан чекинмайман.

Аммо 2-3 ойдирки, Навоий ГРЭСИ билан НАВОИАЗОТ ОАЖини туташтирувчи трасса йўлидан ҳар куни бир ҳил вақт кеч соат 21.00да 3 дона махсус ўқ отар жанговар машиналари ҳар ўн метр масофада ДАН ходимлари назорати билан аэропортдан  спутник қўрғони томон олиб ўтилади. Олд ва ортидан ҳаракатланган ДАН қўриқлаш машиналаридан ташқари.

Оддий халқ тилида чегарада хавф бор эмиш. Шу ерга
жойлаштириляптийкан деган миш-мишларни эшитиб юрагим қўрқув ваҳимадан шув этиб кетади. Наҳот Ўзбекистон уруш ҳолатида бўлсаю унга ғаним хавф солмоқда.

Мен ҳаётда Худодан бошқасидан қўрқмайман, ҳеч бир
қийинчиликни менсимайман деб ўйлардим. Ўзимда қўрқув ҳиссини энди
англадим. Шунда ҳам ўз жоним учун эмас,юртимдаги кўркамлигу, унинг
мусаффо осмонини йўқотишдан. Ҳар тун менга уйқу бермайдиган уйим
атрофидаги тўйхоналардаги куй-наволарнинг баланд садосини йўқотишдан қўрқдим.

Илло, Яратганни ўзи асрасин! Бир сиқим қонунбузар амалдоргаки
бермадимми Ўзбекистонимни, ҲЕЧ ҚАЧОН БОШҚА ЁВЛАРГА ҲАМ ТОПШИРИБ ҚЎЙМАЙМАН. Жоним сенга фидою, жасадимни ўзинг кўм хокисор она тупроқ.

Дилдора Боймуродова

30-июнь, 2015-йил.