May 102015
 

Ўзбекистон: Ноҳақ кўчага ҳайдалган ожизлар жазоланди! Ҳуқуқларини қонуний ҳимояланишини талаб қилиб норозилик намойишига чиққан 90 ёшли Самиева Махпурат ая қизи, келини, невараларидан иборат 6 нафар аёл ва 3 нафар мактаб ёшига 1 нафар ҳали ёшига ҳам тўлмаган авералари билан ИИБ идорасига мажбурий тартибда олиб борилиб, ноҳақ жазоланди.

2014 йилнинг декабрь ойидан 90 ёшли холам Самиева Махпурат аянинг қонуний ишончли вакили сифатида унинг номидан ФИБ судларнинг барча боқичларида ва лозим бўлганда, барча тегишли идораларга шикоят аризалари мурожаат қилиш ҳуқуқига эга вакил сифатида унинг фирибгар томонидан поймол қилинаётган ҳақ-ҳуқуқларини ҳимояланиш жараёнларида иштирок этиб келаётган эдим. Мазкур жараёнларда 90 ёшли холамнинг ҳовлисини ўртадаги фирибгардан сотиб олган Ирода Нуруллаеванинг ҳуқуқлари негадир вилоятдаги судъя ва прокурорлар томонидан ноқонуний тартибда тиш-тирноғи билан кучли ҳимояланди. Очиғи, 90 ёшли кекса аёлнинг поймол бўлаётган ҳуқуқлари ҳеч кимни қизиқтирмади. Шунда ҳам холамнинг “Менинг саводсизлигим туфайли фирибгарга алданганим сабаб 12 нафар оила аъзоларим кўчада қолиб кетяпти. Менинг ҳуқуқларимни ҳеч ким ҳимояламас экан, вилоят ҳокимлиги биноси олдида бориб ўз жонимга қаст қиламан.”қабилидаги норозилиги сабаб, аввало йил бошиданоқ, мазкур оила аъзоларининг норозилик намойиши ўтказиши хусусидаги огоҳлантиришлари шикоятлари тинимсиз равишда тегишли тартибда жўнатилиб келинаётган эди. Шунга қарамай, 30 апрель куни мазкур оила аъзолари уйида ҳеч ким йўқ қулфланган ҳовлиси олдиндан ҳеч қандай расмий огоҳлантиришсиз суд ижрочиси М.Жўраев бошчилигидаги ходимлари қулфни бузиб кириб, ҳаммаёқни остин-устун қилиб, қулфларини ўзгартириб, янги қулф ўрнатиб, 90 ёшли кекса аёл ва унинг 12 нафар оила аъзоларини 4 нафари ҳали мактаб ёшига ва 1 ёшга ҳам тўлмаган гўдаклари билан кўчада қолдиришган. Мазкур оила аъзолари шу куниёқ Ўз. Рес. Конституциясининг 33-моддасида белгиланган тартибга кўра, яъниФуқаролар ўз ижтимоий фаолликларини Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ митинглар, йиғилишлар ва намойишлар шаклида амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳокимият органлари фақат хавфсизлик нуқтаи назаридангина бундай тадбирлар ўтказилишини тўхтатиш ёки тақиқлаш ҳуқуқига эга. тартибда вилоят МХХ ва вилоят, туман прокуратурасига ҳамда республика президенти, Бош вазири, Бош прокурори, МХХ, ИИВ ларига эртаси яъни 1 май куни вилоят ҳокимлиги биноси олдида норозилик намойишига чиқиши тўғрисида огоҳлантириш мурожаатлари ва шошилинчномалари жўнатишиб, 1 май куни 90 ёшли холамнинг ҳаттоки муомалага ҳам яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги сабаб, унинг қўлида “Қонуний текширув талаб қиламиз!”, “Адолатсизликдан норозимиз”, қабилидаги плакат ушлаб турган ҳолатида 4 нафар гўдак авералари, 4 нафар қизи ва келинлари билан биргаликда қонуний ишончли вакили сифатида ёнида турган эдим. Ҳали мазкур оила 5 дақиқа белгиланган жойда турар- турмас 90 ёшли кампирни қўлидан ҳокимият қўриқбонлари томонидан ҳали очиб улгурилмаган плакатлар юлиб олинди. Зўравонлик билан куч ишлатилиб, шаҳар ИИБ биносига 4 нафар гўдаклар ҳам куч ишлатилиб олиб кетилди. Мазкур жараёнларда менинг фақатгина ишончли вакил сифатидаги иштироким бор эди холос. Қолаверса, бу ҳатти-ҳаракатларнинг барчаси Ўз.Рес.Конституциясида белгиланган тартибда амалга оширилаётган эди. Яъни: 34-модда.Ўзбекистон Республикаси фуқаролари касаба уюшмаларига, сиёсий партияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий ҳаракатларда иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар.Сиёсий партияларда, жамоат бирлашмаларида, оммавий ҳаракатларда, шунингдек ҳокимиятнинг вакиллик органларида озчиликни ташкил этувчи мухолифатчи шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қадр-қимматини ҳеч ким камситиши мумкин эмас.

