Jun 192015
 

Навоий вилояти, Кармана тумани, Каттамасжид МФЙга қарашли Чоробод қишлоғининг 20 сонли оилаларининг яшаш шароити ўта оғирлиги сабаб уларнинг тинимсиз шикоятларига жавобан  2012 йилда тоза ичимлик суви
билан таъминландилар. 

Аммо мазкур ичимлик суви бошқа бир ташкилот ичимлик суви тизимидан ўғринча олинганлиги маълум бўлгач, ўтган 3 йил
давомида 5 маротаба тоза ичимлик суви аҳолини огоҳлантиришсиз айни
саратонда  узиб қўйилди.

  Мана ҳафта бўляпти ҳамки қишлоқ аҳолиси ичимлик сувидан маҳрум этилган. Туман Сувоқава бошлиғи Бекмурод исмли ва бош мухандис Ғафур исмли масъуллар аҳолини қуруқ ваъдалар биланн алдаб
келишмоқда. Аксига олиб қишлоқ болалари орасида ич кетар (диарея) хасталиги кенг таркалган.

Дилдора Боймуродова

19-июнь, 2015-йил.