Jun 292015
 

Бугун Навоий вилояти хокими Э. Турдимов Ўзбекистон почтаси АЖ Кармана тумани тармоғи раҳбари Шокир Фармоновни ишдан бўшаши тўғрисидаги аризасини мажбурий тартибда ёздириб олди.

  Бунга куни кеча ишдан сўнг кеч соат 21.00да туман почта ходимларидан ҳеч ким қолмаган бир пайтда вилоят хокимининг номидан Ш. Фармоновга топшириқ сифатида:- “Эрталаб соат 9.00да, яъни иш вақтида барча ходимларингизни олиб хокимият биносига келишингиз сўралади“- факс орқали жўнатилган.

Бундан бехабар қолган Ш. Фармонов иш вақтида почтани ходимларсиз қолдирмай ёлғиз ўзи хокимият йиғилишига борган. Ана шу айби учун унинг аризаси олинди.


Туман почта тармоғининг 30 нафар ходимлари  ўз раҳбарларини олиб
қолишлари сўраб норозилик билдиришмоқда. Дилфуза, Ойдин, Аваз исмли ходимларнинг айтишича, ходимлар дастлаб  вилоят хокими номига
илтимоснома билан чиқишмокда. Илтимоснома нусхаси кейинги кунларда тақдим қилинади.

Дилдора Боймуродова

29-июнь, 2015-йил.