Mar 152015
 

Кармана ТУМАНИ КАТТАМАЧИТ МАҲАЛЛАСИДА ЯШОВЧИ САМИЕВА МАХПУРАТ ая 90 ёшида оила аъзолари билан ҳуқуқлари поймол қилиниб, адолатсизликлардан ўз жонига қаст қилмоқчи. Сабаби унинг неваралари адолатсизликларга қарши хунрезлик билан жавоб беришга тайёр!

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовга.
Нусхаси:        Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.Мирзиёевга.
Нусхаси:        Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Р.Қодировга.
Нусхаси:          Ўз.Рес.Олий Мажлис сенати раиси И.Собировга
Нусхаси:          Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси номига.
Кармана тумани Каттамачит МФЙда яшовчи 1926 
йилда туғилган фуқаро
Самиева Махпурат томонидан (+998913320697)

Ш И К О Я Т    А Р И З А
Муҳтарам Президент! Менинг кекса ва саводсизлигимдан фойдаланиб фирибгар Юлдуз Хўжаёрова томонидан поймол қилинаётган ҳуқуқларимни ҳимояланишини сўраб, 5 ойдирки узлуксиз равишда қилаётган мурожаатларим на республика юқори турувчи идоралари томонидан ва на вилоят масъул идоралари томонидан мутлақо ўрганилмаяпти! 10га яқин қабул қилинишимни сўраб Сизнинг ва Бош прокурорнинг номига юборган шошилинчномаларим ҳам жавобсиз қолдирилди!


    Муҳтарам Президент! Марҳум турмуш ўртоғимдан сўнг менинг номимга расмийлаштирилган 13 сотихли ҳовли жойимга 4 нафар фарзандларимнинг ва доимий руйхатда турган 12 нафар оила аъзоларимнинг ҳам меросга ва яшашга бўлган ҳақ-ҳуқуқлари мавжуд бўлиб, уй-жойимни олди-сотди шартномасини ноқонуний равишда Кармана туман нотариал идораси ходимлари мутлақо бу ҳолатларга эътибор қилмаган! Ҳаттоки менга уй-жойимни сотилаётгани хусусида айтилмаган! Ю.Хўжаёрова менга фақат “нотариал идорага бориб ўғлингизни мендан олган қарзи
эвазига ҳовлингизни кадастр ҳужжатини гаровга қўйиш учунгинаимзо қўйиб берасиз!” дея алдаб уйимдан олиб чиқиб кетган эди.


    Муҳтарам Президент! Хуллас, бугун мазкур ҳолатлар юзасидан вилоятда мутлақо ўрганишлар олиб борилмаяпти! Ҳаттоки ноқонуний тартибда амалга оширилган олди-сотди шартномасини бекор қилиш тўғрисида Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судига 2015 йилнинг 10 март кунида  топширган  даъво аризам шу куни қабулда бўлган судья томонидан “Олди-сотди шартномасининг нусхасини илова қилмасангизлар даъво аризангиз ҳужжатларини қабул қила олмаймиз!” дея қайтарилди. Биз Кармана туман нотариал идораси бошлиғи Шоира
Гулимовага бориб: “2008 йилда амалга оширилган менинг номимдаги олди-сотди шартномасидан нусха тақдим қилинг, ФИБ судга даъво киритмоқчитман” деганимда, “Сизга ушбу шартноманинг нусхасини беришга мутлақо ҳаққим йўқ! Фақатгина прокурор ва ёки ИИБ томонидан сўралсагина тақдим қиламан” деб туриб олди.

 
    Муҳтарам Президент! Аслида айнан шу нотариал ходими менинг номимдаги ҳовли жойнинг олди-сотди шартномаситни ноқонуний тартибда амалга ошириб берган эди. 


    ХУЛЛАС, МЕНГА НИСБАТАН СОДИР ЭТИЛГАН МАЗКУР ФиРИБГАРЛИК ҲАТТИ-ҲАРАКАТЛАРИ ЮЗАСИДАН ВИЛОЯТДА ҚОНУНИЙ ТАРТИБДА ЎРГАНИШЛАР ОЛИБ БОРИЛМАЯПТИ! ҚАЙТАНГА НОҲАҚ ЧИҚАРИЛГАН СУД ҚАРОРИНИНГ ИЖРОСИНИ ТАЪМИНЛАШ МАҚСАДИДА СУД ИЖРОЧИЛАРИ УЙИМГА ҲОЗИРГАЧА ЎТ ЎЧИРИШ, ТЕЗ ЁРДАМ МАШИНАЛАРИ БИЛАН КЕЛАВЕРИБ, СОҒЛИГИМНИ БОРИДАН ҲАМ АЙИРИШДИ! НАҲОТ МАМЛАКАТИМИЗДА КЕКСАЛАР ШУ ЙЎСИНДА ЭЪЗОЗ ТОПАЁТГАН БЎЛСАЛАР!


