Apr 302015
 
Ўзбекистонда пора бермасанг, ўз уйингдан кўчага ҳайдаласан,пора берсанг, бировни уйига эгалик қиласан! Кексаларни эъзозлаш йилида 90 ёшли Махпурат Самиева шу алфозда эъзозланмоқда

90 ёшимда фирибгар Ю.Хўжаёрова томонидан алдов йўли билан олиб бошқа бировга сотиб юборилган ҳовлимни ноқонуний тартибда амалга оширилган олди-сотди шартномасини бекор қилишда суд раиси мендан даъво ариза олмай, 5 миллион 600 минг сўм давлат божи талаб қилмоқда.

Барча Халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар рахбарларига

Менга 90 ёшимда прокурор, судъя ва суд ижрочилари томонидан ноҳақ

тазйиқ ўтказилиб, 30 апрел куни ижрочи ходим Мансур Жўраев ҳеч қандай огоҳлантиришсиз, ҳеч ким йўқ қулфланган ҳовлимни бузиб киришиб бизнинг иштирокимизсиз уй жиҳозларини бир хонамизга қулфлаб ҳовлимга қулф осиб кетишибди. 7 ойдирки давом этаётган қонунбузарликларни фирибгарлардан манфаатдор бўлган масъул ходимлар қўллаб қувватлашмоқда. Прокурор ва судъяларнинг ноҳақ сарсон қилишларидан чарчадик. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оила деган маълумотнома тақдим қилинишига қарамай суд раиси мендан даъво ариза олмай, 5 миллион 600 минг сўм давлат божи тўлашимни талаб қилмоқда.Вилоятдан ҳеч кимнинг бизга ҳуқуқий кўмак бергиси йўқ. Вилоят МХХ ходимлари ҳам ҳайриҳоҳликдан бўлак кўмак бериша олишмаскан.Бу каби ноҳақлик ва адолатсизликларга қарши оила аьзоларим билан конституцион ҳуқуқимизга кўра намойиш уюштиришга мажбурмиз. Илтимос хавфсизлигимизни таьминланг.

Кармана тумани Каттамачит

МФЙда яшовчи

Самиева Махпурат томонидан

Ўзбекистон Республикаси президенти И.А.Каримовга

Тошкент шаҳар Мустақиллик майдони

Менга 90 ёшимда прокурор, судя ва суд ижрочилари томонидан ноҳақ

тазйиқ ўтказилиб, 30 апрел куни ижрочи ходим Мансур Жўраев ҳеч қандай огоҳлантиришсиз, ҳеч ким йўқ қулфланган ҳовлимни бузиб киришиб бизнинг иштирокимизсиз уй жиҳозларини бир хонамизга қулфлаб ҳовлимга қулф осиб кетишибди. 7 ойдирки давом этаётган қонунбузарликларни фирбгарлардан манфаатдор бўлган масьул ходимлар қўллаб қувватлашмоқда. Прокурор ва судьяларнинг ноҳақ сарсон қилишларидан чарчадик. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оила деган маълумотнома тақдим қилинишига қарамай суд раиси мендан даъво ариза олмай, 5 миллион 600 минг сўм давлат божи тўлашимни талаб қилмоқда.Вилоятдан ҳеч кимнинг бизга ҳуқуқий кўмак бергиси йўқ. Вилоят МХХ ходимлари ҳам ҳайриҳоҳликдан бўлак кўмак бериша олишмаскан.Бу каби ноҳақлик ва адолатсизликларга қарши оила аьзоларим билан конституцион ҳуқуқимизга кўра намойиш уюштиршга мажбурмиз. Илтимос хавфсизлигимизни таьминланг.

Кармана тумани Каттамачит

МФЙда яшовчи

Самиева Махпурат томонидан

Ўзбекистон Республикаси МХХ раиси номигага

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номига

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори номига

Тошкент шаҳар Яхё Ғуломов кўчаси 66-уй

Навоий вилояти Навоий вилояти прокурори А.Тўхтабоевга.

