Apr 302015
 

Ўзбекистон Республикаси президенти И.А.Каримовга              
Тошкент шаҳар Мустақиллик майдони


        Менга 90 ёшимда прокурор судъя ва суд ижрочилари томонидан ноҳақ тазйиқ ўтказилиб, 30 апрел куни ижрочи ходим Мансур Жўраев ҳеч қандай огоҳлантиришсиз, ҳеч ким йўқ қулфланган ҳовлимни бузиб киришди. 7 ойдирки давом этаётган қонунбузарликларни фирибгарлардан манфаатдор бўлган масъул ходимлар қўллаб қувватлашмоқда. Бу каби ноҳақлик ва адолатсизликларга қарши оила аьзоларим билан конситутсион ҳуқуқимизга кўра намойиш уюштиришга мажбурмиз. Илтимос хавфсизлигимизни таьминланг.                                                Навоий вилояти
                                                                  Кармана тумани Каттамачит 
                                                                  МФЙда яшовчи 
                                                                  Самиева Махпурат томонидан

Ўзбекистон Республикаси МХХ раиси номига
    Тошкент шаҳар Мустақиллик майдони

Менга 90 ёшимда прокурор судъя ва суд ижрочилари томонидан ноҳақ
тазйиқ ўтказилиб, 30 апрел куни ижрочи ходим Мансур Жўраев ҳеч қандай огоҳлантиришсиз, ҳеч ким йўқ қулфланган ҳовлимни бузиб киришди. 7 ойдирки давом этаётган қонунбузарликларни фирибгарлардан манфаатдор бўлган масъул ходимлар қўллаб қувватлашмоқда. Бу каби ноҳақлик ва адолатсизликларга қарши оила аьзоларим билан конситутсион ҳуқуқимизга кўра намойиш уюштиришга мажбурмиз. Илтимос хавфсизлигимизни таьминланг.                                                Навоий вилояти
                                                                  Кармана тумани Каттамачит 
                                                                  МФЙда яшовчи 
                                                                  Самиева Махпурат томонидан

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номига
    Тошкент шаҳар Мустақиллик майдони


Менга 90 ёшимда прокурор судъя ва суд ижрочилари томонидан ноҳақ
тазйиқ ўтказилиб, 30 апрел куни ижрочи ходим Мансур Жўраев ҳеч қандай огоҳлантиришсиз, ҳеч ким йўқ қулфланган ҳовлимни бузиб киришди. 7 ойдирки давом этаётган қонунбузарликларни фирибгарлардан манфаатдор бўлган масъул ходимлар қўллаб қувватлашмоқда. Бу каби ноҳақлик ва адолатсизликларга қарши оила аьзоларим билан конситутсион ҳуқуқимизга кўра намойиш уюштиришга мажбурмиз. Илтимос хавфсизлигимизни таьминланг.                                                Навоий вилояти
                                                                  Кармана тумани Каттамачит 
                                                                  МФЙда яшовчи 
                                                                  Самиева Махпурат томонидан

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори номига
    Тошкент шаҳар Яхё Ғуломов кўчаси 66-уй

Менга 90 ёшимда прокурор судъя ва суд ижрочилари томонидан ноҳақ
тазйиқ ўтказилиб, 30 апрел куни ижрочи ходим Мансур Жўраев ҳеч қандай огоҳлантиришсиз, ҳеч ким йўқ қулфланган ҳовлимни бузиб киришди. 7 ойдирки давом этаётган қонунбузарликларни фирибгарлардан манфаатдор бўлган масьул ходимлар қўллаб қувватлашмоқда. Бу каби ноҳақлик ва адолатсизликларга қарши оила аьзоларим билан конситутсион ҳуқуқимизга кўра намойиш уюштиришга мажбурмиз. Илтимос хавфсизлигимизни таьминланг.                                                Навоий вилояти
                                                                  Кармана тумани Каттамачит 
                                                                  МФЙда яшовчи 
                                                                  Самиева Махпурат томонидан

Барча Халқаро ташкилотлар рахбарларига

Менга 90 ёшимда прокурор судъя ва суд ижрочилари томонидан ноҳақ
тазйиқ ўтказилиб, 30 апрел куни ижрочи ходим Мансур Жўраев ҳеч қандай огоҳлантиришсиз, ҳеч ким йўқ қулфланган ҳовлимни бузиб киришди. 7 ойдирки давом этаётган қонунбузарликларни фирибгарлардан манфаатдор бўлган масьул ходимлар қўллаб қувватлашмоқда. Бу каби ноҳақлик ва адолатсизликларга қарши оила аьзоларим билан конситутсион ҳуқуқимизга кўра намойиш уюштиришга мажбурмиз. Илтимос хавфсизлигимизни таьминланг.                                                Навоий вилояти
                                                                  Кармана тумани Каттамачит 
                                                                  МФЙда яшовчи 
                                                                  Самиева Махпурат томонидан