    Сиздан мазкур ҳолатлар юзасидан қонуний равишда ўрганишлар олиб борилиб, менинг ва оила аъзоларимнинг ҳуқуқлари ҳимояланишини таъминлашингизни сўрайман. Йўқса, невараларим бу каби ноҳақлик ва адолатсизликларга қарши хунрезлик қилишгада тайёр туришибди. Жонимиздан тўйиб бўлдик-ку тоза! Наҳот мамлакатимизда қонунга бўйсуниш йўқ! Ёки шу қадар сўроқсиз замонамиз!
Муҳтарам Президент! Сиздан илтимос, кексайган ҳолимда бу каби адолатсизликлардан халос этинг мени!
    

Самиева Махпурат                                                                                11.03.2015 йил.

Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга


    Ҳуқуқларимиз поймол қилиниб  ноҳақ чиқарилган суд қарорининг ижрога қаратилганлигига невараларим адолатсизликларга қарши курашмоқчи. 90 ёшимда хунрезликларга гувоҳ бўлишимнинг олдини олишда амалий ҳуқуқий кўмак беринг. Бизни адолатсизлардан ҳимояланг. “Кексаларни эъзозлаш йили”да республикадан текширув талаб қиламан.
    Вилоятдан нажот бўлмаяпти, илтимос, мени қабул қилинг.
Кармана тумани Каттамачит маҳалласи Самиева Махпурат.

Тошкент шаҳри, Яҳё Ғуломов кўчаси 66-уй, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Рашид Қодировга


Ҳуқуқларимиз поймол қилиниб  ноҳақ чиқарилган суд қарорининг ижрога қаратилганлигига невараларим адолатсизликларга қарши курашмоқчи. 90 ёшимда хунрезликларга гувоҳ бўлишимнинг олдини олишда амалий ҳуқуқий кўмак беринг. Бизни адолатсизлардан ҳимояланг. “Кексаларни эъзозлаш йили”да республикадан текширув талаб қиламан.
Вилоятдан нажот бўлмаяпти, илтимос, мени қабул қилинг.


Кармана тумани Каттамачит маҳалласи Самиева Махпурат.

                                          Навоий вилояти прокурори номига
                                            1926 йилда туғилган фуқаро Самиева Махпурат 
                                            томонидан

                        Ш И К О Я Т      А Р И З А

  (Суднинг М.Самиевага нисбатан чиқарилган 22.09. 2014 йилдаги № 1-4562/14-сонли қарорини, ҳамда 25.12.2014 йилдаги кассация қарори ижросини вақтинча тўхтатиш тўғрисида)
    Мени фрибгар Ю.Хўжаёрова томонидан 12 нафар оила аъзоларим билан биргаликда доимий яшаб келаётган уй-жойим ноқонуний тартибда (яъни 12 нафар доимий руйхатда турган оила аъзоларимнинг розилигисиз) сотиб юборилганлигидан норози бўлиб 5 ойдирки республика юқори турувчи идораларига йўллаётган шикоятларим қонуний тартибда ўрганилмаяпти. Айни  пайтда ҳуқуқларимиз қонунларимизга мувофиқ ҳимояланишини сўраб республика Олий судига ноҳақ чиқарилган суд қарорларини бекор қилиш тўғрисида шикоятларимиз ўрганилмоқда. Шунга қарамай Кармана тумани суд ижрочиси Мансур Жўраев томонидан кўп маротаба безовта қилинмоқдамиз. Бунинг оқибатида эса менинг соғлигимга жиддий зарар етмоқда.

 
    Ушбу ҳолатлар юзасидан қонуний ўрганишлар олиб борилишини сўраб Ўз.Рес.Президенти ва Ўз.Рес.Бош прокурорининг қабулига киришимга рухсат сўраб йўллаган қатор шошилинчномаларим ҳам жавобсиз қолдирилди.