Нусхаси: ФИБ Навоий вилояти суди раиси О.Мелиевга

Нусхаси: ФИБ Кармана туманлараро суди раиси Н.Раҳмоновга

15.07.1926 йилда туғилган фуқаро Самиева

Махпурат Кармана тумани Каттамачит

МФЙда яшовчи томонидан

Тел:+998913320697

Ш И К О Я Т А Р И З А

Мен кекса ҳолимда ФИБ Кармана туманлараро судига топширган Даъво аризам учун судья И.Каримов томонидан сарсон қилинмоқдаман.Сабабким, мени кекса нафақахўр ва оила аъзоларимнинг иш билан таъминланмаганлиги сабаб маҳаллада ижтимоий муҳофазага муҳтож оилалар сафида туришимизни инобатга олган ҳолда давлат божи тўлашимдан озод этилишимни сўраб 10 мартдан буён Сизнинг номингизга келтираётган ўнлаб илтимоснома ва аризаларим инобатга олинмаяпти.

8 апрель куни қабул кунингиздан фойдаланиб, шу хусусда алоҳида Илтимоснома киритилганида Сиздан “Судьяга оғзаки тартибда айтамиз давлат божи тўлашдан озод қилинасиз” деган жавоб олинишига қарамай, 11 апрель куни судья И.Каримов биз билан телефон орқали боғланиб давлат божи тўланмаганлиги сабаб иш ҳужжатларини поята орқали қайтариб юборишини айтган эди. Аслида 8 апрель кунида даъво аризани ҳаракатсиз қолдириш ҳақида судья И.Т.Каримов томонидан ажрим чиқарилган экан. Мазкур ажрим 15 апрель сана билан вилоят почтаси муҳри билан менинг яшаш манзилимга жўнатилган. Кармана туман почтаси муҳри 17 апрель санасида урилган. 18 апрель куни кеч соат тахминан 19.00ларда почта хизмати орқали қўлимга келиб тушди.

Сиздан мазкур ҳолатлар юзасидан назоратни кучайтирилишини таъминлашингизни ҳамда қуйидаги ваъжларимни:

  1. Давлат божи тўлашдан озод этишингизни сўраб ёзган илтимосномамни;

  2. Судья И.Каримовни рад этиб ёзган эътирозномамни;

  3. Даъво қилиш муддатим мен ҳуқуқим бузилганлигини билган кунимдан ҳисобланишини сўраб ёзган мурожаатларим инобатга олинишини;

  4. Вақтни беҳуда мени сарсон қилиш орқали ортга сурмай, суд кунини тез кунларда тайинланишини;

таъминлашингизни сўрайман.

Самиева Махпурат 20.04.2015 йил.

Навоий вилояти прокурори А.Тўхтабоевга.

15.07.1926 йилда туғилган фуқаро Самиева

Махпурат Кармана тумани Каттамачит

МФЙда яшовчи томонидан

Тел:+998913320697

Ш И К О Я Т А Р И З А

Мен шу йилнинг 9 апрел кунида оила аъзоларим билан биргаликда яшаб турган ҳовлимнинг олди-сотди шартномаси фрибгарлик йўли амалга оширилганлиги сабаб бекор қилинишини сўраб узлуксиз равишда қилаётган мурожаатларим қонуний тартибда ўрганилмаётганлигидан норози бўлиб, 90 ёшимда 500 км. масофа йўл босиб республика прокурори қабулхонасида бўлиб, Умарова Шахноза исмли масъул ходим билан учрашиб ҳуқуқий кўмак сўраган эдим.

Ш.Умарова менга оғзаки тартибда: “Холажон, токи мазкур ҳолатлар қонуний тартибда ўрганилиб, юқори турувчи прокурор ва ёки суднинг қарори чиқарилмагунига қадар сизни ҳеч бир суд ижрочилари уйингизга бориб безовта қилмайди!” деган жавобни бериб, ёзма мурожаатларимни олиб қолишган эди. Шунга қарамай суд департаменти ходими М.Жўраев томонидан бизга яна 20 апрель кунида мажбурий тартибда уйдан чиқарилишимиз тўғрисида Огоҳлантириш хати берилди.

