Apr 262015
 

2015 йилнинг 25 апрель куни мустақил журналист Малоҳат Эшонқуловани, яъни менинг онамни замбилда (носилкада) тез ёрдам кўмагида Республика шифохоналаридан бирига ётқизилган.

Онамни бир ярим йилдан бери қийнаб келаётган номалум дард ниҳоят йиқитди. Биз ҳамиша уларга шифохонада ётиб даволанишини, хасталигига аниқ диагноз қўйишларини айтар эдик. Бироқ онам шубҳалари боис бир ярим йилдирки ҳар 3 ойда, уй шароитида даволанар эди. Аммо бу даволанишларнинг бирортаси самара бермади. Оқибатда онам юролмайдиган аҳволга келиб қолди.

Аслида мен онамни 24 апрель куни кечаси аҳволлари ёмонлашганлиги сабабли тез ёрдам чақириб шифохонага олиб бориш харакатида эдим. Бироқ буни онам рад этди. Нимагаки улар шу йилнинг 30 март куни уй шароитида ўн кунлик тўлиқ муолажа олиб бўлган эдилар. Аммо бу ҳол самара бермаганлиги натижасида бугун 25 апрель куни ерталаб соат 9лардан ўтганда бехуш ҳолатга келди. Зудлик билан тез ёрдамга мурожаат қилдик, замбилда шифохонага элитдик.

Онамни кўздан кечирган шифокорлар инсон шунчалик паст гемоглабин билан ҳам яшаб юриши мумкинлигига ҳайрон қолишмоқда. Гемоглабиннинг ўта пастлиги натижасида онамнинг юрагига кислород етишмаган.

Ҳозир шифохонада илк муолажалар бошланди. Бемор, мустақил журналист Малоҳат Эшонқулова шифохонада ўзига келган, мадорсизлик ва юракка ҳаво етишмаслигидан, юрак ўта суст уришидан шикоят қилмоқда.

Зарнигор Ҳакимова