Jun 232015
 

АЛДАГАНИ БОЛА ЯХШИМИ? ЁХУД КЎЗБЎЯМАЧИЛИКМИ?

Samieva Maxpurat. Rasm. 23.06.2015.

Кармана тумани Ёшлик МФЙда яшовчи аҳоли 20 йилдан ошди ҳамки тоза ичимлик сувидан маҳрум бўлимб келишаётган эди. Бу ерлик аҳоли хонадонларида сув сақлаш ҳавзалари яъни махсус ҳовузлар ташкил қилинган бўлиб, аҳоли имкониятидан келиб чиқиб, 3-4 ой баъзан эса 6 ойгача ҳам ҳовузларида сақланиб қолган сувни истеъмолд қилишарди. Маҳалла аҳолисининг тинимсиз мурожаатлари натижасида 2015 йилнинг май ойи бошларида маҳалла кўчаларида тоза ичимлик суви қувурлари ўтқазилган эди. Буни қарангки, шўрлик нарпайликларнинг қувончи бор-йўғи бир ҳафтага чўзилибди. Чунки зўрға жимирлаб сув берган жўмракларнинг қуввати бор-йўғи бир ҳафтагагина етиб, шу бўйи тўхтаб қолган. Аҳоли яна “шикоятбозликка қўл урмоқда.” Натижаси эса номаълум.

Худди шу каби ҳолат туманнинг Каттамачит МФЙдаги Чоробод қишлоғи аҳолисига ҳам такрорланди. Мутасаддилар томонидан ўғринча уланиб берилган ичимлик суви қувурлари ҳар 3-4 ойда эгалари томонидан огоҳлантиришсиз узиб кетилади. Аҳоли эса саратондами ва ёки қаҳратондами сувсиз қолишга маҳкум! У ҳам етмагандек туман ҳокими Ш.Исматовнинг 2015 йилнинг биринчи чорагида кўчани асфальтлаштириш бўйича берган ёзма ваъдалари туя гўшти еган кўринади. Чунки бу сайловолди берилган ваъдалар эди. Бу ерлик аҳоли ҳам яна шикоятбозликни бошлаб юборди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовга.

Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.Мирзиёевга.

Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Б.И.Абдуллаевга.

Нусхаси: Ўз.Рес.Олий Мажлис сенати раиси Н.Йўлдошевга.

Кармана тумани Ёшлик МФЙда яшовчи

бир гуруҳ аҳоли томонидан

Ш И К О Я Т А Р И З А

Муҳтарам Президент! Биз узоқ йиллардан буён юқоридаги манзилда яшаб келамиз. Қишлоғимиз янгитдан бунёд этилганига 20 йилдан ортиқроқ вақт бўлди. Барчамиз янги иморатлар тиклаб кўчиб келганмиз. Дастлаб қишлоғимизда яшаш шароити мутлақо йўқ эди. Аҳоли бирлашиб, ўз кучимиз билан электр энергияси ва табий газ олиб келдик. Аммо ичимлик суви ҳали ҳамон муаммолигича қолмоқда.

Муҳтарам Президент! Биз 2008 йилдан бери тинимсиз равишда ҳокимият органлари ва ҳаттоки республика юқори турувчи идоралари номига шикоят аризалари билан мурожаат қилишимиз натижасида шу йилнинг май ойи бошларида қишлоғимизда тозха ичимлик суви қувури ўтқазилган эди. Буни қарангки, “Алдагани бола яхши” қабилида аҳолига нисбатан йўл тутиш бугун амалдор ва масъулларимиз учун шунчаки бир одатий ҳолга айланиб қолган шекилли бор-йўғи бир ҳафтагина зўрға жимирлаб оқаётган тоза ичимлик сувидан баҳраманд бўлдик холос. Дарҳол сув қувурлари ўз-ўзидан қуриб қолди. Биз мутасаддиларга тинимсиз равишда мурожаат қилишимизга қарамай, фақат биргина оғзаки тартибдаги жавобни яъни “Сизларга қўлимиздан бошқа ҳеч қандай ёрдам бериш келмайди. Сув босими пасайган. Исталган жойларинга мурожаат қилаверинглар!” жавобини олдик.

Муҳтарам Президент! Хўш, тоза ичимлик суви босими шу қадар паст экан, нега миллионлаб маблағ сарфланиб сув қувурлари ётқизиб чиқилди. У ҳам етмаганидек, аҳоли оқар сувга ишониб, кўпчилигимиз кўчамиздаги тоза ичимлик суви сақлаш ҳовузларини буздириб ташлаган эдик. Энди барчамиз бирдек саросимага тушиб қолганмиз.

Сиздан мазкур ҳолатлар юзасидан қонуний текширувлар олиб борилиб, бизнинг қишлоғимиз аҳолисини ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланишимизда амалий кўмак беришингизни сўраймиз.

1. 6.

2. 7.

3. 8.

4. 9.

5. 10.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовга.

Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.Мирзиёевга.

Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Б.И.Абдуллаевга.

Нусхаси: Ўз.Рес.Олий Мажлис сенати раиси Н.Йўлдошевга.

Кармана тумани Каттамачит МФЙда яшовчи

бир гуруҳ аҳоли томонидан

Ш И К О Я Т А Р И З А

Муҳтарам Президент! Биз юқоридаги манзилда узоқ йиллардан буён истиқомат қилиб келамиз. Қишлоғимиз бунёд этилганига ҳам 15 йиллар бўлиб қолди. Илк даврларда қишлоғимизда аҳоли яшаши учун шарт-шароитлар мутлақо йўқ эди. Аҳоли кучи билан қишлоғимизга табий газ олиб келдик. Шунда ҳам барчамиз ёш оилалар бўлганлигимиз боис тағин “Навоиазот” ОАЖда фаолият кўрсатаётганлигимиз сабаб, ойлик маошлари ўз вақтида берилмайди. Хуллас, фарзандларимиз билан зўрға кун кечирамиз.

Муҳтарам Президент! Биз 15 йилдирки, тинимсиз равишда ҳокимият органлари ва ҳаттоки республика юқори турувчи идоралари номига шикоят аризалари билан мурожаат қилишимиз натижасида 2012 йилда кўчамизга тоза ичимлик суви қувури ўтқазилган эди. У ҳам бўлса қайсидир ташкилотнинг сувидан ўғринча улаб берилган экан ноқонуний равишда. Биз бу ҳолатни ҳар 3-4 ойда қувурларимизни узиб кетилишидан англаб етдик. Очиғи, дастлабки бир йил давомида кўча бошида ўрнатилиб кетилган ҳисоблагич кўрсатмасига мувофиқ ўғринча сув бўлса-да ўз вақтида пулини тўлаган эдик. Аммо узиб кетилиб, ҳафталаб сувсиз қолиш ҳолатлари кузатилавергач, сув ҳақини тўлашдан тўхтадик.

Муҳтарам Президент! Кўчамизни асфальтлаштириш юзасидан ҳам тинимсиз қилган мурожаатларимизга жавобан туман ҳокими Ш.Исматовданшу йилнинг бошида яъни январ ойида “2015 йилнинг ярим йиллигида асфальтлаштириш режага киритилди.” мазмунидаги жавоб хати олган эдик. Аммо июнь ойи ҳам тугаб боряпти ҳамки асфальтлаштиришдан дарак йўқ. Айтмоқчи, хўжакўрсинга сайлов жараёнлари олдидан йўлларимиз номигагина текислаб кетилди шунчаки. Асфальт ётқизиш эса ҳеч бир мутасаддининг хаёлига келмади.

Сиздан юқоридаги каби ҳолатлар юзасидан ўрганишлар олиб борилиб, бизнинг ҳам кўчамиз асфальтлаштирилиб, қонуний равишдаги тоза ичимлик суви қувурлари ўтқазилишида ҳуқуқий-амалий кўмак беришингизўни сўраймиз.

1.

2.

3.

4.

5.

6.

7.

8.

9.