Сиздан мазкур ҳолатлар юзасидан қонуний текширувлар олиб борилиб, токи мазкур ҳолатлар қонуний тартибда ўрганилиб, юқори турувчи прокурор ва ёки суднинг қарори чиқарилмагунига қадар ижрони вақтинча тўхтатилишида амалий кўмак беришингизни сўрайман. Йўқса, Коснтитуцион ҳуқуқимдан фойдаланганим ҳолда, бу каби адолатсизликларга қарши оила аъзоларим билан биргаликда намойиш уюштиришга мажбур бўламан.

Самиева Махпурат 17.04.2015 йил.

Навоий вилояти Навоий вилояти прокурори А.Тўхтабоевга.

Нусхаси: ФИБ Навоий вилояти суди раиси О.Мелиевга

Нусхаси: ФИБ Кармана туманлараро суди раиси Н.Раҳмоновга

15.07.1926 йилда туғилган фуқаро Самиева

Махпурат Кармана тумани Каттамачит

МФЙда яшовчи томонидан

Тел:+998913320697

Ш И К О Я Т А Р И З А

Мен кекса ҳолимда ФИБ Кармана туманлараро судига топширган Даъво аризам учун судья И.Каримов томонидан сарсон қилинмоқдаман.Сабабким, мени кекса нафақахўр ва оила аъзоларимнинг иш билан таъминланмаганлиги сабаб маҳаллада ижтимоий муҳофазага муҳтож оилалар сафида туришимизни инобатга олган ҳолда давлавт божи тўлашимдан озод этилишимни сўраб 10 мартдан буён Сизнинг номингизга келтираётган ўнлаб илтимоснома ва аризаларим инобатга олинмаяпти.

8 апрель куни қабул кунингиздан фойдаланиб, шу хусусда алоҳида Илтимоснома киритилганида Сиздан “Судьяга оғзаки тартибда айтамиз давлат божи тўлашдан озод қилинасиз” деган жавоб олинишига қарамай, 11 апрель куни судья И.Каримов биз билан телефон орқали боғланиб давлат божи тўланмаганлиги сабаб иш ҳужжатларини поятав орқали қайтариб юборишини айтди.

Сиздан мазкур ҳолатлар юзасидан назоратни кучайтирилишини таъминлашингизни ҳамда қуйидаги ваъжларимни:

  1. Давлат божи тўлашдан озод этишингизни сўраб ёзган илтимосномамни;

  2. Судья И.Каримовни радж этиб ёзган эътирозномамни;

  3. Даъво қилиш муддатим мен ҳуқуқим бузилганлигини билган кунимдан ҳисобланишини сўраб ёзган мурожаатларим;

инобатга олинишини таъминлашингизни сўрайман.

Самиева Махпурат 13.04.2015 йил.

Навоий вилояти Навоий вилояти прокурори А.Тўхтабоевга.

Нусхаси: ФИБ Навоий вилояти суди раиси О.Мелиевга

Нусхаси: ФИБ Кармана туманлараро суди раиси Н.Раҳмоновга

15.07.1926 йилда туғилган фуқаро Самиева

Махпурат Кармана тумани Каттамачит

МФЙда яшовчи томонидан

Тел:+998913320697

Э Ъ Т И Р О З Н О М А

Сизнинг номингизга 2015 йилнинг 10,31 март ва 02 апрел кунларида қайта топширилган Даъво аризаларимни кўриб чиқиш учун И.Каримовдан бошқа судьяга топширилишини сўраб илтимосномалар тақдим қилишимга қарамай, иш ҳужжатларим яна И.Каримовга топширилганлигидан хабардор бўлдим.