Шунга қарамай, вилоят ИИБЖҚБ масъул ходимлари З.Ўроқов бошчилигидаги ИИБ ходимлари оила аъзоларининг ҳар бирини алоҳида-алоҳида хоналарга судраб кириб, “Боймуродова Д.га қанча пул ваъда қилгансанлар? Киминг бўлади сенларни?, Унга қарши кўрсатма берсанглар биргина уни қамоққа оламизу сенларни қўйиб юборамиз” қабилидаги ноқонуний тартибдаги зўравонлик ҳаракатларини ҳали гўдак болалар олдида содир этишига қарамай, холамнинг оила аъзолари “Биз кекса онамизни ҳуқуқларини поймол қилинишига қаршимиз, мутасаддилар қонуний текширув олиб боришсин, биз бу ерга жиянимиз Д.Боймуродованинг сўзи билан эмас, балки ўзимиз ташаббус билан келдик. Ўз жигаримизга ҳеч қандай пул таклиф қилмаганмиз. Агар кекса онамизга нисбатан қонунбузарлик ҳолатлари давом этса, биз ҳам норозилик намойишларида давом этамиз.”қабилидаги кўрсатмаларни олишган. Шунга қарамай, мени мутахассислигим бўйича яъни журналистика соҳасидан ноқонуний тартибда четлатишга уриниб келаётган З.Ўроқов бошчилигидаги ходимлар барча ҳужжатларни соат 16.00га қадар менга қарши ҳолатда тайёрлаб, мажбурий тартибда куч ишлатилиб, ЖИБ вилоят суди биносига олиб боришди. Бу ҳолатда 2-маротаба менга (11 йилдирки руйхатда турган хасталигим -Бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши оқибатидаги чап томонлама паралеж) касаллигим хуруж қилиб тез ёрдам машинаси чақиртирилган эди. Хуллас, қўл-оёғимнинг кучли увишиб қолиши оқибатида аъзоий баданим ўзимга бўйсунмай қолди. Шу орада участка нозири Н.Ҳайитов, вилоят ИИБЖҚБ масъул ходими З.Ўроқовнинг дағдағали буйруғига кўра, кучли хуруждан жонсизланиб қолган қўлимга ручка ушлатиб касаллик варақасига ўхшаш бир варақ кўк рангли қоғозга имзо қўйдириб олган. Шу орада З.Ўроқов “Мен судъяга тайинладим, сенга нисбатан расмий огоҳлантириш беради биринчи маротаба учун!” дея кетиб қолди. Сўнгра ҳеч бир қонунчилигимизга тўғри келмайдиган тартибда суд ўтказилди. Судъя О.Мансуров эса ёлланганлиги маълум. Ҳеч бир гап-сўзсиз менга нисбатан йиғилган ҳужжатлар билан ҳам таништирмасдан ҳатто “Сизга энг кам иш ҳақининг 60 баробари миқдорида жарима босилди!” дея қарорни ўқиди. Мазкур жараёнларни тўла англаш имконим кучли хуруж сабаб бўлмади. Аммо олдимда келиним М.Бобоева ва холамнинг қизи Ҳ.Қаюмовалар бор эди. Мазкур қарор нусхасини 7 май куни қўлимга олдим.