    Сиздан мазкур иш жараёнлари Ўз.Рес.Олий судига 09.02.2015 йилда топширилган шикоят аризамга кўра давом этаётганлигини инобатга олган ҳолда, суд қарори ижросини токи олий суд раисининг қарори чиқарилишига эришгунимизга қадар вақтинча тўхтатилишида амалий кўмак беришингизни сўрайман.
    
  
Самиева Махпурат                                                                  07.03. 2015 йил
            

Фуқаролик ишлари бўйича Кармана тумани суди раиси Н.Раҳмоновга

Даъвогар:                              15.07.1926 йилда туғилган фуқаро Самиева  
                                                Махпурат  Кармана тумани Каттамачит  МФЙда  
                                                яшовчи  томонидан  Тел:+998913320697
Жавобгар :                            фуқаро Юлдуз Хўжаёровага(яшаш манзили 
                                                ҳақида аниқ маълумотга эга эмасман.) нисбатан    
                                                телефон: +998943773300                                                                                                            

                            Д А Ъ В О    А Р И З А


      (Олди-сотди шартномасини бекор қилиш тўғрисида)
    Менга тегишли бўлган Кармана туманининг Каттамачит маҳалласида жойлашган 13 сотихли ҳовли-жойимни менинг кекса ва саводсизлигимдан фойдалангани ҳолда, ҳали кадастр ҳужжатлари тўлиқ расмийлаштирилиб улгурилмасдан фрибгарлик йўли билан алдаб уйда ёлғиз қолган пайтдан фойдаланиб, нотариал идорага олиб бориб ўғлим Ҳ.Самиевга берган қарзининг фоизлари учун “уй ҳужжатини гаровга қўйиш учун имзо қўйишингиз керак” деб олди-сотди шартномасига имзо қўйдириб олганлиги учун 2008 йилда расмийлаштирилган мазкур олди-сотди шартномасини бекор қилишингизни қуйидаги сабабларга кўра сўрайман:
1.    Шартнома имзоланаётган пайтда менинг саводсизлигим ўрганиб кўрилмаган.
2.    Шартнома имзоланаётган вақтда ҳовлимда доимий руйхатда турган бирорта ҳам оила аъзоларимнинг розилиги олинмаган.
3.    Шартнома имзоланаётган вақтда кадастр ҳужжатининг ўзи қонуний расмийлаштирилиши ниҳояланмаган.
4.    Марҳум турмуш ўртоғимнинг ҳовли жойимдан меросга ҳуқуқи бор 4 нафар фарзандларимнинг розилиги ҳам олинмаган.
5.    Олди-сотди шартномасининг бирор нусхаси ҳам менга тақдим қилинмаганлигини инобатга олган ҳолда, жавобгардан ва ёки Кармана тумани нотариал идорасидан талаб қилиб  олишингизни сўрайман.


    Хуллас, юқоридаги ваъжлардан кўриниб турибдики, менга тегишли бўлган ҳовлини жавобгар томонидан ноқонуний равишда ўз номига расмийлаштириб олиш ҳолатим содир этилган.

    Сиздан ушбу ҳолатларни қонуний тартибда ўрганилиб, менга тегишли бўлган ҳовли жойимни 2008 йилда амалга оширилган олди-сотди шартномасини бекор қилишингизни сўрайман.


    Шунингдек, менинг 90 ёшли кекса ва саводсиз ҳамда айни пайтда соғлигим талаб даражасида эмаслигини  инобатга олган ҳолда, жияним ва қонуний ишончли вакилим Боймуродова Дилдора Наимовна орқали даъво аризаларимни қабул қилишингизни ҳамда менинг номимдан бевосита жараёнларда иштирок этишини таъминлашингизни сўрайман. Менинг нафақахўр ва кексалигимни инобатга олган ҳолда, давлат божини жавобгардан ундирилишида амалий кўмак беришингизни илтимос қиламан.
    
                  Аризамга қуйидаги зарур ҳужжатларни илова қиламан:

1.    Паспорт нусха.
2.    Яшаш жойидан маълумотнома.
3.    Қонуний расмийлаштирилиши ниҳояланмаган кадастр ҳужжатларидан қўлимга сақланиб қолган нусхалари.

