Jun 292015
 

Навоий шаҳридаги Марказий деҳқон бозорида жойлашган озиқ-овқат дўконида яроқлилик муддати ўтган озиқ-овқат маҳсулотлари сотувга қўйилган экан. Бундан бехабар ҳолда, у ердан 2 дона Кока Кола ичимлик суви харид қилиб олган эдим. Уйга олиб боргач, фарзандларим истеъмол қилиб, қизимнинг кўнгли айниб соғлигига жиддий таъсир қилгачгина дўкон эгаси Ҳамид исмли йигитга қайтариб олиб бориб бердим.

Шунда у йигит дўконини эшигини беркитиб олиб, “Саҳоват” ОАЖ раиси, яъни Навоий шаҳридаги барча деҳқон бозорларининг раҳбари Жума Каримовни чақиртириб, мазкур ҳолатларни бўйнига олмасликка ва ҳаттоки очиқ ҳақиқатни, яъни маҳсулотга ёзиб қўйилган яроқлилик муддатидан уч ой ўтиб кетганлиги кўриниб турган бўлса-да, Ҳақиқатни айтиб, ўз ҳуқуқини талаб қилиб келаётган журналист сифатида мени таниганлигидан ҳам “Бизга беҳуда пўписа қиляпсан, сени вилоят ҳокими ҳам барча раҳбарлар ҳам яхши танийди шикоятчилигингни билади. Шу боис ҳам кимга нима деб мурожаат қилган тақдирингда ҳам сенга ишонишмайди.” дея пўписа қилди. 

Аслида Жума Каримов собиқ МХХ ходими, яъни Навоий вилоят ҳокими Э.Турдимов Хатирчи туманида ҳокимлик қилган даврда Ж.Каримов туман МХХ раҳбари бўлган. Э.Турдимов вилоятга ҳоким бўлгач эса, уни барча деҳқон бозорларининг раҳбари этиб тайинлаб қўйган. Албатта, ўртада кучли манфаатдорлик сабаб. Бундай ҳолатларда, яъни вилоят ҳокимининг шу каби эркатойларидан ҳеч бир фуқаро ўз ҳақ-ҳуқуқини ва ҳаттоки мавжуд қонунчиликка бўйсунишни талаб қила олмайди! 

Дилдора Боймуродова

29-июнь, 2015-йил.