                        Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси номига
                    Нусхаси:        Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовга.
                          Нусхаси:        Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.Мирзиёевга.
                          Нусхаси:        Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Р.Қодировга.
                          Нусхаси:          Ўз.Рес.Олий Мажлис сенати раиси И.Собировга
                          Нусхаси:          Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси номига.
                          Нусхаси:          Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси раисига
                                                    Кармана тумани Каттамачит МФЙда яшовчи 1926 
                                                    йилда туғилган фуқаро
                                                    Самиева Махпурат томонидан (+998913320697)
                                Ш И К О Я Т      А Р И З А
  (Суднинг М.Самиевага нисбатан чиқарилган 22.09. 2014 йилдаги № 1-4562/14-сонли қарорини, ҳамда 25.12.2014 йилдаги кассация қарорини  бекор қилиш ҳамда  Олди-сотди шартномасини  ҳақиқий эмас деб топиб бекор қилиш тўғрисида )


Мени фирибгарлик йўли билан алдаб ҳовли жойимни ўз номига расмийлаштириб олган Ю.Хўжаёровага нисбатан жиноий жавобгарлик чорасини қўллаш юзасидан 6 ойдирки республика юқори турувчи идораларига тинмай қилаётган мурожаатларим вилоятимизда мутлақо қонуний тартибда ўрганилмаяпти.  Очиғи, ҳеч бир мутасадди ходим мени тингламаяпти ҳам ҳатто. Шу боисдан 6 ойдирки уйимга суд қарорига мувофиқ ижрочилар мажбурий тартибда уйдан чиқариш мақсадида тез-тез келишиб, соғлигимга салбий таъсир кўрсатишаётир.     2008 йилда Ю.Хўжаёрова ўғлимга берган 10 миллион сўм қарз пулини фоизи билан ҳисоблаб 14 миллионга етказиб ундириб бўлган. У аввало қарзни тўлаш муддати етмай туриб, қўлида гаров сифатида турган ҳовлимни кадастр ҳужжатини мени фирибгарлик йўли билан алдаб нотариусга олиб бориб ўз номига расмийлаштириб олган. Уйни олди-сотди шартномаси имзоланаётганида қуйидагича қонунбузарликлар амалга оширилган:
1.    Руйхатда турувчи 12 нафар оила аъзоларим (4 нафари балоғат ёшига ҳам етмаган)нинг розилиги олинмаган. 
2.    Марҳум турмуш ўртоғимнинг ҳовлидаги улушидан меросга даъвогар 4 нафар фарзандларимнинг розилиги олинмаган.
3.    Саводхонлигим васийларим иштирокида ўрганилиб кўрилмаган.
Шунга қарамай, 1-,2- инстанция суди ва назорат тартиби жараёнларида нотариус ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берилмади! 


    Шу йилнинг 10 март кунида Олий суднинг ФИБ судлов ҳайъатининг раиси Х.Ёдгоров томонидан юборилган хатда: 
    “Шикоятингизда низоли уй-жой 1940 йилда эр-хотин ўртасида қурилган бўлиб, мерос мулки эканлигига қарамасдан, Ю.Хўжаёрова М.Самиеванинг саводсизлигидан фойдаланиб фирибгарлик йўли билан уй-жой олди-сотди шартномаси орқали расмийлаштириб олинганлиги ҳақида  ваъж келтирган бўлсангизда, судга тегишли тартибда даъво ариза билан ёки фирибгарлик содир этилганлиги юзасидан тегишли тергов органига мурожаат қилмагансиз.”деб қайд этилган. Аммо мен фирибгар Ю.Хўжаёрова томонидан ҳуқуқим бузилганлигини билган кунимдан бошлаб, туман, вилоят ва республика прокурори номига узлуксиз равишда шикоятлар билан мурожаат қилиб келмоқдаман. Мазкур шикоятларим ва уларга йўлланган жавоб хатлари нусхаларини судга тақдим ҳам қилганман. 


    Фақатгина  (Олди-сотди шартномасини  ҳақиқий эмас деб топиб бекор қилиш тўғрисида) даъво аризани судга бироз кечикиб унда ҳам ноқонуний тартибда амалга оширилган олди-сотди шартномаси нусхасини нотариусдан ола олмаганлигимиз сабаб шу йилнинг 10 март кунида тақдим қилганман. 


Судда топширилган ҳужжатларим орасида яшаш жойимдан оила аъзоларимнинг ҳеч бири иш билан таъминланмаганлиги сабаб биргина менинг 300 минг сўм нафақа пулим эвазига кун кечирилаётганлиги таъкидланиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила дея маълумотнома тақдим қилинган бўлса-да, ДАВЛАТ БОЖИ ТЎЛАНИШИ МАЖБУРИЙ деган жавоб билан ҳужжатларим ФИБ судида қабул қилинмади.