Самиева М.                                            10.03.2015 йил.
\

                                                    Кармана тумани прокурори К.Жусипбековга.
                                                    Каттамачит МФЙда яшовчи 1926 йилда туғилган 
                                                    фуқаро Самиева Махпурат томонидан

                                    Ш И К О Я Т        А Р И З А
    Мени саводсизлигимдан фойдаланиб, алдаб фирибгарлик йўли билан ҳовли-жойимни ўз номига расмийлаштириб олган Ю.Хўжаёрованинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатларидан норози бўлиб ёзган шикоятларим юзасидан 2015 йилнинг 8 январь кунида ўғлим Ҳ.Самиев Ўз.Рес. МЖтК 40-моддаси билан жавобгарликка тортилган эди. 


Бизнинг аппеляция шикоятимизга кўра  мазкур суд қарори 2015 йилнинг  23 феврал кунида раислик қилувчи судья З.Тошбеков томонидан қайта кўрилиб  бекор қилинган ва қайта суриштирув ишлари олиб борилиши учун Кармана туман прокуратурасига юборилганлиги таъкидланган.
Сиздан мазкур иш юзасидан қайта суриштирув ишлари ким томонидан олиб борилаётганлиги хусусида ва мендек кекса ва саводсиз аёлга нисбатан фрибгарлик ҳаракатларини содир этган Ю.Хўжаёровага нисбатан жавобгарликка тортиш чораси қўлланилаётганлиги юзасидан маълумот беришингизни сўрайман.


Аризамга аппеляция суди қарорининг нусхасини илова қиламан.

Самиева Махпурат                                              10.03.2015 йил.

                                                  Кармана тумани прокурори К.Жусипбековга.
                                                    Каттамачит МФЙда яшовчи 1926 йилда туғилган 
                                                    фуқаро Самиева Махпурат томонидан

                                    Ш И К О Я Т        А Р И З А
              Шу йилнинг 05 март куни менинг ҳуқуқларим фирибгар Ю.Хўжаёрова томонидан алданиб, адолатсиз судьяларнинг ноҳақ қарори сабаб бузилаётганлигидан норози бўлиб  республика юқори турувчи идораларига ҳуқуқий кўмак сўраб йўллаётган қатор шошишилинчнома ва шикоятларим юзасидан шахсан Сизнинг қабулингизга бўлган эдим. Қабул жараёнида Сиздан мазкур ишни қонуний тартибда қайта ўрганилишини сўрадим ва айни пайтда суд жараёнлари Ўз.Рес. Олий судида давом этаётгани бу жараёнлар тугагунга қадар ноҳақ чиқарилган суд
қарорлари ижрога қаратилмаслигини таъминланишида амалий кўмак сўрадим. Сизнинг томонингиздан менга 2 нафар неварам ва қонуний вакилим олдида оғзаки тартибда: “Токи мазкур жараёнлар қонуний тартибда ўрганилгунга қадар уйингизга бориб сизни ижрочилар безовта қилмайди!” деган жавобни олган эдим. Аммо шу куниёқ тахминан соат 15.30 лар чамаси суд ижрочиси М.Жўраев яшаб турган уйимга ўт ўчириш ва тез ёрдам машиналари билан келишди. 


    Кексайганимда бу каби адолатсизликка учрашим юрагимга қаттиқ таъсир қилиб, яна қон босимим ошиб йиқилиб қолдим. Сиздан юқоридаги ҳолатлар юзасидан ўрганишлар олиб бориб, мени 90 ёшимда идорама-идора юриб сарсон бўлмаслигимни таъминланишида амалий кўмак беришингизни сўрайман.

Самиева Махпурат                                                                06.03.2015 йил  

  Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовга.


      Мени 90 ёшимда  фирибгар томонидан алданганим хусусидаги шикоятларим вилоятда қонуний ўрганилмаяпти. 12 нафар айбсиз оила аъзоларим билан мени суд ноҳақ қарор чиқариб кўчада қолдирмоқчи. Юқори турувчи прокуратурадан текширув талаб қилиб, Сиздан ҳуқуқларимни ҳимояланишига доир муаммоларим юзасидан қабул қилишингизни сўрайман. 


Навоий вилояти Кармана тумани Каттамачит Маҳалласи Самиева Махпурат

          Тошкент шаҳри, Яҳё Ғуломов кўчаси 66-уй. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Р.Қодировга.


      Мени 90 ёшимда  фирибгар томонидан алданганим хусусидаги шикоятларим вилоятда қонуний ўрганилмаяпти. 12 нафар айбсиз оила аъзоларим билан мени суд ноҳақ қарор чиқариб кўчада қолдирмоқчи. Юқори турувчи прокуратурадан текширув талаб қилиб, Сиздан ҳуқуқларимни ҳимояланишига доир муаммоларим юзасидан қабул қилишингизни сўрайман. 


