Jun 202015
 

Шундай қилиб онам раҳматли кандидатский ёқлаш арафасида, у кишини
Тошкентдаги домлалари қазо қилди! У домиллани фамилиялари ҳозир ҳам, худди кечагидек ёдимда Содиқов эди.


Онам бечора роса ҳафа бўлиб, хаттоки нон ҳам емай қўйдилар.
Бу ҳолни кўрган отам раҳматли мийиғида кулиб шундай дердилар ”Домилланг вафот этган бўлса, энди сен ҳам уни олдига кетмоқчимисан?Ажали етгандан сўнг ўладида!”- деб айтгандилар ўшанда.

Онам анча пайтгача ўзларига кела олмай, ҳафа бўлиб юрдилар.
Вақт олий хакам экан. Кунлар ўтди, йил ўтди…
Онам раҳматлини қизиқишлари сўнди. Яна ўқувчиларга таълим беришга
шунғиб кетдилар.


Сурхандарё вилоятидан бизнинг Қашқадарёга вилоят хокими бўлиб Туропов деган хоким келди.


Ота-онам асли Сурхандарёлик эдилар. Онам раҳматли Политехникумда
домилла эдилар. Ўша пайтлар шу техникумни директори асли араблардан
бўлган Абдуумиров деган шахс директорлик қиларди. Собиқ иттифоқ даврида ҳам порахўрлик авжида бўлган. Улар алоҳида “мафия” бўлган.


Четдан келган хокимнинг ҳам оғзини ёғлаш мақсадида, онам раҳматлини
ёнларига чақириб Бир қўй суйиб берамиз, уни сен землякинг Туроповга олиб бориб берасан”деб ультиматум қўйган.


Онам бечора эса, бу ишни қила олмаслигини айтганлар. ”Унда ишламайсан бу ерда, бирон баҳона топиб сени ишдан йўқотаман”-деган экан ўшанда.Мен ўша пайтлар ҳамма гапга тушуниб эшитиб турардим. Отам раҳматлига гапириб бераётганларида, у кишининг қошлари чимирилиб, қахр-қазаб отига минганларини ўз кўзим билан кўргандим.
Асло бу ишни қила кўрма, сени ўзингни ҳам тиқиб юборишдан тоймайди бу одам”-дегандилар отам раҳматли.


Онам рад этганлар. Кунлардан бир куни онам раҳматлини Политехникумда кабул коммисиясини раиси этиб тайинлашган. Дабдурустдан онамга бу вазифани топширишлари ортида, нимадир беркинлигидан онамнинг ўзлари ҳам гумонда юрганлар.

Онам ҳаётларида пора олмаган эканлар. У киши ўқитган
талабалари билан кўришиб қолганимизда гапириб беришади. ”Онанг
раҳматли, жуда талабчан қаттиққўл домилла эдилар, биз у кишидан баҳо
олишимиз учун тилимиз осиларди. Илмсиз студентга уч баҳони ҳам
қўймасдилар”-дейдилар онам раҳматлини собиқ талабаларидан бири.


Бир кун ҳовлида ўйнаб ўтирганимда , момом  кир юваётгандилар
ўшанда. Бир қорадан келган барзанги араб йигитларидан бири эшикни
тақиллатиб қолди.Ўшанда эшикни мен очгандим. Онам раҳматлини сўради.Бу вақтда онам ҳеч қачон уйда бўлмасдилар. ”Онам ишдалар”-дегандим. Ҳовлига бир назар ташлади,кир юваётган момомнинг олдиларига борди. Момом ҳам  онам раҳматлини ишда эканликларини айтдилар. ”Ишига боравер,уни ўша ердан топасан”-дедилар.


У барзанги йигит индамай кетди,аммо эртаси куни уйимизни КГБ
босди. Онамни пора олганликда айблашаётганди. Ҳамма жойимизни обдон тинтув қилишди. Ҳалиги барзанги йигитни иккинчи бор яна ҳовлимизда кўрдим. Қўли билан ҳовлимизни кўрсатаётганди.

Мен онам раҳматли ёнларидан жилмай ўтирдим, бу орада кенжа акам раҳматли ҳам ичкари уйдан чиқиб келди.У ҳеч нарсага тушунмади. Менга имо қилиб”Ким булар?”-деди.КГБ ходимларидан бири онам раҳматлини қўлидан силтай бошлади,мен уни қўлига ёпишдим.Онамни қўйворишини талаб қила бошладим.


Кенжа акам иккаламизни милиса формасидаги ходимлар қўлимиздан
ушлаб, дарвозани очиб кўчага қараб улоқтиришди.Мен юзим билан ерга
тушдим ўшанда. Менга у кор ҳам қилмади.Девор ошиб, том орқали яна онамни ёнларида пайдо бўлдим.

Онам раҳматли эса “Менга овқат олиб чиқинглар”-дедилар. КГБ ходимлари эса, бунга йўл қуймагандилар. ”Аввал
овқатланай, сўнг қамоққа олиб борасанлар”-дедилар.Ўша кеча онам раҳматли келмадилар. Отамнинг ёнларига бориб,
-Дада адолатсизлик шундай бўлар эканда?-дегандим. Отам раҳматли жуда
ҳафа эдилар. “Ҳа”-дедилар.

Анча нарсалар ёздиларда уйдан чиқиб кетдилар. Онам раҳматли оқландилар, чунки факт йўқ эди. Ҳеч нарса топиша
олмаганди ўшанда. Эртаси куни онамни қўйиб юборишди.Онам раҳматли яна бағримизга қайтдилар.Ўша пайтлар туҳматдан қамаш ҳам мумкинлигини тушуниб етгандим. Адолатни топса бўларди. Нафрат нималигини мен ўшанда ҳис қилгандим.

Абдумиров ва унинг ҳамтовоқларини роса қарғагандим ўшанда.Барибир бу дунёда ҳам нариги дунёда ҳам жазосиз қолмас экан
тўҳматчилар. Абдумировнинг ҳамтовоқларидан бири Боймурод Жўраев тўғрисида анча йиллардан сўнг бир шум хабарни эшитдик.Қарши шаҳридаги “Пионерлар уйи”да иш бошлаган экан. Қандайдир бир қизни зўрлаб қўйган экан, уни қариндошлари келиб, ўзини зўрлаб кетишибди” деган хабар яшин ўқидай тарқалди.Шундан сўнг, ў ўзини ишхонасида орига чидай олмай осиб қўйган экан.

Ёмон хабар тез тарқалади дейишади.Нима бўлган тақдирда ҳам
худодан топибди”-дейишди ўшанда.Барибир яратган эгам
жазолади.Абдумиров Политехникум директорлигидан кетди, ҳаммасини ишдан олишган чамаси. Бошқа бир директор ишлай бошлади.Онам раҳматли тинчгина ишларини давом эттирдилар.


Ана шундай қилиб ёш қизалоқ бўлишимга қарамай,тўҳматдона вазиятни ўз кўзларим билан кўрдим. Бу хотиралар миямда михланиб қолган. Худди
кечагидек эслайман….


Давоми бор.

Гулшан Қораева

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

Қашқадарё вилоят бўлими раиси

20июнь, 2015-йил.