10.

11.

12.

13.

14.

15.

ЎЗБЕКИСТОНДА НОГИРОНЛАР ВА КЕКСАЛАР НОҲАҚ ТАЛАНМОҚДА! КАМБАҒАЛНИ УРМА-СЎКМА КИЙИМИНИ ЙИРТ! ЁХУД ЁМОННИ КУЧИ ЯПАЛОҚҚА ЕТАДИМИ?

Буни қарангки, Навоий вилоятидаги ўзларини қонундан устун қўяётган аслида ҳақиқий қонунбузарлар яъни -бир гуруҳ амалдору мансабдорларнинг кучи бор-йўғи бева ва ногирон бир аёлгагина етибди.

Вилоятда 6 йилдирки ҳуқуқларим поймол қилиб келинаётганидан тинимсиз равишда шикоятлар йўллагандан чарчадим. Буни дунё ҳамжамиятига эшиттириб баралла айтмоқчиман. Мен ўз юртимда Ватанимда бундан буёғига шаънимни, қадр-қимматимни ерга уриб, ноҳақ иғво фитналарга кўмишларига жим қараб тура олмайман. Гарчанд ярим танамнинг фаолияти суст жисман ногирон бўлсам-да, токи ақлим теран экан, ошкора курашда давом этаман. Буёғига бу каби адолатсизликларга қарши ҚОТИЛЛИК БИЛАН ЖАВОБ БЕРМОҚЧИМАН! Бу ҳақда барча мутасаддиларни ва шахсан Президентимиз номига ошкора шикоят юбориб огоҳлантирмоқдаман. ПИЧОҚ СУЯККА ЕТДИ! ҚАЙСИКИ АМАЛДОР ЯНА УЙИМГА КЕЛИБ ВА ЁКИ БОШҚА ЖОЙДА МЕНГА НИСБАТАН АНА ШУНДАЙ НОҲАҚ КУЧ ИШЛАТСА, ҚЎЛИМНИ ҚОНГА БЕЛАБ ЖАВОБ ҚАЙТАРИШГА МАЖБУРМАН. 90 ёшИДА НОҲАҚ СУД ҚАРОРИГА КЎРА УЙИДАН ҲАЙДАБ ЧИҚАРИЛИБ КЎЧАДА ҚОЛГАН Самиева Махпурат ая ҳам умри ниҳоялаганда исён бошламоқчи! Жияним ва айни пайтда менинг қонуний ишончли вакилим Боймуродова Д.га ноҳақ қўйилган жаримани суд бекор қилмаса 15 июль яъни туғилган кунимда 90 ёшга тўлишим арафасида мустақиллик майдонига бориб ўзимни ўлдираман.- дейди у.

Мен эса 11 йилдирки асаб касаллиги бўйича руйхатда тураман, 2 гуруҳ ногирони, жисмоний меҳнатга лаёқатсизман, 2 нафар фарзандимни ёлғиз тарбиялаб келаман. Очиғи, сўнгги 6 йил давомидаги менга нисбатан қилинаётган бу каби адолатсизликлар мени соғлигимга ва фарзандларимни келажак сари интилишига салбий таъсир кўрсатди. Вилоятимиздаги шу каби амалдорларнинг кучи фақатгина аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламигагина етадиган кўринади чамамда. Чунки бир бева ногирон аёлу унинг отасиз фарзандлари ва 90 ёшли Самиева Махпурат аяга ўхшаган кекса аёлларга нисбатан ноҳақ зулм ва адолатсизликлар содир этилишини қандай изоҳлаш мумкин?

Яна бир ҳолат 1961 йилда туғилган Чернобиль ҳалокати қатнашчиси 2 гуруҳ ногирони акам Худойназаров Олимга нисбатан аллақандай номаълум вилоят прокуратурасида фаолият юритаётган прокурорнинг эркатойи У.Ачилов томонидан 2013 йилда автоҳалокат сабаб етказилган моддий зарар 2014 йил 8 апрелидан ижрога қаратилишига қарамай ҳали ҳамон ундирилмади! Вилоят суд департаменти бошлиғи Э.Файзуллаевнинг бизга юборилган жавоб хатига кўра, У.Ачиловдан мажбурий ундириладиган мол-мулки йўқ эмиш! Аммо акамга нисбатан ноҳақ чиқарилиб, 1-инстанция суди бекор қилинган маъмурий жавобгарлик суди қарори қайта суриштирув ишлари олиб борилиб суд такрор ўтказилгану акам судга чақирилмаган ва иштирокисиз кўрилиб яна ноҳақ жаримага тортилган экан. Суд қарори почта орқали ҳам юборилмаган. Хуллас, ушбу ноҳақ қарорнинг мажбурий ижроси шу йилнинг июнь ойидан бошлаб ўн баробар устамаси билан ногирон акамнинг нафақа пулига қаратилибди. Қани бу ерда адолат! Наҳот инсонпарварлик ва одиллик тамойилларига йўғрилган Қонунимизнинг кучи фақат аҳолининг ожиз қатламигагина етса? Бу фуқаролар орасида тенгсизликни келтириб чиқармаяптимикан? Нега бунинг учун масъул шахслар жазога тортилмайди?

акам Худойназаров О.нинг шикояти ва зарур ҳужжатлари илова қилинади.

Муҳтарам Президент! Бунисиям майли 2014 йилнинг ёзида 47 ёшли укам Худойназаров З.ни 4 нафар ўғли тенги бақувват йигитлар калтаклаётганида орага тушиб ажратиб қўйганлигим учун ноҳақ маъмурий жавобгарликка тортилганимдан шикоят келтирган эдим. Шундан сўнг суд қарори бекор қилиниб, қайта суриштирув ишлари олиб борилган. Очиғи, кейинги жараёнларда менинг иштироким мутлақо бўлмаган эди. Шунга қарамай сиртдан қарор чиқарилиб, менга билдиришмай ижрога қаратиб юборишган экан. Шу йилнинг 6 июнь кунида кичик ўғлимни тўйини ўтказиб, нафақа пулимни олганимда маълум бўлдики, 850 минг сўм миқдрорида мажбурий жарима нафақа пулимдан ундирилган экан. Суд қарори нусхасини ҳам ижрочи М.Жўраевдан олдим.

Муҳтарам Президент! Шу ўринда ҳақли савол туғилади: Бугун мамлакатимизда фидоийларни ноҳақ жазолаш урфга айландимикан? Нега биз каби фуқароларнинг ҳуқуқлари амалдорлар томонидан исталганча поймол қилиниши керак? Ажабланарлиси, департамент ходимлари шу қадар қонуний фаолият кўрсатишар экан, нега мен вилоят департаменти бошлиғи Э.Файзуллаевдан “2014 йил 08 апрел суд қарорига кўра қарздор У.Ачиловдан мол-мулки йўқлиги сабаб қарздорлик ундирилиб берилмади” мазмунидаги жавоб хатини олдим. Сабаби У.Ачилов аллақандай бизга номаълум прокурор яъни амалдорнинг эркатойи! Бизга ўхшаганлар эса ердан чиққан қўзиқорин, қора халқ! Бунинг ё бошқачароқ таърифи бормикан? Ахир мамлакатимизда Қонун олдида барча тенг ҳуқуқли эмасмикан? Қани Бош қомусимиз саналмиш Конституциямизнинг кучи?

Муҳтарам Президент! Сиздан юқоридаги каби ҳолатлардаги адолатсизликларга барҳам берилиб, менинг ҳуқуқларим қонуний тартибда ҳимояланишини таъминланишида яъни:

  1. Менга нисбатан ноҳақ чиқарилган суд қарорларининг бекор қилинишини;

  2. Мажбурий тартибда нафақамдан ушлаб қолинган сумманинг қайтарилишини;

  3. Ўғлим Наимов Достонни коллеж дипломига мувофиқ иш билан таъминланиши ни;

  4. Қарздор У.Ачиловдан ундирилиши пайсалга солиниб келинаётган қарзни ундирилишини;

Ҳуқуқий-амалий кўмак беришингизни сўрайман.