Таъкидлаш жоиз мазкур жараёнлардан сўнг 90 ёшли холам Самиева М ҳали-ҳануз тўшакда оғир аҳволда қизиникида қолган. Мен эса бир ҳафта мобайнида даволанишда бўлиб, келиним Бобоева Мухлиса билан иккаламизнинг телефонларимиз қўлимиздан тортиб олиниб, фақат меникигина қайтарилди. Келиним Бобоева М.нинг телефони ҳамон ўзига қайтарилганича йўқ. 4 нафар ноҳақ кўчада қолган гўдаклар ҳам ИИ идорасида мажбурий тартибда очдан-оч ушлаб турилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовга.

Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Р.Қодировга.

Нусхаси: Ўз.Рес.Олий Мажлис сенати раиси Н.Йўлдошевга

Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига

Нусхаси: ЖИБ Навоий вилояти суди раисига

Кармана тумани Каттамачит МФЙда яшовчи

Боймуродова Дилдора томонидан

Ш И К О Я Т А Р И З А

(ЖИБ Навоий шаҳар судининг 01 май 2015 йил Ўз.Рес. МЖтК 201-моддасининг 1-қисми билан менга нисбатан ноҳақ чиқарилган қарорини бекор қилиш тўғрисида)

Муҳтарам Президент! 2014 йилнинг декабрь ойидан 90 ёшли холам Самиева Махпурат аянинг қонуний ишончли вакили сифатида унинг номидан ФИБ судларнинг барча боқичларида ва лозим бўлганда, барча тегишли идораларга шикоят аризалари мурожаат қилиш ҳуқуқига эга вакил сифатида унинг фрибгар томонидан поймол қилинаётган ҳақ-ҳуқуқларини ҳимояланиш жараёнларида иштирок этиб келаётган эдим. Мазкур жараёнларда 90 ёшли холамнинг ҳовлисини ўртадаги фирибгардан сотиб олган Ирода Нуруллаеванинг ҳуқуқлари негадир вилоятдаги судья ва прокурорлар томонидан ноқонуний тартибда тиш-тирноғи билан кучли ҳимояланди. Очиғи, 90 ёшли кекса аёлнинг поймол бўлаётган ҳуқуқлари ҳеч кимни қизиқтирмади. Шунда ҳам холамнинг “Менинг саводсизлигим туфайли фирибгарга алданганим сабаб 12 нафар оила аъзоларим кўчада қолиб кетяпти. Менинг ҳуқуқларимни ҳеч ким ҳимояламас экан, вилоят ҳокимлиги биноси олодида бориб ўз жонимга қаст қиламан.”қабилидаги норозилиги сабаб, аввало йил бошиданоқ, мазкур оила аъзоларининг норозилик намойиши ўтказиши хусусидаги огоҳлантиришлари шикоятлари тинимсиз равишда тегишли тартибда жўнатилиб келинаётган эди. Шунга қарамай, 30 апрель куни мазкур оила аъзолари уйида ҳеч ким йўқ қулфланган ҳовлиси олдиндан ҳеч қандай расмий огоҳлантиришсиз суд ижрочиси М.Жўраев бошчилигидаги ходимлари қулфни бузиб кириб, ҳаммаёқни остин-устун қилиб, қулфларини ўзгартириб, янги қулф ўрнатиб, 90 ёшли кекса аёл ва унинг 12 нафар оила аъзоларини 4 нафари ҳали мактаб ёшига ва 1 ёшга ҳам тўлмаган гўдаклари билан кўчада қолдиришган. Мазкур оила аъзолари шу куниёқ Ўз. Рес. Конституциясининг 33-моддасида белгиланган тартибга кўра, яъни