Фуқаролик ҳуқуқларимдан фойдаланганим ҳолда, менинг иш ҳужжатларим билан айнан судья И.Каримов шуғулланишига эътироз билдираман!

Шу боис иш ҳужжатларимни бошқа бир судьяга топширилишини таъминлашингизни сўрайман.

Самиева Махпурат 10.04.2015 йил.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовга.

Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.Мирзиёевга.

Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Р.Қодировга.

Нусхаси: Ўз.Рес.Олий Мажлис сенати раиси И.Собировга

Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси номига.

Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси раисига

Кармана тумани Каттамачит МФЙда яшовчи 1926

йилда туғилган фуқаро

Самиева Махпурат томонидан (+998913320697)

Ш И К О Я Т А Р И З А

Муҳтарам Президент! Мени фрибгарлик йўли билан алдаб ҳовли жойимни ўз номига расмийлаштириб олган Ю.Хўжаёровага нисбатан жиноий жавобгарлик чорасини қўллаш юзасидан 6 ойдирки республика юқори турувчи идораларига тинмай қилаётган мурожаатларим вилоятимизда мутлақо қонуний тартибда ўрганилмаяпти. Очиғи, ҳеч бир мутасадлди ходим мени тингламаяпти ҳам ҳатто. Шу боисдан 6 ойдирки уйимга суд қарорига мувофиқ ижрочилар мажбурий тартибда уйдан чиқариш мақсадида тез-тез келишиб, соғлигимга салбий таъсир кўрсатишаётир. У ҳам етмагандек оиламда ҳам тинчлик йўқолиб, невара чевараларим (ҳали ёшига тўлмаганлари ҳам ) соғлигига, тарбиясига путур етказишаётир.

Муҳтарам Президент! 2008 йилда Ю.Хўжаёрова ўғлимга берган 10 миллион сўм қарз пулини фоизи билан ҳисоблаб 14 миллионга етказиб ундириб бўлган. У аввало қарзни тўлаш муддати етмай туриб, қўлида гаров сифатида турган ҳовлимни кадастр ҳужжатини мени фрибгарлик йўли билан алдаб нотариусга олиб бориб ўз номига расмийлаштириб олган. Уйни олди-сотди шартномаси имзоланаётганида қуйидагича қонунбузарликлар амалга оширилган:

  1. Руйхатда турувчи 12 нафар оила аъзоларимнинг розилиги олинмаган.

  2. Марҳум турмуш ўртоғимнинг ҳовлидаги улушидан меросга даъвогар 4 нафар фарзандларимнинг розилиги олинмаган.

  3. Саводхонлигим васийларим иштирокида ўрганилиб кўрилмаган.

Муҳтарам Президент! 2008 йилда Ю.Хўжаёрова томонидан фрибгарлик йўли билан ҳовлимнинг бошқа бир шахсга сотиб юборилганлигини мен 2014 йилнинг ноябрь ойида суддан қоғоз келганидан сўнггина хабардор бўлганман. Шу боис аввало прокурорга мурожаат қилиб, яқиндагина ФИБ Кармана туманлараро судига даъво ариза киритдим. Унда ҳам алоҳида илтимоснома билан ҚОНУНДА БЕЛГИЛАНГАН 3 ЙИЛ ЎРНИДА 7 ЙИЛ МУДДАТ ЎТГАНЛИГИ САБАБ

ДАЪВО МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА ФИБ Навоий вилоят судига илтимоснома тақдим қилдим. Аммо суд раиси О.Мелиев томонидан оғзаки тартибда бу илтимосингиз қабул қилинмайди! Қонунни билмаслик судда енгиллик берилмайди! қабилида жавоб олдим.

Муҳтарам Президент! Наҳот ёшларимсиз қаримайди? Наҳот кексаларни алдаш мамлакатимизда ачинарсиз ҳолга айланган? Кексалар ҳуқуқини поймол қилиш шу қадар осон бўлиб қолдими ё?