Муҳтарам Президент! Сиздан юқоридаги ҳолатлар юзасидан қуйидаги қонунбузарликларни бартараф этилишида ҳуқуқий-амалий кўмак беришингизни сўраймиз:

  1. Менга нисбатан 01.05.2015йил ва 09.06.2015йил 1-2-инстанцияда ҳам ноҳақ чиқарилган суд қарорларини бекор қилинишини;

  2. Токи суд қарори бекор қилингунига қадар мазкур қарорларнинг ижрога қаратилмаслигини;

  3. Акам Худойназаров Олимга нисбатан ҳам ноҳақ чиқарилган суд қарори бекор қилиниб, мажбурий ижронинг тўхтатилишини;

  4. Акам Худойназаров Олимга У.Ачилов томонидан етказилган моддий зарарни мажбурий тартибда ундирилишини;

  5. 90 ёшли холам Самиева Махпуратнинг фрибгар томонидан поймол этилган ҳуқуқлари ҳимсояланишини;

  6. Қизим Суннатова Камолани коллеж томонидан ишга жойлаштирилишини;

  7. Кўчамизда шу йилги жавоб хатига мувофиқ асфальтлаштириш ишлари амалга оширилишини;

  8. Кўчамиз аҳолиси ўғринча ичимлик суви ўрнига қонуний ичимлик суви билан таъминланишини;

  9. Ўз мутахассислигим бўйича иш билан таъминланишимни;

  10. Мазкур қонунбузарликлар юзасидан лозим бўлса республика юқори турувчи идораларининг масъул ходимлари иштирокида текширув ишлари олиб борилишини;

Муҳтарам Президент! Мени 19 июнь куни кеч соат 17.00лар чамаси Кармана тумани суд ижрочиси Мансур Жўраев яшаб турган уйимга келиб, “Опа сизга уч кун муҳлат бераман. Шу муҳлат ичида ихтиёрий тўламасангиз уйингизга ўт ўчириш машиналари билан келиб мажбурий тартибда ундирамиз” дея огоҳлантириб кетди! Мамлакатимизда мавжуд қонунчиликнинг кучи фақатгина бева бечора, ногирон ва кексаларга етармикан?

Муҳтарам Президент! Мабодо ўзим 2 нафар фарзандимни зўрға таъминлаб, қарзга ботиб турган ҳолатимда уйимга шу зайлда ноҳақ суд қарори ижроси билан келишса Худо ҳаққи 6 йиллик ноҳақлик ва адолатсизликлардан тўйган аёлман, қотилликка қўл уришга мажбур бўламан. Менга дуч келган ижрочини қонига қўлим бўялиши тайин.

ЖИБ Навоий вилояти суди раиси номига

Навоий вилояти суд ижро департаменти бошлиғига

Кармана тумани Каттамачит МФЙда яшовчи

Боймуродова Дилдора томонидан Тел:+998913320697

Ш И К О Я Т А Р И З А

(ЖИБ Навоий шаҳар судининг 01 май 2015 йил Ўз.Рес. МЖтК 201-моддасининг 1-қисми билан менга нисбатан ноҳақ чиқарилган қарорини бекор қилиш ва суд жараёнлари тугагунга қадар ижрони тўхтатиш тўғрисида)

Ўз. Рес. Конституциясининг 33-моддасида белгиланган тартибга кўра, яъни Фуқаролар ўз ижтимоий фаолликларини Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ митинглар, йиғилишлар ва намойишлар шаклида амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳокимият органлари фақат хавфсизлик нуқтаи назаридангина бундай тадбирлар ўтказилишини тўхтатиш ёки тақиқлаш ҳуқуқига эга. тартибда вилоят МХХ ва вилоят, туман прокуратурасига ҳамда республика президенти, Бош вазири, Бош прокурори, МХХ, ИИВ ларига эртаси яъни 1 май куни вилоят ҳокимлиги биноси олдида норозилик намойишига чиқиши тўғрисида огоҳлантириш мурожаатлари ва шошилинчномалари жўнатишиб, 1 май куни 90 ёшли холамнинг ҳаттоки муомалага ҳам яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги сабаб, унинг қўлида “Қонуний текширув талаб қиламиз!”, “Адолатсизликдан норозимиз”, қабилидаги плакат ушлаб турган ҳолатида 4 нафар гўдак авералари, 4 нафар қизи ва келинлари билан биргаликда қонуний ишончли вакили сифатида ёнида турган эдим. Ҳали мазкур оила 5 дақиқа белгиланган жойда турар- турмас 90 ёшли кампирни қўлидан ҳокимият қўриқбонлари томонидан ҳали очиб улгурилмаган плакатлар юлиб олинди. Зўравонлик билан куч ишлатилиб, шаҳар ИИБ биносига 4 нафар гўдаклар ҳам куч ишлатилиб олиб кетилди. Мазкур жараёнларда менинг фақатгина ишончли вакил сифатидаги иштироким бор эди холос. Қолаверса, бу ҳатти-ҳаракатларнинг барчаси Ўз.Рес.Конституциясида белгиланган тартибда амалга оширилаётган эди. Яъни: 34-модда.Ўзбекистон Республикаси фуқаролари касаба уюшмаларига, сиёсий партияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий ҳаракатларда иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар.Сиёсий партияларда, жамоат бирлашмаларида, оммавий ҳаракатларда, шунингдек ҳокимиятнинг вакиллик органларида озчиликни ташкил этувчи мухолифатчи шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қадр-қимматини ҳеч ким камситиши мумкин эмас.

Хуллас, Конституцияда белгиланган тартибда суд ва прокуратура ходимларининг текширувларни қонуний тартибда олиб борилмаётганлигидан норозилигини билдирган холамнинг оиласи билан унинг ишончли вакили сифатидаги иштироким жараёнида ИИБ ходимлари менга ва холамнинг ҳали гўдак оила аъзоларига нисбатан ҳам ўта қўпол муомалада бўлишди. Хуллас, менга нисбатан ҳам қастдан фитнаю бўҳтон уюштиришиб, ноқонуний суд ўтказишиб, ноҳақ қарор чиқаришди. У ҳам етмаганидек, мен кассация шикояти ёзганимда судга айтилган вақтда келсам-да жараёнга киритилмадим. Мени иштирокимсиз ўтказилган кассация суди қарорида “жавобгар қилмишидан пушаймонлигини айтди” деган ёлғон кўрсатма киритиб ўтилган. Ваҳоланки мен иштирок этмаган судда қандай фикр билдиришим мумкин? Ҳар ҳолда руҳим ва ёки арвоҳим учиб бормагандир?

  1. Сиздан юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, мазкур суд қарорини қуйидаги сабабларга кўра бекор қилишингизни ва суд жараёнлари ниҳоялангунга қадар биринчи инстанция суди қарори ижросини тўхтатишингизни сўрайман:

  2. Норозилик намойишига мен 90 ёшли холам Самиева М.нинг қонуний вакили сифатидаги иштирок этганман.

  3. Қолаверса, у ерда холам ва мендан ташқари 4 нафар аёл ва 4 нафар гўдаклар ҳам бор эди.

  4. Ноқонуний тартибда (чунки баённомага қўлимдан ушлаб имзо қўйдирилганлигини кўрган гувоҳлар бор.) ўтказилган 1-инстанция суди каби кассация суди ҳам мени иштирокимсиз ўтказилган.

  5. Мазкур суд жараёнлари поёнига етгунга қадар биринчи инстанция суди қарори ижросини тўхтатишингизни;

Боймуродова Дилдора 22.06.2015 йил.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовга.

Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.Мирзиёевга.

Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Б.И.Абдуллаевга.

Нусхаси: Ўз.Рес.Олий Мажлис сенати раиси Н.Йўлдошевга.