Фуқаролар ўз ижтимоий фаолликларини Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ митинглар, йиғилишлар ва намойишлар шаклида амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳокимият органлари фақат хавфсизлик нуқтаи назаридангина бундай тадбирлар ўтказилишини тўхтатиш ёки тақиқлаш ҳуқуқига эга. тартибда вилоят МХХ ва вилоят, туман прокуратурасига ҳамда республика президенти, Бош вазири, Бош прокурори, МХХ, ИИВ ларига эртаси яъни 1 май куни вилоят ҳокимлиги биноси олдида норозилик намойишига чиқиши тўғрисида огоҳлантириш мурожаатлари ва шошилинчномалари жўнатишиб, 1 май куни 90 ёшли холамнинг ҳаттоки муомалага ҳам яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги сабаб, унинг қўлида “Қонуний текширув талаб қиламиз!”, “Адолатсизликдан норозимиз”, қабилидаги плакат ушлаб турган ҳолатида 4 нафар гўдак авералари, 4 нафар қизи ва келинлари билан биргаликда қонуний ишончли вакили сифатида ёнида турган эдим. Ҳали мазкур оила 5 дақиқа белгиланган жойда турар- турмас 90 ёшли кампирни қўлидан ҳокимият қўриқбонлари томонидан ҳали очиб улгурилмаган плакатлар юлиб олинди. Зўравонлик билан куч ишлатилиб, шаҳар ИИБ биносига 4 нафар гўдаклар ҳам куч ишлатилиб олиб кетилди. Мазкур жараёнларда менинг фақатгина ишончли вакил сифатидаги иштироким бор эди холос. Қолаверса, бу ҳатти-ҳаракатларнинг барчаси Ўз.Рес.Конституциясида белгиланган тартибда амалга оширилаётган эди. Яъни: 34-модда.Ўзбекистон Республикаси фуқаролари касаба уюшмаларига, сиёсий партияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий ҳаракатларда иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар.Сиёсий партияларда, жамоат бирлашмаларида, оммавий ҳаракатларда, шунингдек ҳокимиятнинг вакиллик органларида озчиликни ташкил этувчи мухолифатчи шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қадр-қимматини ҳеч ким камситиши мумкин эмас.

Муҳтарам Президент! Шунга қарамай, вилоят ИИБЖҚБ масъул ходимлари З.Ўроқов бошчилигидаги ИИБ ходимлари оила аъзоларининг ҳар бирини алоҳида-алоҳида хоналарга судраб кириб, “Боймуродова Д.га қанча пул ваъда қилгансанлар? Киминг бўлади сенларни?, Унга қарши кўрсатма берсанглар биргина уни қамоққа оламизу сенларни қўйиб юборамиз” қабилидаги ноқонуний тартибдаги зўравонлик ҳаракатларини ҳали гўдак болалар олдида содир этишига қарамай, холамнинг оила аъзолари “Биз кекса онамизни ҳуқуқларини поймол қилинишига қаршимиз, мутасаддилар қонуний текширув олиб боришсин, биз бу ерга жиянимиз Д.Боймуродованинг сўзи билан эмас, балки ўзимиз ташаббус билан келдик. Ўз жигаримизга ҳеч қандай пул таклиф қилмаганмиз. Агар кекса онамизга нисбатан қонунбузарлик ҳолатлари давом этса, биз ҳам норозилик намойишларида давом этамиз.”қабилидаги кўрсатмаларни олишган. Шунга қарамай, мени мутахассислигим бўйича яъни журналистика соҳасидан ноқонуний тартибда четлатишга уриниб келаётган З.Ўроқов бошчилигидаги ходимлар барча ҳужжатларни соат 16.00га қадар менга қарши ҳолатда тайёрлаб, мажбурий тартибда куч ишлатилиб, ЖИБ вилоят суди биносига олиб боришди. Бу ҳолатда 2-маротаба менга (11 йилдирки руйхатда турган хасталигим -Бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши оқибатидаги чап томонлама паралеж) касаллигим хуруж қилиб тез ёрдам машинаси чақиртирилган эди. Хуллас, қўл-оёғимнинг кучли увишиб қолиши оқибатида аъзоий баданим ўзимга бўйсунмай қолди. Шу орада участка нозири Н.Ҳайитов, вилоят ИИБЖҚБ масъул ходими З.Ўроқовнинг дағдағали буйруғига кўра, кучли хуруждан жонсизланиб қолган қўлимга ручка ушлатиб касаллик варақасига ўхшаш бир варақ кўк рангли қоғозга имзо қўйдириб олган. Шу орада З.Ўроқов “Мен судъяга тайинладим, сенга нисбатан расмий огоҳлантириш беради биринчи маротаба учун!” дея кетиб қолди. Сўнгра ҳеч бир қонунчилигимизга тўғри келмайдиган тартибда суд ўтказилди. Судъя О.Мансуров эса ёлланганлиги маълум. Ҳеч бир гап-сўзсиз менга нисбатан йиғилган ҳужжатлар билан ҳам таништирмасдан ҳатто “Сизга энг кам иш ҳақининг 60 баробари миқдорида жарима босилди!” дея қарорни ўқиди. Мазкур жараёнларни тўла англаш имконим кучли хуруж сабаб бўлмади. Аммо олдимда келиним М.Бобоева ва холамнинг қизи Ҳ.Қаюмовалар бор эди. Мазкур қарор нусхасини 7 май куни қўлимга олдим.