Ҳовлим 2008 йилда сотиб юборилган экан, нега то шу кунга қадар барча солиқ тўловларини мен тўлаб келдим нафақа пулимдан? Қолаверса, 12 нафар оила аъзоларим билан бизнинг бошқа борар жойимиз ҳам йўқ. Хуллас, мени фрибгарлик йўли билан алдаган Ю.Хўжаёровага нисбатан жавобгарлик чораси қўлланилишини сўраб қилган мурожаатларим Кармана туман прокуратураси ходими Кенжаев Аҳрорнинг айтишига қараганда ЎЗ.РЕС. ПРЕЗИДЕНТИ САЙЛОВИ ЎТГУНИГА ҚАДАР МЕНИ ТИНЧИТИШ МАҚСАДИДАГИНА ЕЧИМИНИ ТОПАМИЗ ҚАБИЛИДА АЛДАНИБ КЕЛИНГАН ЭКАНМАН. А.Кенжаев бу гапларни фрибгар Ю.Хўжаёрова, ҳовлимга даъвогар Ирода исмли аёлларнинг олдида туман суд ижро департаменти бошлиғи билан ўзаро йиғилишган ҳолда айтди. У ҳам етмаганидек А. Кенжаев АГАР ИРОДА БИЛАН ЎЗАРО КЕЛИШМАСАЛАРИНГ ҚЎШИМЧА КУЧ ЧАҚИРИБ БЎЛСАДА КЎЧАГА УЛОҚТИРАМИЗ ҲАММАЛАРИНГНИ ДЕЯ ПЎПИСА ҲАМ ҚИЛДИ. Ирода эса келишув шартини МЕНГА КАТТА ЎҒЛИНГИЗ БЕШ ХОНАЛИ КВАРТИРАСИНИ НОМИМГА ЎТКАЗИБ БЕРСАГИНА ТИНЧ ҚЎЯМАН СИЗЛАРНИ КЕЛИШУВГА ҲАМ РОЗИ БЎЛАМАН деди.

Мазкур ҳолатлардан норози бўлиб, вилоят прокурори қабулига кириш мақсадида А.Тўхтабоевнинг қабул куни сешанбада боришимга қарамай, шикоятимни тинглаган Ф.Турдиев УНДА ДОДЛАРИНГНИ ХУДОГА АЙТЛАРИНГ! қабилида жавоб олдик. Аслида 2 ойдан бери вилоят прокурори қабули куни эшигида кун давомида кутиб қуруқ қайтиб келаётган эдик.

Муҳтарам Президент! Хуллас, Ю.Хўжаёрованинг фрибгарлиги прокуратура ходимлари томонидан ўрганилиш ўрнида негадир ҳимоя қилинаётир! Менинг ҳуқуқларим эса мутлақо поймол қилинмоқда. Суриштирув жараёнида ҳам Юлдуз ўғлимга пулни ўзи эмас, Олим, Одил исмли тадбиркорлардан олиб берганлиги ва уларга ҳам қайтариб олинган пулларни тўлиқ бермаганлиги маълум бўлса-да, эътиборсиз қолдирилди. Қайтанга, Кармана туман ИИБХООБ бошлиғи Маъруф Шодиев томонидан оғзаки тартибда “Ўғлингизни овозини дискка кўчириб олишган. Ўғлингиз пул олганлигини тан олган!” қабилидаги пўписани эшитдик.

Сиздан юқоридаги ҳолатлар юзасидан қонуний текширувлар олиб борилиб, менинг ва оила аъзорларимнинг ҳуқуқларини ҳимояланишини таъминланишида амалий кўмак беришингизни сўрайман.

Самиева Махпурат 09.04.2015 йил.

ФИБ Навоий вилояти суди раиси О.Мелиевга

Нусхаси: Навоий вилояти Навоий вилояти прокурори А.Тўхтабоевга.