Навоий вилояти Кармана тумани Каттамачит Маҳалласи Самиева Махпурат

  Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовга.


      Мени “Кексаларни эъзозлаш йили”да 90 ёшимда вилоятда фирибгар Юлдуз Хўжаёрова ва суд прокуратура ходимлари томонидан поймол қилинаётган ҳуқуқларимни ҳимояланишига доир муаммоларим юзасидан қабул қилишингизни сўрайман.

 
Навоий вилояти Кармана тумани Каттамачит Маҳалласи Самиева Махпурат

          Тошкент шаҳри, Яҳё Ғуломов кўчаси 66-уй. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Р.Қодировга.
      Мени “Кексаларни эъзозлаш йили”да 90 ёшимда вилоятда фирибгар Юлдуз Хўжаёрова ва суд прокуратура ходимлари томонидан поймол қилинаётган ҳуқуқларимни ҳимояланишига доир муаммоларим юзасидан қабул қилишингизни сўрайман.

 
Навоий вилояти Кармана тумани Каттамачит Маҳалласи Самиева Махпурат

                                                  Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовга.
                          Нусхаси:        Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.Мирзиёевга.
                          Нусхаси:        Ўзбекистон Республикаси МХХга
                          Нусхаси:        Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Р.Қодировга.
                          Нусхаси:          Ўз.Рес.Олий Мажлис сенати раиси И.Собировга
                          Нусхаси:          Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси номига.
                          Нусхаси:          Ўзбекистон Республикаси ИИВга.
                                                    Кармана тумани Каттамачит МФЙда яшовчи 1926 
                                                    йилда туғилган фуқаро
                                                    Самиева Махпурат томонидан (+998913320697
)

                                                Ш И К О Я Т    А Р И З А


    Муҳтарам Президент! Мени фирибгар Ю.Хўжаёрова томонидан яшаб турган ҳовлим ўзга бир шахсга сотиб юборилиб, вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан менинг ва 12 нафар оила аъзоларимнинг ноҳақ ҳуқуқларимиз поймол қилинмоқда. Буни қарангки, бизнинг уч ой давомида ёзаётган ўндан ортиқ шикоятларимизнинг бирортаси ҳам қонуний тартибда ўрганилмади! Ҳаттоки “ОДИЛ” дея эътироф этилаётган судларимизда ҳам бугун АДОЛАТ ҚОЛМАДИ! Негаки, мени уйимни фирибгар Ю.Хўжаёровадан сотиб олган Қаҳҳоров Феруз Элмуродович (ўзларини унинг опаси ва акаси деб таништираётган Зокир Қаҳҳоров ва Ирода исмли шахсларнинг айтишича), МХХ тизимида фаолият кўрсатар экан. Шу сабаб суд прокуратура ходимлари айни пайтда бор-йўғидан айрилган фирибгарлик йўли билан мени уйимни сотиб юборган Ю.Хўжаёровадан Ф.Қаҳҳоровга ҳеч нарса ундириб бера олмас эмиш. Шу боисдан бизни ноҳақ уйдан чиқариш қарорини суд ижрога киритди. 


        Муҳтарам Президент! Аслида мени оила аъзоларим билан биргаликда ФИБ судга бериб, уйимиздан чиқаришга даъвогар шахс Ф.Қаҳҳоровни шу чоққача на прокуратура на суд ходимлари ва на биз учратдик! Очиғи бундай шахснинг ўзи борми йўқми билмаймиз ҳам! Мен-ку 90 ёшимда саводсиз ва қувватсизлигимдан жиянимни ўзимга ишончли вакил сифатида мени номимдан иш юритишга қонуний тайинладим. Шунда ҳам участка нозири мени ўзимни тилимдан тушунтириш хати ёздириб олди. Аммо Ф.Қаҳҳоров-чи? Ҳақиқатан ҳам мавжуд шахс бўлса, ким ўзи у?  У (ёши
гарчанд суд қарорида кўрсатилганидек, невараларим тенги яъни 1988 йилда туғилганлигига қарамай)ҳам мен каби кексайган ва яроқсизмикан шу қадар на бир бора фирибгардан сотиб олган уйини кўришга келди ва на суд жараёнларида қатнашди. 