Муҳтарам Президент! Шу ўринда ҳақли савол туғилади? Мамлакатимизда қонун устуворлиги мавжудлигидан ИИБ, суд, прокуратура ходимлари бу қадар қонунбузарликларни истаганларича амалга оширишлари мумкин бўлиб қолганми? 90 ёшли холамга фирибгардан ҳовлисини ноқонуний тартибда сотиб олган Ирода Нуруллаева “Президентинг келиб уйинга киритиб берармиди, ҳадеб Тошентга югуртирасан болаларингни, Вилоят прокуратураси мен томон барибир қўлларингдан ҳеч иш келмайди. Яхшиси тўнғич ўғлинг квартирасини мени номимга ўтказиб берсин, шунда ҳовлингдан воз кечаман.” қабилидаги гап-сўзларни ортида турган кимига ишониб гапиряптийкан? Тилла тақинчоқлар савдоси билан шуғулланадиган бу аёлнинг ортида қайси мансабдор турибдики, қонунларимиз оёқости бўлиши керак бу қадар? Нега ноқонуний тартибда амалга оширилган олди-сотди шартномасини қонуний ўрганиб бекор қилишни истамаяпти мутасаддилар? Ким бу аёлдан манфаатдор бўлиб 90 ёшли ҳеч вақосиз кекса аёлни ҳуқуқини бу қадар поймол қилмоқда? Нега бошқа мутасаддилар мулзам бўлиб туришибди бу ҳолатларга? Инсонпарварликка йўғрилган қонунларимизни ҳимоялаш вазифаси юксак ишонч билан юклатилиб қўйилган ҳуқуқ-тартибот ходимлари нега хизмат вазифаларини суистеъмол қилиб ўзлари бу қадар қонунбузарликларни амалга оширишмоқда? Уларнинг юқоридаги каби ҳаракатларининг қай бири қонунчилигимизга мувофиқ? Аслида оддий халқ орасида норозиликларни келиб чиқишига сабаб, ана шу каби мансабдор шахсларнинг қонунбузарлик ва адолатсизликлари сабаб бўлаётир.

Сиздан мазкур ҳолатлар юзасидан қонуний текширувлар олиб борилиб, менга нисбатан мутлақо ноҳақ чиқарилган суд қарорини бекор қилинишини, унга қадар1-инстанция суди қарорини ижрога қаратмасликни, М.Самиеванинг ҳуқуқлари қонун доирасида ҳимояланишини ва қонунбузар мутасаддиларга нисбатан тегишли чора қўлланилишини таъминлашингизни сўрайман.

Аризага суд қарори нусхасини илова қилинади.

1. Боймуродова Д / / 5. Эшмуродова Г. / /

2. Самиева М / / 6. Кенжаева Н / /

3. Қаюмова Ҳ / /

4. Бобоева М / /

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовга.

Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.Мирзиёевга.

Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Р.Қодировга.

Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига.

Нусхаси: Ўз.Рес.Олий Мажлис сенати раиси И.Собировга

Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси номига.

Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси раисига

Нусхаси: Навоий вилояти ҳокими Э.Турдимовга

Нусхаси: Навоий вилояти прокурори А.Тўхтабоевга.

Кармана тумани Каттамачит МФЙда яшовчи 1926

йилда туғилган фуқаро

Самиева Махпурат томонидан (+998913320697)