15.07.1926 йилда туғилган фуқаро Самиева

Махпурат Кармана тумани Каттамачит

МФЙда яшовчи томонидан

Тел:+998913320697

И л т и м о с н о м а

Сизнинг номингизга 2015 йилнинг 30,31 март ва 02,07 апрелларида йўллаган илтимосномаларим билан биргаликда мазкур илтимосномамни ҳам ФИБ Кармана туманлараро судига топширилган 10, 31 март ва 02 апрел кунларидаги даъво аризаларимга қўшиб кўрилишини таъминлашингизни сўрайман.

Шунингдек, 09 апрел куни шахсан ўзим 90 ёшимда 500 км. Масофа юриб республика прокурори қабулига бўлиб, ҳовлим сотилганидан уйимга суддан қоғоз келгач, яъни 2014 йилнинг ноябрь ойида хабар топганлигимни шундан сўнг прокуратура ва судга шикоят келтира бошлаганимни айтиб, ёзма мурожаат билан кирдим. Шунда ушбу ишга доир ҳужжатлар билан шуғулланадиган ходим Умарова Шахнозанинг айтишича, Даъво муддати қонунда ҳуқуқим поймол қилинганлигини билган кунимдан бошлаб ҳисобланар экан. Яъни мен ҳуқуқим бузилганлигидан 2014 йилнинг ноябрь ойида хабар топганман. Хуллас, ҳали Даъво бериш муддатим ўтмаганлигини менга тушунтиришди. (Аризам нусхасини илова қиламан.)

Сиздан юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, менинг Даъвоимни қабул қилинишини ва қонуний тартибда қаноатлантирилишини таъминлашингизни илтимос қиламан.

Самиева Махпурат 09.04.2015 йил.

Навоий вилояти хокими Э. Турдимовга.

Нусхаси: Навоий вилояти МХХ раисига

15.07.1926 йилда туғилган фуқаро Самиева

Махпурат Кармана тумани Каттамачит

МФЙда яшовчи томонидан

Тел:+998913320697

АРИЗА

Мени вилоят прокурори қабулига кириш хуқуқимдан олти ойдирки махрум қилишмоқда 90 ёшимда прокуратура ходими Ф.Турдиев томонидан ҳафтанинг ҳар сешанба, жума кунларида сарсон қилиниб ортга қайтариб юбориляпман.

Сиздан вилоят прокурори А.Тўхтабоевнинг қабулига киришимга ҳуқуқий-амалий кўмак беришингизни хохлайман. Йўқса, оила аьзоларим билан биргаликда адолатсизликларга қарши намойиш эьлон қилишга мажбурмиз.

Самиева Махпурат. 07.04.2014 йил.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси номига

Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовга.

Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.Мирзиёевга.

Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Р.Қодировга.

Нусхаси: Ўз.Рес.Олий Мажлис сенати раиси И.Собировга

Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси МХХ раиси номига.

Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси раисига

Кармана тумани Каттамачит МФЙда яшовчи 1926

йилда туғилган фуқаро

Самиева Махпурат томонидан (+998913320697)

Ш И К О Я Т А Р И З А

(Суднинг М.Самиевага нисбатан чиқарилган 22.09. 2014 йилдаги № 1-4562/14-сонли қарорини, ҳамда 25.12.2014 йилдаги кассация қарорини бекор қилиш ҳамда Олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиб бекор қилиш тўғрисида )

Мени фрибгарлик йўли билан алдаб ҳовли жойимни ўз номига расмийлаштириб олган Ю.Хўжаёровага нисбатан жиноий жавобгарлик чорасини қўллаш юзасидан 6 ойдирки республика юқори турувчи идораларига тинмай қилаётган мурожаатларим вилоятимизда мутлақо қонуний тартибда ўрганилмаяпти. Очиғи, ҳеч бир мутасадди ходим мени тингламаяпти ҳам ҳатто. Шу боисдан 6 ойдирки уйимга суд қарорига мувофиқ ижрочилар мажбурий тартибда уйдан чиқариш мақсадида тез-тез келишиб, соғлигимга салбий таъсир кўрсатишаётир. 2008 йилда Ю.Хўжаёрова ўғлимга берган 10 миллион сўм қарз пулини фоизи билан ҳисоблаб 14 миллионга етказиб ундириб бўлган. У аввало қарзни тўлаш муддати етмай туриб, қўлида гаров сифатида турган ҳовлимни кадастр ҳужжатини мени фрибгарлик йўли билан алдаб нотариусга олиб бориб ўз номига расмийлаштириб олган. Уйни олди-сотди шартномаси имзоланаётганида қуйидагича қонунбузарликлар амалга оширилган:

  1. Руйхатда турувчи 12 нафар оила аъзоларим (4 нафари балоғат ёшига ҳам етмаган)нинг розилиги олинмаган.

  2. Марҳум турмуш ўртоғимнинг ҳовлидаги улушидан меросга даъвогар 4 нафар фарзандларимнинг розилиги олинмаган.

  3. Саводхонлигим васийларим иштирокида ўрганилиб кўрилмаган.

Шунга қарамай, 1-,2- инстанция суди ва назорат тартиби жараёнларида нотариус ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берилмади!

Шу йилнинг 10 март кунида Олий суднинг ФИБ судлов ҳайъатининг раиси Х.Ёдгоров томонидан юборилган хатда:

“Шикоятингизда низоли уй-жой 1940 йилда эр-хотин ўртасида қурилган бўлиб, мерос мулки эканлигига қарамасдан, Ю.Хўжаёрова М.Самиеванинг саводсизлигидан фойдаланиб фрибгарлик йўли билан уй-жой олди-сотди шартномаси орқали расмийлаштириб олинганлиги ҳақида ваъж келтирган бўлсангизда, судга тегишли тартибда даъво ариза билан ёки фрибгарлик содир этилганлиги юзасидан тегишли тергов органига мурожаат қилмагансиз.”деб қайд этилган. Аммо мен фрибгар Ю.Хўжаёрова томонидан ҳуқуқим бузилганлигини билган кунимдан бошлаб, туман, вилоят ва республика прокурори номига узлуксиз равишда шикоятлар билан мурожаат қилиб келмоқдаман. Мазкур шикоятларим ва уларга йўлланган жавоб хатлари нусхаларини судга тақдим ҳам қилганман.

Фақатгина (Олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиб бекор қилиш тўғрисида) даъво аризани судга бироз кечикиб унда ҳам ноқонуний тартибда амалга оширилган олди-сотди шартномаси нусхасини нотариусдан ола олмаганлигимиз сабаб шу йилнинг 10 март кунида тақдим қилганман.

Судда топширилган ҳужжатларим орасида яшаш жойимдан оила аъзоларимнинг ҳеч бири иш билан таъминланмаганлиги сабаб биргина менинг 300 минг сўм нафақфа пулим эвазига кун кечирилаётганлиги таъкидланиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила дея маълумотнома тақдим қилинган бўлса-да, ДАВЛАТ БОЖИ ТЎЛАНИШИ МАЖБУРИЙ деган жавоб билан ҳужжатларим ФИБ судида қабул қилинмади. Судья И.Т.Каримовнинг 18 март, 30 март ва 8 апрелда чиқарган ажримларига кўра судга топширилган 14 варақдан иборат ҳужжатларим алоҳида қайтарилган. 6 ойдирки ҳуқуқларимни ҳимояланишини сўраб тинимсиз равишда республика юқори турувчи идоралари номига йўллаётган мурожаатларим яна алоҳида ажрим билан 41 варақда ортга қайтарилиб юборилган. Судья И.Т.Каримовнинг эътиборсизлиги оқибатида Навоий вилоят руҳий ва асаб касалликлари диспансери бош ҳакими Б.Б.Бўриевга жўнатиладиган хат менинг иш ҳужжатларимга қўшиб жўнатилган. Бу ҳолат фуқаролар тақдирига бефарқ қараш эмасми?