Нусхаси: Ўз.Рес. (ОМБУДСМАН) Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига

Нусхаси: Навоий вилояти ЖИБ суди раиси номига

Нусхаси: Навоий вилояти суд ижро департаменти бошлиғига.

Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига

Кармана тумани Каттамачит МФЙда яшовчи

Боймуродова Дилдора томонидан

Ш И К О Я Т А Р И З А

Муҳтарам Президент! Вилоятда 6 йилдирки менга нисбатан узлуксиз равишда қилиниб келинаётган адолатсизлик ва қонунбузарликлар оқибатида ҳуқуқларим поймол қилиниб, охир-оқибат 2 йилдирки 2 нафар фарзандини ёлғиз тарбиялаётган 2 гуруҳ ногирони ва ёлғиз она сифатида мутлақо жамиятдан сиқиб чиқарилиб, ишсиз қўйилдим. Бунга сабаб бир сиқим мансабдорларнинг қонунбузарликларига қарши ўз норозилигимни билдирганлигим эди. Аризамда илова қилинаётган шикоятларим ана шундай норозилигимнинг ўндан бири десам муболаға эмас. Мени ишсизликка маҳкум этиш айнан ўша қонунбузарликлари ошкор бўлаётган бир сиқим амалдор томонидан менга берилган ноқонуний жазоси эди. Яъни “Камбағални урма-сўкма кийимини йирт!” қабилидаги.

Муҳтарам Президент! Мен 23 йиллик журналист сифатида Сизнинг барча ғоя ва фикрларингиздан хабардорман ва қадрлайман ҳам. Айниқса, “Инсондаги ирода мустаҳкамлиги” хусусидаги ғояларингиз доимо эътиборим марказида. Мажозий маънода тўртинчи ҳокимият дея эътироф этилаётган журналистларнинг фаолияти бир сиқим мансабдорлар томонидан доимий тайзиққа олиниб, қолипга солиб келинган. Шу боис мен ҳам токи оддий халқ сафида эканман, шуни аниқ биламанки,ҳеч қачон мурожаат ва шикоятларимиз Сизгача бориб етмайди. Ўша ўзларини Худо билиб, “Бошқарув тизими бизнинг қўлимизда кўнглимизга келган номаъқулчиликни қилишимиз мумкин!” дея ўзларига юксак баҳо бериб юбораётган мансабдорлар томонидан ҳуқуқлари поймол қилиниб адолатсизликка учраганлар доимо “ёзувчи, шикоятчи, исёнкор” саналиб келинади ва мурожаатлари йўлларда йўқолиб, натижасиз қолдирилади. Аммо дунё ҳамжамияти миқёсида Инсон қадр-қиммати, шаъни ва ҳуқуқи ҳамиша қонун ҳимоясида бўлиб келган. Республика юқори турувчи идораларига йўллаган 6 йил давомидаги мурожаатларим ҳам шу зайлда натижасиз қолдирилаётганлиги сабаб, – вилоят ИИБЖҚБ масъул ходими З.Ўроқов бир неча бор таъкидлаганидек республика ҳам вилоятга йўналтириб, ҳақиқий ҳолатни вилоятдан суриштиришадию айнан шу каби бир сиқим мансабдорнинг ёлғон кўрсматмаларига асосланиб жавоб берилади. Хуллас, ҳақиқий ҳолатлар шу “бир сиқим мансабдорнинг” қўли билан вилоятда кўмилади!

Муҳтарам Президент! Юқоридаги каби ҳолатлар вилоятда нафақат менга балки минглаб “ Оддий инсон”ларга нисбатан содир этиб келинади. Мени шу жамиятнинг ЛОҚАЙД бўлмаган ҳақли бир аъзоси сифатида Нега? Нима учун? Ва Қачонгача бундай ҳолатлар давом этиши мумкин? Каби саволлар қийнайди! Шу боис ўз ҳуқуқларимни ҳимояланишини сўраб, яна ўша З.Ўроқовнинг киноя тавсиясига кўра, БМТ раҳбари”Пан Гемунга мурожаат қил”ишга мажбур бўлдим. (Мурожаат аризамда илова қилинади) Хуллас, токи ҳаёт давом этаркан, ҳамиша ёвузлик билан эзгулик, ҳақиқат билан ёлғон ўртасида кураш давом этади. Инсон зоти борки, ўз ҳуқуқлари учун курашиб яшайди. Гарчанд адолатсиз замонлар уни ўлимга ҳукм этсалар-да.

Оддий бир мисол, қизим Суннатова Камола шу йил Навоий маданият ва санъат коллежини тамомлаяптию, ҳали ҳамон уч томонлама шартнома имзоланмаган яъни қизим иш билан таъминланмаган! Ёки бегуноҳ фарзандларим ҳам менинг амалдорларга ёқмайдиган ҳақиқатпарварлигим учун жазога тортиляптимикан?Кармана тумани Каттамасжид МФЙдаги Чоробод қишлоғимиз асфальтлаштирилиши яна ортга суриляпти! “Алдагани бола яхши” қабилида иш тутилиб, туман ҳлокими Ш.Исматов томонидан йил бошида берилган “2015 йилнинг биринчи ярим йиллигида асфальтлаштирилиш режага киритилди” мазмунидаги хати яна ёлғонга айланган кўринади. Тағин уч йил олдин аҳолига бошқа бир ташкилот исчимлик суви қувуридлан ноқонунимйтибда ўғринча улаб берилган сув ҳар гал эгаси хабар топганида узиб кетилиб, аҳоли ҳафталаб тоза ичимлик сувидан маҳрум бўлиб қолаётир.

Муҳтарам Президент! Мен 11 йилдирки асаб касаллиги бўйича руйхатда тураман, 2 гуруҳ ногирони, жисмоний меҳнатга лаёқатсизман, 2 нафар фарзандимни ёлғиз тарбиялаб келаман. Очиғи, сўнгги 6 йил давомидаги менга нисбатан қилинаётган бу каби адолатсизликлар мени соғлигимга ва фарзандларимни келажак сари интилишига салбий таъсир кўрсатди. Вилоятимиздаги шу каби амалдорларнинг кучи фақатгина аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламигагина етадиган кўринади чамамда. Чунки бир бева ногирон аёлу унинг отасиз фарзандлари ва 90 ёшли Самиева Махпурат аяга ўхшаган кекса аёлларга нисбатан ноҳақ зулм ва адолатсизликлар содир этилишини қандай изоҳлаш мумкин?

Яна бир ҳолат 1961 йилда туғилган Чернобиль ҳалокати қатнашчиси 2 гуруҳ ногирони акам Худойназаров Олимга нисбатан аллақандай номаълум вилоят прокуратурасида фаолият юритаётган прокурорнинг эркатойи У.Ачилов томонидан 2013 йилда автоҳалокат сабаб етказилган моддий зарар 2014 йил 8 апрелидан ижрога қаратилишига қарамай ҳали ҳамон ундирилмади! Вилоят суд департаменти бошлиғи Э.Файзуллаевнинг бизга юборилган жавоб хатига кўра, У.Ачиловдан мажбурий ундириладиган мол-мулки йўқ эмиш! Аммо акамга нисбатан ноҳақ чиқарилиб, 1-инстанция суди бекор қилинган маъмурий жавобгарлик суди қарори қайта суриштирув ишлари олиб борилиб суд такрор ўтказилгану акам судга чақирилмаган ва иштирокисиз кўрилиб яна ноҳақ жаримага тортилган экан. Суд қарори почта орқали ҳам юборилмаган. Хуллас, ушбу ноҳақ қарорнинг мажбурий ижроси шу йилнинг июнь ойидан бошлаб ўн баробар устамаси билан ногирон акамнинг нафақа пулига қаратилибди. Қани бу ерда адолат! Наҳот инсонпарварлик ва одиллик тамойилларига йўғрилган Қонунимизнинг кучи фақат аҳолининг ожиз қатламигагина етса? Бу фуқаролар орасида тенгсизликни келтириб чиқармаяптимикан? Нега бунинг учун масъул шахслар жазога тортилмайди? (Аризада акам Худойназаров О.нинг шикояти ва зарур ҳужжатлари илова қилинади.)