Ш И К О Я Т А Р И З А

Муҳтарам Президент! Мен 2014 йилнинг октябрь ойидан буён фирибгар Ю.Хўжаёрова томонидан ҳовлимнинг олди-сотди шартномаси ноқонуний тартибда амалга оширилганлигидан хабар топиб ўз ҳақ-ҳуқуқларимни ҳимоя қилиш мақсадида республика юқори турувчи идораларига узлуксиз равишда йўллаб келаётган шикоят аризаларим қонуний тартибда ўрганилмаётганлигидан норози бўлиб, Сизнинг қабулингизни сўраб Навоий вилояти ҳокими биноси олдида мен билан бирга кўчада қолган 12 нафар оила аъзоларим (4 нафари ҳали мактаб ёшига ҳам етмаган)билан Конституцион ҳуқуқларимизга кўра, норозилик намойиши эълон қилиб, Қонуний текширув талаб қилиб ҳам чиқишга мажбур бўлдик. Шунга қарамай ИИБ ходимлари томонидан “Уйингизга қапйтариб киритилиб қўясизлар” дея алданиб, ноўрин дағдағаларга учраб мажбурий тартибда ИИБ идораси биносига олиб борилиб кечгача ёш гўдакларимиз билан ноўрин сўроқларга тутилиб, менинг қонуний ишончли вакилим сифатида иштирок этган –жияним очиқчасига айтганимда саводсизлигим ва жисмоний яроқсизлигим сабаб элчим вазифасини ўтаган Д.Боймуродовага нисбатан ИИБ ходимлари томонидан ноҳақ туҳмат уюштирилиб, бир куннинг ўзидаёқ суриштирув, тергов жараёнлари ўтказилиб, судга олиб борилиб, ноқонуний тартибда суд қилинди. Айни пайтда бева ногирон ва 2 нафар фарзандини ҳеч қаерда ишламай нафақа пули эвазига таъминотини кўтариб келаётган жиянимга нисбатан ноҳақ 7 миллион 108 минг миқдорида маъмурий жарима жазоси қўллланилган. Бу эса ўз-ўзидан менинг ҳуқуқларимни поймол қилиниши демакдир. Сабабким Д.Боймуродова менинг ишончли вакилим сифатидаги вазифасини ўтаётган бир пайтда мазкур тайзиқларга учради.

Муҳтарам Президент! Мен юқоридаги ҳолатлар юзасидан фақатгина вилоят прокуратураси ва судъяларинингина қонуний ўрганишлар олиб бормаётганлигидангина норози бўлганман холос. Бунга сабаб прокуратура ходимлари фирибгар Ю.Хўжаёрова томонидан амалга оширилган олди-сотди шартномасини имзолаш вақтида қонунбузарлик ҳолатлари яъни 12 нафар доимий руйхатда турган оила аъзоларимнинг розилиги олинмаган. Тағин улардан бўлак мулкка даъво қилувчилар бор-йўқлиги аниқланмаган. Шунингдек, мазкур шикоятни ўрганаётган судья томонидан ҳам ҳовлимда олди-сотди шартномасининг амалга оширилишида имзо қўймаган доимий руйхатда турувчиларнинг яшаш ҳуқуқи ҳам сақланиб қолмаган. Хуллас ФИБ туман ва вилоят судларининг чиқарган ноҳақ қарорлари ижросига кўра, 2015 йилнинг 30 апрель кунида Кармана туман суд ижро департаменти ходимлари М.Жўраев ва бошқалар томонидан эгасиз қулфлаб қолдирилган уйимизнинг қулфи ҳеч қандай расмий огоҳлантиришсиз бузиб кирилган. Қулфлар ўзгартирилиб, муҳрланиб кетилган. Шу кундан бошлаб оиламнинг 12 нафар аъзолари билан кўчада сарсону саргардонмиз.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Сиздан мазкур ҳолатлар юзасидан аввало:

1.Нотариал идора ходимаси Ш.Гулимованинг ҳатти-ҳаракатига нисбатан қонуний баҳо берилишини (шу мазмунда вилоят прокурори номига берилган қатор шикоятларим) юзасидан қонуний ўрганишлар олиб борилишини;

2. Ноҳақ кўчада қолган 12 нафар оила аъзоларимни уйимга қайтиб киритиб қўйилишимизни таъминлашингизни;

3. Қонуний вакилим – жияним Боймуродова нисбатан ноҳақ қўйилган айбловни олиб ташланишини таъминлашингизни;

4. ФИБ Кармана туманлараро суди менинг 90 ёшли кекса, нафақахўр аёл ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оила эканлигимни инобатга олган ҳолда, Олди-сотди шартномасини бекор қилиш учун топширган Даъво аризамни давлат божи тўловисиз қабул қилишини;

Қонуний тартибда таъминлашингизни сўрайман. Шунингдек, Ю.Хўжаёровага нисбатан жиноий жавобгарлик чораси қўлланишини сўрайман.

Самиева Махпурат 08.05.2015 йил.