Муҳтарам Президент!  Мени уй-жойимнинг кадастр ҳужжати саводсизлигим боис ҳам ўзи 2008 йилда туман ҳокимлиги ва ер мулк кадастр хизмати ходимлари томонидан қонуний тартибда расмийлаштирилиши тугатилмаган. Хуллас, чала расмийлаштирилган кадастр ҳужжати билан ноқонуний тартибда олди-сотди шартномаси амалга оширилган. У ҳам етмаганидек, қонуний руйхатда турган оиламнинг 12 нафар аъзосининг розилиги мутлақо олинмаган.

 
Муҳтарам Президент! ҚИСҚАСИ, ЮҚОРИДАГИ КАБИ ҲОЛАТЛАРНИНГ БИРОРТАСИ ҲАМ ҚОНУНИЙ ЎРГАНИЛМАЯПТИ! МЕНИ САВОДСИЗЛИГИМДАН ФОЙДАЛАНИБ, ФиРИБГАРЛИК ҲОЛАТИНИ СОДИР ЭТГАН Ю.ХЎЖАЁРОВАГА НИСБАТАН ҲАМ ҲЕЧ ҚАНДАЙ ЖАЗО ҚЎЛЛАНИЛМАЯПТИ! НАҲОТ МАМЛАКАТИМИЗДА ҚОНУНГА БЎЙСУНИШ МУТЛАҚО ҚОЛМАДИ! НАҲОТ ШУ ҚАДАР МАМЛАКАТИМИЗ ЭГАСИЗ, СЎРОҚСИЗ ҚОЛГАН БЎЛСА?!


НАҲОТ МАМЛАКАТИМИЗДА БИЗ КАБИ ЮЗ ЁШГА ЯҚИНЛАБ ҚОЛГАН КЕКСАЛАРГА НИСБАТАН ШУ КАБИ ИЛТИФОТ КЎРСАТИЛИБ, ЭЪЗОЗЛАНАЁТГАН БЎЛСА???!!! 


Сиздан юқоридаги ҳолатлар юзасидан республика юқори турувчи идоралари ходимлари иштирокида текширувлар олиб борилиб, менинг ҳақиқий ҳолатим ўрганилган ҳолатда ҳуқуқий ва амалий кўмак беришингизни сўрайман. НЕГАКИ ВИЛОЯТИМИЗДА МЕНИНГ ҲУҚУҚЛАРИМ ПОЙМОЛ ҚИЛИНИБ, АДОЛАТСИЗЛИККА УЧРАМОҚДАМАН.

 
Муҳтарам Президент! “КЕКСАЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ ЙИЛИ”ДА МЕНИНГ ҲАМ ҲУҚУҚИМ ҲИМОЯЛАНИШИ ЮЗАСИДАН ШАХСАН ЎЗИНГИЗНИ ВА ЁКИ ЎЗ.РЕС.БОШ ПРОКУРОРИНИНГ ЯККА ҚАБУЛИГА КИРИШИМДА АМАЛИЙ КЎМАК БЕРИШИНГИЗНИ СЎРАЙМАН.

Самиева Махпурат                                                    09.02.2015 йил.
              Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси номига                      
Фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилоят суди раиси О.Мелиевга
Кармана тумани суд ижро департаменти бошлиғи нолмига
                                Жавобгар:    15.02.1956 йилда туғилган, Самиев Ҳаким  
                                                        Мажидович  15.07.1926 йилда туғилган,
                                                        Самиева  Махпурат  Кармана тумани 
                                                        Каттамачит  МФЙда  яшовчи  томонидан
                                                        Тел:+998913320697

                            Ш И К О Я Т    А Р И З А
      (Ижрони вақтинча тўхтатиш тўғрисида)


    Мени Суднинг М.Самиевага нисбатан чиқарилган 22.09. 2014 йилдаги № 1-4562/14-сонли қарорини, ҳамда 25.12.2014 йилдаги кассация қарорини  бекор қилиш тўғрисида ҳамда ижрони вақтинча тўхтатиш тўғрисидаги 2015 йилнинг 02 февралида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ҳамда ФИБ Навоий вилоят суди раиси номига ёзган шикоят аризамга мувофиқ токи Ўз.Рес.Олий суд раиси қарорини чиқарилишига эришгунимизга қадар ижрони вақтинча тўхтатилиши тўғрисида юридик ҳужжат тақдим қилинишида амалий ҳуқуқий кўмак беришингизни сўраймиз.
    АРИЗАМГА 2015 йилнинг 02 февралида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ҳамда ФИБ Навоий вилоят суди раиси номига ёзган шикоят аризам нусхаларини илова қиламан.