Кексаларни эъзозлаш йилида” бу ҳолат мендек 90 ёшли нафақахўр кекса бир аёлга кўрсатилган юксак илтифот бўлса керак-да! Наҳот мамлакатимизда барча қонун ва қарорларимиз фақат қоғоздагина қолиб кетади, амалда эса ҳеч нарса йўқ! ФИБ Навоий вилояти суди раиси О.Мелиевга ҳам бир неча бор давлат божидан озод этишини сўраб илтимосномалар тақдим қилдим, аммо ҳеч бири инобатга олинмади. Шу ёшимда 500 км. масофа йўл босиб не азобда республика прокурори қабулигача бордим. Аммо фақатгина “Холажан, сизни ҳеч ким безовта қилмайди. Ҳуқуқингизни биз ҳимоялаймиз. Судда ҳам давлат божи тўланишидан озод қилинасиз.”қабилидаги сохта оғзаки ваъдалар билан қайтдим.

Мен кекса бир нафақахўрман. Фрибгарлик йўли билан ҳовлимни ўз номига расмийлаштириб олган Ю.Хўжаёровадан (унда ҳам ўз номига эмас, балки укаси Қаҳҳоров Ферузнинг номига) сотиб олган Ирода Нуруллаева тилла тақинчоқлар олди-сотдиси билан шуғулланади. Шу боис мазкур иш билан шуғулланаётган мутасаддиларга пора бериб ишни ўз томонига ҳал қилдириб келаётир. Бундай дейишимга сабаб, Олди-сотди шартномаси ноқонуний амалга оширилганлигини барча мутасаддилар кўра била тан олгилари келмаяпти! Атай ишни ортга суриб, мени ажалимдан аввал ўлдирадиган даражадаги руҳий тайзиқларга дучор қилишмоқда. Қонун доирасида ишни ўрганиш ўрнида фрибгарлар билан ўзаро келишув таклиф қилинди. Ю.Хўжаёрова билан ўзаро тил бириктириб олган Ирода Нуруллаева эса 70 ёшни қоралаётган тўнғич ўғлимнинг 5 нафар фарзандларига тегишли бўлиб, яшаб турган квартираларидан бирини унинг номига ўтказиб беришимни талаб қилди. Бу ҳақиқий талончилик эмасми?

Сиздан юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб қуйидагиларни сўрайман:

1.Барча инстанция суди қарорларини бекор қилинишини;

2. Токи Олий суд раисининг ва ёки юқори турувчи прокурорнинг қарори чиқарилмагунга қадар 1-2-инстанция суди қарорлари ижроси тўхтатилишини;

3. Олди-сотди шартномасини ҳақиқий деб топмай,бекор қилинишини;

4. Судда давлат божи тўлашдан озод этилишимни;

6 ойдирки юқоридаги каби адолатсизликлардан оила аъзоларим билан тинчимиз йўқолиб, соғлигимизга жиддий зарар етказиб, ҳали балоғат ёшига етмаган чевараларимнинг тарбиясига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу каби ноҳақликларга бардош бера олмай қолган невараларим хунрезликлар содир қилишга шай! Мен эса 90 ёшимда бундай хунрезликларга гувоҳ бўлгандан кўра, ё халқаро ташкилотларгача телеграмма бериб, ўз жонимга қаст қилишни ва ёки оила аъзоларим билан биргаликда бу каби адолатсизлик ва ноҳақликларга қарши намойиш уюштиришни афзал деб биламан.

ҲУРМАТЛИ МУТАСАДДИЛАР СИЗЛАРДАН ФАҚАТ ВА ЯНА ФАҚАТ АДОЛАТ СЎРАЙМАН! 90 ЁШИМДА МЕНИ БУ КАБИ ЗУЛМ ВА АДОЛАТСИЗЛИКЛАРДАН ХАЛОС ЭТИНГЛАР!

Аризамга 14 варақдан иборат зарур ҳужжатларни илова қиламан. Жами 16 варақдан иборат.

Самиева Махпурат 24.04.2015 йил.