Муҳтарам Президент! Сиздан юқоридаги ҳолатлар юзасидан қуйидаги қонунбузарликларни бартараф этилишида ҳуқуқий-амалий кўмак беришингизни сўраймиз:

  1. Менга нисбатан 01.05.2015йил ва 09.06.2015йил 1-2-инстанцияда ҳам ноҳақ чиқарилган суд қарорларини бекор қилинишини;

  2. Токи суд қарори бекор қилингунига қадар мазкур қарорларнинг ижрога қаратилмаслигини;

  3. Акам Худойназаров Олимга нисбатан ҳам ноҳақ чиқарилган суд қарори бекор қилиниб, мажбурий ижронинг тўхтатилишини;

  4. Акам Худойназаров Олимга У.Ачилов томонидан етказилган моддий зарарни мажбурий тартибда ундирилишини;

  5. 90 ёшли холам Самиева Махпуратнинг фрибгар томонидан поймол этилган ҳуқуқлари ҳимсояланишини;

  6. Қизим Суннатова Камолани коллеж томонидан ишга жойлаштирилишини;

  7. Кўчамизда шу йилги жавоб хатига мувофиқ асфальтлаштириш ишлари амалга оширилишини;

  8. Кўчамиз аҳолиси ўғринча ичимлик суви ўрнига қонуний ичимлик суви билан таъминланишини;

  9. Ўз мутахассислигим бўйича иш билан таъминланишимни;

  10. Мазкур қонунбузарликлар юзасидан лозим бўлса республика юқори турувчи идораларининг масъул ходимлари иштирокида текширув ишлари олиб борилишини;

Муҳтарам Президент! Мени 19 июнь куни кеч соат 17.00лар чамаси Кармана тумани суд ижрочиси Мансур Жўраев яшаб турган уйимга келиб, “Опа сизга уч кун муҳлат бераман. Шу муҳлат ичида ихтиёрий тўламасангиз уйингизга ўт ўчириш машиналари билан келиб мажбурий тартибда ундирамиз” дея огоҳлантириб кетди! Мамлакатимизда мавжуд қонунчиликнинг кучи фақатгина бева бечора, ногирон ва кексаларга етармикан?

Муҳтарам Президент! Мабодо ўзим 2 нафар фарзандимни зўрға таъминлаб, қарзга ботиб турган ҳолатимда уйимга шу зайлда ноҳақ суд қарори ижроси билан келишса Худо ҳаққи 6 йиллик ноҳақлик ва адолатсизликлардан тўйган аёлман, қотилликка қўл уришга мажбур бўламан. Менга дуч келган ижрочини қонига қўлим бўялиши тайин.

1.

2.

3.

4.

5.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовга.

Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.Мирзиёевга.

Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Б.И.Абдуллаевга.

Нусхаси: Ўз.Рес.Олий Мажлис сенати раиси Н.Йўлдошевга.

Нусхаси: Ўз.Рес. (ОМБУДСМАН) Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига

Нусхаси: Навоий вилояти ЖИБ суди раиси номига

Нусхаси: Навоий вилояти суд ижро департаменти бошлиғига.

Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига

Кармана тумани Каттамачит МФЙда яшовчи

Худойназаров Олим томонидан

Ш И К О Я Т А Р И З А

Муҳтарам Президент! Мен ЧҲҚ 2 гуруҳ ногирониман. Умр йўлдошим Бектимирова Раъно ҳам 2 гуруҳ ногирони. 2 нафар ўғлимни тўй-томоша қилиб оталик фарзимни бажариш учун на маҳалла ва на бошқа томондан бирор марта ҳам моддий кўмак олмаганман. Навоий спорт заҳиралари коллежини тамомлаган ўғлим Наимов Достонни 4 йилдирки, мутахассислиги бўйича иш билан таъминлашмай минглаб шикоятлар йўллашимга қарамай, қуруқ сарсон қилишди, ҳеч қаерда ишламайдиган ўғлимни яқиндагина ўйлантириб қўйишга мажбур бўлдим. Энди унинг ҳам оиласини нафақа пулим эвазига кўтаришдан бошқа чорам йўқ. Хуллас, бизга ўхшаганларга эътибор берилмай қўйилган экан.

Муҳтарам Президент! Бунисиям майли 2014 йилнинг ёзида 47 ёшли укам Худойназаров З.ни 4 нафар ўғли тенги бақувват йигитлар калтаклаётганида орага тушиб ажратиб қўйганлигим учун ноҳақ маъмурий жавобгарликка тортилганимдан шикоят келтирган эдим. Шундан сўнг суд қарори бекор қилиниб, қайта суриштирув ишлари олиб борилган. Очиғи, кейинги жараёнларда менинг иштироким мутлақо бўлмаган эди. Шунга қарамай сиртдан қарор чиқарилиб, менга билдиришмай ижрога қаратиб юборишган экан. Шу йилнинг 6 июнь кунида кичик ўғлимни тўйини ўтказиб, нафақа пулимни олганимда маълум бўлдики, 850 минг сўм миқдрорида мажбурий жарима нафақа пулимдан ундирилган экан. Суд қарори нусхасини ҳам ижрочи М.Жўраевдан олдим.

Муҳтарам Президент! Шу ўринда ҳақли савол туғилади: Бугун мамлакатимизда фидоийларни ноҳақ жазолаш урфга айландимикан? Нега биз каби фуқароларнинг ҳуқуқлари амалдорлар томонидан исталганча поймол қилиниши керак? Ажабланарлиси, департамент ходимлари шу қадар қонуний фаолият кўрсатишар экан, нега мен вилоят департаменти бошлиғи Э.Файзуллаевдан “2014 йил 08 апрел суд қарорига кўра қарздор У.Ачиловдан мол-мулки йўқлиги сабаб қарздорлик ундирилиб берилмади” мазмунидаги жавоб хатини олдим. Сабаби У.Ачилов аллақандай бизга номаълум прокурор яъни амалдорнинг эркатойи! Бизга ўхшаганлар эса ердан чиққан қўзиқорин, қора халқ! Бунинг ё бошқачароқ таърифи бормикан? Ахир мамлакатимизда Қонун олдида барча тенг ҳуқуқли эмасмикан? Қани Бош қомусимиз саналмиш Конституциямизнинг кучи?

Муҳтарам Президент! Сиздан юқоридаги каби ҳолатлардаги адолатсизликларга барҳам берилиб, менинг ҳуқуқларим қонуний тартибда ҳимояланишини таъминланишида яъни:

  1. Менга нисбатан ноҳақ чиқарилган суд қарорларининг бекор қилинишини;

  2. Мажбурий тартибда нафақамдан ушлаб қолинган сумманинг қайтарилишини;

  3. Ўғлим Наимов Достонни коллеж дипломига мувофиқ иш билан таъминланиши ни;

  4. Қарздор У.Ачиловдан ундирилиши пайсалга солиниб келинаётган қарзни ундирилишини;

Ҳуқуқий-амалий кўмак беришингизни сўрайман.

Худойназаров Олим 22.06.2015 йил.