Самиев Ҳ.
Самиева М.                                            06.02.2015 йил.

  Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси номига                      
Фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилоят суди раиси О.Мелиевга
                                Жавобгар:    15.02.1956 йилда туғилган, Самиев                
                                                              Ҳаким Мажидович 15.07.1926 йилда 
                                                              туғилган,  Самиева  Махпурат Кармана 
                                                              тумани Каттамачит МФЙда  яшовчи              
                                                              томонидан Тел:+998913320697
                            Ш И К О Я Т    А Р И З А
  (Суднинг М.Самиевага нисбатан чиқарилган 22.09. 2014 йилдаги № 1-4562/14-сонли қарорини, ҳамда 25.12.2014 йилдаги кассация қарорини  бекор қилиш тўғрисида)


Мен 2008 йилда Юлдуз Хўжаёрова исмли шахсдан  ўн миллион сўм миқдорида қарзга пул олиб, гаров сифатида онам М.Самиеванинг номига расмийлаштирилган 9 нафар руйхатда турувчи вояга етган оила аъзоларим ҳамда тўрт нафар ҳали вояга етмаган невараларим билан биргаликда яшаб келаётган ҳовлимизнинг кадастр ҳужжатини унинг қўлига бериб қўйган эдим. Хуллас, мен шароит тақозосига кўра, Юлдуз Хўжаёрова белгилаган муддатда яъни уч ой ичида қарзни уза олмадик ва ундан ушбу муддатни яна бироз вақтга узайтиришини сўраган эдим. Аммо
Ю.Хўжаёрова бизнинг имкониятимизни инобатга олгиси келмай,  ўша пайтларда мен уйда бўлмаган вақтимдан фойдаланиб, ўша вақтда 82 ёшда бўлган онам М.Самиеванинг саводсизлигидан фойдаланиб, алдаб нотариус идорасига олиб бориб, унинг номидаги ҳовлини олди-сотди шартномаси орқали ўз номига ноқонуний равишда расмийлаштириб олган. Орадан уч ой ўтиб эса Юлдуз Хўжаёрова уйимизга келиб: “Гаровда турган ҳовлиларингизни мен 26 миллион сўмга сотдим. Мендан олган қарзларингизни фоизи билан бирга 14 миллион сўмга ҳисоблаб, олиб қолдим, қолган 12 миллион сўми мана сизларга” деб пул ташлаб кетганидан сўнг биз кекса онамни алдаб олди-сотдини амалга оширганини билдик. Бизнинг яшаб турган уйимиз ноқонуний тартибда яъни унда руйхатда турувчиларнинг розилигисиз ва ҳаттоки муомалага лаёқатсиз кекса онамнинг фарзандларининг гувоҳлигисиз амалга оширилганлигини инобатга олган ҳолда, унинг гапларига эътибор қилмай келаётган эдик. Қолаверса, мен шу пайтда ҳам унга “Пулингни қайтариб бераман фоизи билан  фақат муддатини бироз узайтирайлик” деган эдим. Аммо Ю.Хўжаёрова ўз билганидан қолмай, ноқонуний ишида давом этган. Айни пайтда эса Ю.Хўжаёровадан яшаб турган ҳовлимизни сотиб олиб, ўз номига расмийлаштирган Қаҳҳоров Феруз исмли шахс  шу йилнинг сентябрь ойида бизни уйдан чиқариш бўйича устимиздан даъво иши қўзғатибди.


    Ф.Қаҳҳоровнинг фойдасига ҳал бўлган мазкур суд қарорини қуйидаги сабабларга кўра бекор қилишингизни сўрайман:
1. Аввало мазкур судда иккинчи томон яъни бизлардан бирорта вакил чақирилмаган. Яъни суд бир томонлама кўриб чиқилган.  Жавобгар мазкур ҳовлини ҳақиқий эгасидан харид қилиб олмаган ва ҳолатни келиб кўрмаган ҳам. Яъни аслида бу ҳовлида кимлар руйхатда турадию, солиқлар ким томонидан тўланиб келинаётгани ва кимлар яшаётгани қолаверса, Ю.Хўжаёрова қонуний руйхатдами йўқми тўлиқ ўрганмаган.Олди-сотди шартномасининг ҳам қонунийлиги ўрганилмаган.

