May 062015
 

Қашқадарё вилоят ИИБ бошқармасига

 

Қарши шаҳар ИИБ бошқармасига.

 

 

Қарши шаҳар Махаллот махалласи раиси

М.Пўлатовга

 

Қарши шаҳар Ёшлик кўчасида яшовчи

фуқаролардан.

 

 

 

 

АРИЗА.

 

 

Биз мазкур аризани ёзувчилар шуни сизларга маълум қилмоқчимизки, тахминан апрель ойининг бошида санаси аниқ эсимизда эмас. Тахминан соат 15.00 ёки 16.00 ларда. Биз кўчада ўтириб гурунглашиб турганимизда иккита  қиз ёши тахминан 20 ёки 21лардаги ёш қизлар келиб, хонадонларда нечча киши туриши ва уларнинг кон гурухлари нечанчи эканлигини суриштира бошлашди.Биз қаердан келганлигини нима сабабдан бизларнинг қон гуруҳимиз  кераклиги тўғрисида савол бера бошладик.Илк саволимиз қаердан юборилганлигини сўрадик.

Қизлар «Поликлинакаданмиз» деб жавоб беришди.Биз поликлиника қизларини барчасини таниганимиз боис ишонқирамадик. Уларга берилган саволларимиз кўпи очиқ қолди, жуфтакни ростлаб қолишди.

 

Бизни бу қизларнинг келиши саросимага солиб қўйди.Хукумат томондан бўлса, албатта махалла фаоллари бирга бўлишлари керак эди, ё участка шифокоримиз бирга келарди.

Яна бир шубҳали томони шундаки қон группамиз  нега қизиқтириб қолди?

 

Фуқаронинг қон группаси нима мақсадда керак бўлиши мумкин?

 

Балки бу ўтказилган мониторинг ортида бирор бир жиноий гуруҳ тургандир?

 

Бирор бир ғаламис ниятлари бордир?

 

Халқнинг тинчлиги йўлида биз оддий фуқаролар бефарқ қараб тура олмадик.Бизнинг ишончимиз бўлган хуқуқ посбонларига мурожаат қилишга қарор қилдик.

Бу иш юзасидан жиддий ёндошишларингизни сўраймиз. Халқни, юртни осойишталиги учун

биз хаммамиз  бирдек масъулмиз.

 

 Назоратга  оласизлар ва чора кўрасизлар деган умиддамиз.

 

 Сизларга ҳурмат билан

 

 

1.Кораева Г.

 

2.Ёқубова Ў.

 

 6 май 2015 йил

ariza 001. qon guruhi. 06.05.2015.

 

 

ariza 002. qon guruhi. 06.05.2015.

 Posted by at 15:27