ЖИБ Навоий вилояти суди раиси номига

Навоий вилояти суд ижро департаменти бошлиғига

Кармана тумани Каттамачит МФЙда яшовчи

Боймуродова Дилдора томонидан Тел:+998913320697

Ш И К О Я Т А Р И З А

(ЖИБ Навоий шаҳар судининг 01 май 2015 йил Ўз.Рес. МЖтК 201-моддасининг 1-қисми билан менга нисбатан ноҳақ чиқарилган қарорини бекор қилиш ва суд жараёнлари тугагунга қадар ижрони тўхтатиш тўғрисида)

Ўз. Рес. Конституциясининг 33-моддасида белгиланган тартибга кўра, яъни Фуқаролар ўз ижтимоий фаолликларини Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ митинглар, йиғилишлар ва намойишлар шаклида амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳокимият органлари фақат хавфсизлик нуқтаи назаридангина бундай тадбирлар ўтказилишини тўхтатиш ёки тақиқлаш ҳуқуқига эга. тартибда вилоят МХХ ва вилоят, туман прокуратурасига ҳамда республика президенти, Бош вазири, Бош прокурори, МХХ, ИИВ ларига эртаси яъни 1 май куни вилоят ҳокимлиги биноси олдида норозилик намойишига чиқиши тўғрисида огоҳлантириш мурожаатлари ва шошилинчномалари жўнатишиб, 1 май куни 90 ёшли холамнинг ҳаттоки муомалага ҳам яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги сабаб, унинг қўлида “Қонуний текширув талаб қиламиз!”, “Адолатсизликдан норозимиз”, қабилидаги плакат ушлаб турган ҳолатида 4 нафар гўдак авералари, 4 нафар қизи ва келинлари билан биргаликда қонуний ишончли вакили сифатида ёнида турган эдим. Ҳали мазкур оила 5 дақиқа белгиланган жойда турар- турмас 90 ёшли кампирни қўлидан ҳокимият қўриқбонлари томонидан ҳали очиб улгурилмаган плакатлар юлиб олинди. Зўравонлик билан куч ишлатилиб, шаҳар ИИБ биносига 4 нафар гўдаклар ҳам куч ишлатилиб олиб кетилди. Мазкур жараёнларда менинг фақатгина ишончли вакил сифатидаги иштироким бор эди холос. Қолаверса, бу ҳатти-ҳаракатларнинг барчаси Ўз.Рес.Конституциясида белгиланган тартибда амалга оширилаётган эди. Яъни: 34-модда.Ўзбекистон Республикаси фуқаролари касаба уюшмаларига, сиёсий партияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий ҳаракатларда иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар.Сиёсий партияларда, жамоат бирлашмаларида, оммавий ҳаракатларда, шунингдек ҳокимиятнинг вакиллик органларида озчиликни ташкил этувчи мухолифатчи шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қадр-қимматини ҳеч ким камситиши мумкин эмас.

Хуллас, Конституцияда белгиланган тартибда суд ва прокурат ура ходимларининг текширувларни қонуний тартибда олиб борилмаётганлигидан норозилигини билдирган холамнинг оиласи билан унинг ишончли вакили сифатидаги иштироким жараёнида ИИБ ходимлари менга ва холамнинг ҳали гўдак оила аъзоларига нисбатан ҳам ўта қўпол муомалада бўлишди. Хуллас, менга нисбатан ҳам қастдан фитнаю бўҳтон уюштиришиб, ноқонуний суд ўтказишиб, ноҳақ қарор чиқаришди. У ҳам етмаганидек, мен кассация шикояти ёзганимда судга айтилган вақтда келсам-да жараёнга киритилмадим. Мени иштирокимсиз ўтказилган кассация суди қарорида “жавобгар қилмишидан пушаймонлигини айтди” деган ёлғон кўрсатма киритиб ўтилган. Ваҳоланки мен иштирок этмаган судда қандай фикр билдиришим мумкин? Ҳар ҳолда руҳим ва ёки арвоҳим учиб бормагандир?

  1. Сиздан юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, мазкур суд қарорини қуйидаги сабабларга кўра бекор қилишингизни ва суд жараёнлари ниҳоялангунга қадар биринчи инстанция суди қарори ижросини тўхтатишингизни сўрайман:

  2. Норозилик намойишига мен 90 ёшли холам Самиева М.нинг қонуний вакили сифатидаги иштирок этганман.

  3. Қолаверса, у ерда холам ва мендан ташқари 4 нафар аёл ва 4 нафар гўдаклар ҳам бор эди.

  4. Ноқонуний тартибда (чунки баённомага қўлимдан ушлаб имзо қўйдирилганлигини кўрган гувоҳлар бор.) ўтказилган 1-инстанция суди каби кассация суди ҳам мени иштирокимсиз ўтказилган.

  5. Мазкур суд жараёнлари поёнига етгунга қадар биринчи инстанция суди қарори ижросини тўхтатишингизни;

Боймуродова Дилдора 22.06.2015 йил.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовга.

Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.Мирзиёевга.

Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Б.И.Абдуллаевга.

Нусхаси: Ўз.Рес.Олий Мажлис сенати раиси Н.Йўлдошевга.

Нусхаси: Ўз.Рес. (ОМБУДСМАН) Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига

Нусхаси: Навоий вилояти ЖИБ суди раиси номига

Нусхаси: Навоий вилояти суд ижро департаменти бошлиғига.

Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига

Кармана тумани Каттамачит МФЙда яшовчи

Боймуродова Дилдора томонидан

Ш И К О Я Т А Р И З А

Муҳтарам Президент! Вилоятда 6 йилдирки менга нисбатан узлуксиз равишда қилиниб келинаётган адолатсизлик ва қонунбузарликлар оқибатида ҳуқуқларим поймол қилиниб, охир-оқибат 2 йилдирки 2 нафар фарзандини ёлғиз тарбиялаётган 2 гуруҳ ногирони ва ёлғиз она сифатида мутлақо жамиятдан сиқиб чиқарилиб, ишсиз қўйилдим. Бунга сабаб бир сиқим мансабдорларнинг қонунбузарликларига қарши ўз норозилигимни билдирганлигим эди. Аризамда илова қилинаётган шикоятларим ана шундай норозилигимнинг ўндан бири десам муболаға эмас. Мени ишсизликка маҳкум этиш айнан ўша қонунбузарликлари ошкор бўлаётган бир сиқим амалдор томонидан менга берилган ноқонуний жазоси эди. Яъни “Камбағални урма-сўкма кийимини йирт!” қабилидаги.

Муҳтарам Президент! Мен 23 йиллик журналист сифатида Сизнинг барча ғоя ва фикрларингиздан хабардорман ва қадрлайман ҳам. Айниқса, “Инсондаги ирода мустаҳкамлиги” хусусидаги ғояларингиз доимо эътиборим марказида. Мажозий маънода тўртинчи ҳокимият дея эътироф этилаётган журналистларнинг фаолияти бир сиқим мансабдорлар томонидан доимий тайзиққа олиниб, қолипга солиб келинган. Шу боис мен ҳам токи оддий халқ сафида эканман, шуни аниқ биламанки,ҳеч қачон мурожаат ва шикоятларимиз Сизгача бориб етмайди. Ўша ўзларини Худо билиб, “Бошқарув тизими бизнинг қўлимизда кўнглимизга келган номаъқулчиликни қилишимиз мумкин!” дея ўзларига юксак баҳо бериб юбораётган мансабдорлар томонидан ҳуқуқлари поймол қилиниб адолатсизликка учраганлар доимо “ёзувчи, шикоятчи, исёнкор” саналиб келинади ва мурожаатлари йўлларда йўқолиб, натижасиз қолдирилади. Аммо дунё ҳамжамияти миқёсида Инсон қадр-қиммати, шаъни ва ҳуқуқи ҳамиша қонун ҳимоясида бўлиб келган. Республика юқори турувчи идораларига йўллаган 6 йил давомидаги мурожаатларим ҳам шу зайлда натижасиз қолдирилаётганлиги сабаб, – вилоят ИИБЖҚБ масъул ходими З.Ўроқов бир неча бор таъкидлаганидек республика ҳам вилоятга йўналтириб, ҳақиқий ҳолатни вилоятдан суриштиришадию айнан шу каби бир сиқим мансабдорнинг ёлғон кўрсматмаларига асосланиб жавоб берилади. Хуллас, ҳақиқий ҳолатлар шу “бир сиқим мансабдорнинг” қўли билан вилоятда кўмилади!