2. 1940 йилда қурилган мазкур ҳовлининг барча солиқларини тўлаб келаётган шахсларнинг ҳуқуқлари ҳимояланмаган. Яъни кекса Махпурат Самиеванинг саводсизлигидан фойдаланилган. Қолаверса, қонунларимизга мувофиқ олди-сотди шартномаси расмийлаштирилаётган вақтда ҳовлида қонуний руйхатда турувчиларнинг ҳам розилиги олиниши керак эди.
    Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, ФИБ Навоий вилояти судлов ҳайъатидан қуйидагиларни сўрадим:
1.    Суднинг М.Самиевага нисбатан чиқарилган 22.09. 2014 йилдаги № 1-4562/14-сонли қарорини бекор қилишни;
2.    М.Самиеванинг саводсизлигидан фойдаланиб фрибгарлик ҳаракатларини содир этган Ю.Хўжаёровага нисбатан жавобгарлик чораси қўлланишини;  
3.    89 ёшли онам М.Самиеванинг, менинг ва оила аъзоларимизнинг ҳуқуқлари ҳимояланишини;
4.    Ҳовлида руйхатда турувчи (8 нафар вояга етган ва 4 нафар вояга етмаган)ларнинг яшашга бўлган талаблари ҳамда меросга ҳақли бўлган аъзоларнинг талаблари қондирилишини; 
Шунга қарамай кассация судлов ҳайъатида фирибгар Ю.Хўжаёрова чақиртирилмади. Даъвогар Ф.Қаҳҳоровнинг ўрнига эса унинг қонуний вакили деб таништирилган (аммо ишончномаси кўрсатилмади) З.Қаҳҳоров иштирок этди. Аммо 90 ёшни қоралаётган онам М.Самиеванинг қонуний вакили, ишончномасини судга тақдим қилса-да, судья Худойбердиева томонидан ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Хуллас, бизнинг томонимиздан судга тақдим қилинган барча ҳужжат ва ваъжлар на судья ва на прокурор томонидан инобатга олинмади. Мазкур ишни назорат тартибида
ўрганилганлиги ҳам ҳеч қандай қарорсиз оддий шикоятга жавоб хати йўллаш орқали маълум қилинди.


Сиздан юқоридаги ҳолатларни инобатга олган ҳолда, мазкур суд қарорларини адолатли ва қонунга мувофиқ Олий судда кўриб чиқиб барча қарорларини бекор қилишингизни ва онам Самиева Махпурат номидан ёзилган 26.12.2014 йилдаги шикоятда келтирилган ваъжларнинг ҳам тўлиқ ўрганилишини таъминлашингизни, шунингдек, токи барча суд жараёнлари якуний босқичига етиб, республика Олий суди қарори ва бош прокурори хулосасаларини олгунимизга қадар суд қарорлари ижрога қаратилмаслигини таъминлашингизни  сўрайман.


Аризамда зарур ҳужжатлардан нусха ва руйхатда турувчи ҳамда меросга ҳақли оила аъзоларимнинг талабномаларини илова қиламан.

Самиев  Ҳ                                                                      
Самиева М                                                02.02.2015 йил.
    

    Фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилоят суди раиси О.Мелиевга
                                    Фуқаро:    15.02.1926 йилда туғилган, Самиева 
                                                        Махпурат  Кармана тумани Каттамачит 
                                                        МФЙда  яшовчи  томонидан
                                                        Тел:+998913311394
                            

                                            А  Р  И  З  А
  Ушбу орқали Сиздан ФИБ Кармана туманлараро судининг М.Самиевага нисбатан чиқарилган 22.09. 2014 йилдаги № 1-4562/14-сонли ҳамда 25.12.2014 йилдаги кассация суди қарорларини  бекор қилиш тўғрисида назорат тартибида 31.12.2014 йилда топширган назорат тартибидаги аризамга мувофиқ фуқаролик ҳуқуқимдан фойдаланганим ҳолда, токи юқори турувчи прокурорнинг протести ва ёки Олий суднинг қарорини қўлга киритмагунимга қадар мазкур суд қарорларини ижрога қаратилмаслигини  ҳамда кекса ва соғлигим талаб даражасида эмаслигини инобатга олиб, барча мурожаатларимни қонуний ишончли вакилим Д.Боймуродовадан қабул қилинишини таъминлашингизни илтимос қилиб сўрайман.


    Аризамга 31.12.2014 йилда ўғлим Самиев Ҳ томонидан шу куниёқ топширилган аризадан нусха илова қиламан.

Самиева М                                                      06.01.2015 йил.