Судъя И.Т.Каримовнинг 18 март, 30 март ва 8 апрелда чиқарган ажримларига кўра судга топширилган 14 варақдан иборат ҳужжатларим алоҳида қайтарилган. 6 ойдирки ҳуқуқларимни ҳимояланишини сўраб тинимсиз равишда республика юқори турувчи идоралари номига йўллаётган мурожаатларим яна алоҳида ажрим билан 41 варақда ортга қайтарилиб юборилган. Судъя И.Т.Каримовнинг эътиборсизлиги оқибатида Навоий вилоят руҳий ва асаб касалликлари диспансери бош ҳакими Б.Б.Бўриевга жўнатиладиган хат менинг иш ҳужжатларимга қўшиб жўнатилган. Бу ҳолат фуқаролар тақдирига бефарқ қараш эмасми?


Кексаларни эъзозлаш йилида” бу ҳолат мендек 90 ёшли нафақахўр кекса бир аёлга кўрсатилган юксак илтифот бўлса керак-да! Наҳот мамлакатимизда барча қонун ва қарорларимиз фақат қоғоздагина қолиб кетади, амалда эса ҳеч нарса йўқ! ФИБ Навоий вилояти суди раиси О.Мелиевга ҳам бир неча бор давлат божидан озод этишини сўраб илтимосномалар тақдим қилдим, аммо ҳеч бири инобатга олинмади. Шу ёшимда 500 км. масофа йўл босиб не азобда республика прокурори қабулигача бордим. Аммо фақатгина “Холажон, сизни ҳеч ким безовта қилмайди. Ҳуқуқингизни биз ҳимоялаймиз. Судда ҳам давлат божи тўланишидан озод қилинасиз.”қабилидаги сохта оғзаки ваъдалар билан қайтдим.


Мен кекса бир нафақахўрман. Фирибгарлик йўли билан ҳовлимни ўз номига расмийлаштириб олган Ю.Хўжаёровадан (унда ҳам ўз номига эмас, балки укаси Қаҳҳоров Ферузнинг номига) сотиб олган Ирода Нуруллаева, тилла тақинчоқлар олди-сотдиси билан шуғулланади. Шу боис мазкур иш билан шуғулланаётган мутасаддиларга пора бериб ишни ўз томонига ҳал қилдириб келаётир. Бундай дейишимга сабаб, Олди-сотди шартномаси ноқонуний амалга оширилганлигини барча мутасаддилар кўра била тан олгилари келмаяпти! Атай ишни ортга суриб, мени ажалимдан аввал ўлдирадиган даражадаги руҳий тайзиқларга дучор қилишмоқда.

Қонун доирасида ишни ўрганиш ўрнида фирибгарлар билан ўзаро келишув таклиф қилинди. Ю.Хўжаёрова билан ўзаро тил бириктириб олган Ирода Нуруллаева эса 70 ёшни қоралаётган тўнғич ўғлимнинг 5 нафар фарзандларига тегишли бўлиб, яшаб турган квартираларидан бирини унинг номига ўтказиб беришимни талаб қилди. Бу  ҳақиқий талончилик эмасми?


Сиздан юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб қуйидагиларни сўрайман:
1.Барча инстанция суди қарорларини бекор қилинишини;
2. Токи Олий суд раисининг ва ёки юқори турувчи прокурорнинг қарори чиқарилмагунга қадар 1-2-инстанция суди қарорлари ижроси тўхтатилишини;
3. Олди-сотди шартномасини ҳақиқий деб топмай,бекор қилинишини;
4. Судда давлат божи тўлашдан озод этилишимни.


    6 ойдирки юқоридаги каби адолатсизликлардан оила аъзоларим билан тинчимиз йўқолиб, соғлигимизга жиддий зарар етказиб, ҳали балоғат ёшига етмаган чевараларимнинг тарбиясига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу каби ноҳақликларга бардош бера олмай қолган невараларим хунрезликлар содир қилишга шай! Мен эса 90 ёшимда бундай хунрезликларга гувоҳ бўлгандан кўра, ё халқаро ташкилотларгача телеграмма бериб, ўз жонимга қасд қилишни ва ёки оила аъзоларим билан биргаликда бу каби адолатсизлик ва ноҳақликларга қарши намойиш уюштиришни афзал деб биламан. 


    ҲУРМАТЛИ МУТАСАДДИЛАР СИЗЛАРДАН ФАҚАТ ВА ЯНА ФАҚАТ АДОЛАТ СЎРАЙМАН! 90 ЁШИМДА МЕНИ БУ КАБИ ЗУЛМ ВА АДОЛАТСИЗЛИКЛАРДАН ХАЛОС ЭТИНГЛАР! 
    Аризамга 14 варақдан иборат зарур ҳужжатларни илова қиламан. Жами 16 варақдан иборат.

Самиева Махпурат                                                    24.04.2015 йил.