Муҳтарам Президент! Юқоридаги каби ҳолатлар вилоятда нафақат менга балки минглаб “ Оддий инсон”ларга нисбатан содир этиб келинади. Мени шу жамиятнинг ЛОҚАЙД бўлмаган ҳақли бир аъзоси сифатида Нега? Нима учун? Ва Қачонгача бундай ҳолатлар давом этиши мумкин? Каби саволлар қийнайди! Шу боис ўз ҳуқуқларимни ҳимояланишини сўраб, яна ўша З.Ўроқовнинг киноя тавсиясига кўра, БМТ раҳбари”Пан Гемунга мурожаат қил”ишга мажбур бўлдим. (Мурожаат аризамда илова қилинади) Хуллас, токи ҳаёт давом этаркан, ҳамиша ёвузлик билан эзгулик, ҳақиқат билан ёлғон ўртасида кураш давом этади. Инсон зоти борки, ўз ҳуқуқлари учун курашиб яшайди. Гарчанд адолатсиз замонлар уни ўлимга ҳукм этсалар-да.

Оддий бир мисол, қизим Суннатова Камола шу йил Навоий маданият ва санъат коллежини тамомлаяптию, ҳали ҳамон уч томонлама шартнома имзоланмаган яъни қизим иш билан таъминланмаган! Ёки бегуноҳ фарзандларим ҳам менинг амалдорларга ёқмайдиган ҳақиқатпарварлигим учун жазога тортиляптимикан?Кармана тумани Каттамасжид МФЙдаги Чоробод қишлоғимиз асфальтлаштирилиши яна ортга суриляпти! “Алдагани бола яхши” қабилида иш тутилиб, туман ҳлокими Ш.Исматов томонидан йил бошида берилган “2015 йилнинг биринчи ярим йиллигида асфальтлаштирилиш режага киритилди” мазмунидаги хати яна ёлғонга айланган кўринади. Тағин уч йил олдин аҳолига бошқа бир ташкилот исчимлик суви қувуридлан ноқонунимйтибда ўғринча улаб берилган сув ҳар гал эгаси хабар топганида узиб кетилиб, аҳоли ҳафталаб тоза ичимлик сувидан маҳрум бўлиб қолаётир.

Муҳтарам Президент! Мен 11 йилдирки асаб касаллиги бўйича руйхатда тураман, 2 гуруҳ ногирони, жисмоний меҳнатга лаёқатсизман, 2 нафар фарзандимни ёлғиз тарбиялаб келаман. Очиғи, сўнгги 6 йил давомидаги менга нисбатан қилинаётган бу каби адолатсизликлар мени соғлигимга ва фарзандларимни келажак сари интилишига салбий таъсир кўрсатди. Вилоятимиздаги шу каби амалдорларнинг кучи фақатгина аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламигагина етадиган кўринади чамамда. Чунки бир бева ногирон аёлу унинг отасиз фарзандлари ва 90 ёшли Самиева Махпурат аяга ўхшаган кекса аёлларга нисбатан ноҳақ зулм ва адолатсизликлар содир этилишини қандай изоҳлаш мумкин?

Яна бир ҳолат 1961 йилда туғилган Чернобиль ҳалокати қатнашчиси 2 гуруҳ ногирони акам Худойназаров Олимга нисбатан аллақандай номаълум вилоят прокуратурасида фаолият юритаётган прокурорнинг эркатойи У.Ачилов томонидан 2013 йилда автоҳалокат сабаб етказилган моддий зарар 2014 йил 8 апрелидан ижрога қаратилишига қарамай ҳали ҳамон ундирилмади! Вилоят суд департаменти бошлиғи Э.Файзуллаевнинг бизга юборилган жавоб хатига кўра, У.Ачиловдан мажбурий ундириладиган мол-мулки йўқ эмиш! Аммо акамга нисбатан ноҳақ чиқарилиб, 1-инстанция суди бекор қилинган маъмурий жавобгарлик суди қарори қайта суриштирув ишлари олиб борилиб суд такрор ўтказилгану акам судга чақирилмаган ва иштирокисиз кўрилиб яна ноҳақ жаримага тортилган экан. Суд қарори почта орқали ҳам юборилмаган. Хуллас, ушбу ноҳақ қарорнинг мажбурий ижроси шу йилнинг июнь ойидан бошлаб ўн баробар устамаси билан ногирон акамнинг нафақа пулига қаратилибди. Қани бу ерда адолат! Наҳот инсонпарварлик ва одиллик тамойилларига йўғрилган Қонунимизнинг кучи фақат аҳолининг ожиз қатламигагина етса? Бу фуқаролар орасида тенгсизликни келтириб чиқармаяптимикан? Нега бунинг учун масъул шахслар жазога тортилмайди? (Аризада акам Худойназаров О.нинг шикояти ва зарур ҳужжатлари илова қилинади.)

Муҳтарам Президент! Сиздан юқоридаги ҳолатлар юзасидан қуйидаги қонунбузарликларни бартараф этилишида ҳуқуқий-амалий кўмак беришингизни сўраймиз:

  1. Менга нисбатан 01.05.2015йил ва 09.06.2015йил 1-2-инстанцияда ҳам ноҳақ чиқарилган суд қарорларини бекор қилинишини;

  2. Токи суд қарори бекор қилингунига қадар мазкур қарорларнинг ижрога қаратилмаслигини;

  3. Акам Худойназаров Олимга нисбатан ҳам ноҳақ чиқарилган суд қарори бекор қилиниб, мажбурий ижронинг тўхтатилишини;

  4. Акам Худойназаров Олимга У.Ачилов томонидан етказилган моддий зарарни мажбурий тартибда ундирилишини;

  5. 90 ёшли холам Самиева Махпуратнинг фрибгар томонидан поймол этилган ҳуқуқлари ҳимсояланишини;

  6. Қизим Суннатова Камолани коллеж томонидан ишга жойлаштирилишини;

  7. Кўчамизда шу йилги жавоб хатига мувофиқ асфальтлаштириш ишлари амалга оширилишини;

  8. Кўчамиз аҳолиси ўғринча ичимлик суви ўрнига қонуний ичимлик суви билан таъминланишини;

  9. Ўз мутахассислигим бўйича иш билан таъминланишимни;

  10. Мазкур қонунбузарликлар юзасидан лозим бўлса республика юқори турувчи идораларининг масъул ходимлари иштирокида текширув ишлари олиб борилишини;

Муҳтарам Президент! Мени 19 июнь куни кеч соат 17.00лар чамаси Кармана тумани суд ижрочиси Мансур Жўраев яшаб турган уйимга келиб, “Опа сизга уч кун муҳлат бераман. Шу муҳлат ичида ихтиёрий тўламасангиз уйингизга ўт ўчириш машиналари билан келиб мажбурий тартибда ундирамиз” дея огоҳлантириб кетди! Мамлакатимизда мавжуд қонунчиликнинг кучи фақатгина бева бечора, ногирон ва кексаларга етармикан?

Муҳтарам Президент! Мабодо ўзим 2 нафар фарзандимни зўрға таъминлаб, қарзга ботиб турган ҳолатимда уйимга шу зайлда ноҳақ суд қарори ижроси билан келишса Худо ҳаққи 6 йиллик ноҳақлик ва адолатсизликлардан тўйган аёлман, қотилликка қўл уришга мажбур бўламан. Менга дуч келган ижрочини қонига қўлим бўялиши тайин.

1.

2.

3.

4.

5.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовга.

Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.Мирзиёевга.

Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Б.И.Абдуллаевга.

Нусхаси: Ўз.Рес.Олий Мажлис сенати раиси Н.Йўлдошевга.

Нусхаси: Ўз.Рес. (ОМБУДСМАН) Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига

Нусхаси: Навоий вилояти ЖИБ суди раиси номига

Нусхаси: Навоий вилояти суд ижро департаменти бошлиғига.

Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига

Кармана тумани Каттамачит МФЙда яшовчи

Худойназаров Олим томонидан

Ш И К О Я Т А Р И З А

Муҳтарам Президент! Мен ЧҲҚ 2 гуруҳ ногирониман. Умр йўлдошим Бектимирова Раъно ҳам 2 гуруҳ ногирони. 2 нафар ўғлимни тўй-томоша қилиб оталик фарзимни бажариш учун на маҳалла ва на бошқа томондан бирор марта ҳам моддий кўмак олмаганман. Навоий спорт заҳиралари коллежини тамомлаган ўғлим Наимов Достонни 4 йилдирки, мутахассислиги бўйича иш билан таъминлашмай минглаб шикоятлар йўллашимга қарамай, қуруқ сарсон қилишди, ҳеч қаерда ишламайдиган ўғлимни яқиндагина ўйлантириб қўйишга мажбур бўлдим. Энди унинг ҳам оиласини нафақа пулим эвазига кўтаришдан бошқа чорам йўқ. Хуллас, бизга ўхшаганларга эътибор берилмай қўйилган экан.

Муҳтарам Президент! Бунисиям майли 2014 йилнинг ёзида 47 ёшли укам Худойназаров З.ни 4 нафар ўғли тенги бақувват йигитлар калтаклаётганида орага тушиб ажратиб қўйганлигим учун ноҳақ маъмурий жавобгарликка тортилганимдан шикоят келтирган эдим. Шундан сўнг суд қарори бекор қилиниб, қайта суриштирув ишлари олиб борилган. Очиғи, кейинги жараёнларда менинг иштироким мутлақо бўлмаган эди. Шунга қарамай сиртдан қарор чиқарилиб, менга билдиришмай ижрога қаратиб юборишган экан. Шу йилнинг 6 июнь кунида кичик ўғлимни тўйини ўтказиб, нафақа пулимни олганимда маълум бўлдики, 850 минг сўм миқдрорида мажбурий жарима нафақа пулимдан ундирилган экан. Суд қарори нусхасини ҳам ижрочи М.Жўраевдан олдим.

Муҳтарам Президент! Шу ўринда ҳақли савол туғилади: Бугун мамлакатимизда фидоийларни ноҳақ жазолаш урфга айландимикан? Нега биз каби фуқароларнинг ҳуқуқлари амалдорлар томонидан исталганча поймол қилиниши керак? Ажабланарлиси, департамент ходимлари шу қадар қонуний фаолият кўрсатишар экан, нега мен вилоят департаменти бошлиғи Э.Файзуллаевдан “2014 йил 08 апрел суд қарорига кўра қарздор У.Ачиловдан мол-мулки йўқлиги сабаб қарздорлик ундирилиб берилмади” мазмунидаги жавоб хатини олдим. Сабаби У.Ачилов аллақандай бизга номаълум прокурор яъни амалдорнинг эркатойи! Бизга ўхшаганлар эса ердан чиққан қўзиқорин, қора халқ! Бунинг ё бошқачароқ таърифи бормикан? Ахир мамлакатимизда Қонун олдида барча тенг ҳуқуқли эмасмикан? Қани Бош қомусимиз саналмиш Конституциямизнинг кучи?

Муҳтарам Президент! Сиздан юқоридаги каби ҳолатлардаги адолатсизликларга барҳам берилиб, менинг ҳуқуқларим қонуний тартибда ҳимояланишини таъминланишида яъни:

  1. Менга нисбатан ноҳақ чиқарилган суд қарорларининг бекор қилинишини;

  2. Мажбурий тартибда нафақамдан ушлаб қолинган сумманинг қайтарилишини;

  3. Ўғлим Наимов Достонни коллеж дипломига мувофиқ иш билан таъминланиши ни;

  4. Қарздор У.Ачиловдан ундирилиши пайсалга солиниб келинаётган қарзни ундирилишини;

Ҳуқуқий-амалий кўмак беришингизни сўрайман.

Худойназаров Олим 22.06.2015 йил.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовга.

Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.Мирзиёевга.

Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Б.И.Абдуллаевга.

Нусхаси: Ўз.Рес.Олий Мажлис сенати раиси Н.Йўлдошевга.

Нусхаси: Ўз.Рес. (ОМБУДСМАН) Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига

Нусхаси: Навоий вилояти ЖИБ суди раиси номига

Нусхаси: Навоий вилояти суд ижро департаменти бошлиғига.

Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига

Кармана тумани Каттамачит МФЙда яшовчи

Самиева Махпурат томонидан

Ш И К О Я Т А Р И З А

Муҳтарам Президент! Мен 1926 йилда туғилганман. Атрофимда тенгдошларим деярли қолмаган ҳам. Кексайган чоғимда саводсизлигим туфайли фрибгар томонидан алданиб, уй-жойимдан айрилиб фарзанду невараларим билан икки ойдирки, кўчада қолиб ўтирибман. Бунга ҳам вилоят ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари сабабчи деб биламан. Чунки мазкур ҳолатларни ўрганиш ишлари қонуний тартибда олиб борилмади! Менинг айбсиз айбдорлигим касрига оиламнинг 12 нафар доимий руйхатда турувчи аъзолари ҳам кўчада қолишган. Кексайганимда шу ишимнинг виждон азоби ҳам ич-этимни кемирмоқда. Ҳуқуқларимни қонуний ҳимояланишини, текширувлар қонуний олиб борилишини талаб қилиб саводсизлигим сабаб марҳума синглимнинг қизи – жияним Боймуродова Дилдорани ўзимга ялиниб ёлвориб, қонуний ишончли вакилим сифатида тайинлатган эдим. Очиғи, у фақфатгина мени хоҳишимга кўра мени номимдан менинг сўзларим билан иш юритиб келаётган эди. Қонуний текширув талаб қилиб вилоят ҳокимининг қабулига кириш мақсадида ҳокимият биноси олдига борганимизда қолган 6 нафаримизга тегмай, айнан бева ногирон жияним Д.Боймуродовани ИИБ ходимлари жавобгарликка тортишиб, 7 млн. 200 минг сўмга яқин жаримага юклаган. Аслида ҳамма ҳаракат меники эди-ку! Бешикдаги гўдакларимизгача шу куни ИИБ идорасига кекса ҳолимга мени ҳам судраб олиб боришиб ҳатто мажбурийтибда оч-наҳор кун давомида ушлаб туришгани етмай, атай бева ва ногирон жиянимга қаст қилишди.

Муҳтарам Президент! “Кексаларни эъзозлаш йили”да Сиздан менга нисбатан фақатгина ҳуқуқий кўмак бекришингизни сўрайман. У ҳам бўлса, юқоридаги ҳолатлар юзасидан қонуний текширувлар олиб борилиб,

  1. Жияним Боймуродова Дилдорани ноҳақ жарима жазосидан озод қилинишини;

  2. Фрибгарлик йўли билан тортиб олиб қўйилган ҳовлимни ўзимга қайтарилишини;

Таъминланишида амалий кўмак беришингизни сўрайман. Йўқса, шу йилнинг 15 июль яъни туғилган кунимда мустақиллик майдонигача бориб, менинг саводсизлигим оқибатидаги фалокатим бошқаларга ҳам ибрат бўлсин учун ўз жонимга қаст қилишга мажбур бўламан. Чунки мен ёшимни яшаб бўлдим. Мен учун фарзандларим ё жияним жазоланишига жим қараб тура олмайман.

Сиздан бу каби кўнгилсизхликлар келиб чиқмаслигини олдини олиш учун мамлакатимизда фақатгина бегуноҳлар жазоланиши керак бўлса фақатгина мени жазолашларини сўрайман. Чунки фрибгар Ю.Хўжаёрованинг шериги И.Нуруллаева тилла тақинчоқлар савдоси билан шуғулланади учун исталган амалдорини оғзини ва қонунни беркита олади. Менда эса ҳеч вақо йўқ. Шу боис ҳам мени жазоланглар! Болаларимга тегманглар! Ноҳақ зулм ва адолатсизликлардан тўйиб кетдик ахир!

Самиева Махпурат 22.06.2015 йил