Mar 162015
 


Оқни қора демай, қорани оппоқ,
Яшасанг бўлади ишинг хўп чатоқ.
Ўзгача яшаш чун йўл йўқдир сенга.
Мабодо бўлса соф виждон уйғоқ.

Ҳақиқат ҳеч кимга ёқмайди ахир,
Негаки у аччиқ таъми ҳам тахир.
Унга эргашганнинг ҳолига минг вой,
Яшагай дунёда ёлғиз ва сағир.

Адолат излаб сен чекмагин оҳ-воҳ,
Нодон юрак тингин бўлмасдан гумсроҳ,
Қанча тушинтирма бари бефойда,
Агар бўлса сенда соф виждон уйғоқ.

Уйғоқ виждон бир зум ором ол сен ҳам,
Яшашдан чарчадим дилим тўла ғам.
Ором олгин бир зум яшайин сенсиз,
Сен бўлсанг аримас кўзларимдан нам.

Бир гапга кўн энди кел, ухла сен ҳам,
Қилма ортиқ мени тек бошимни хам.
Қалбда ин қурдингу яшадинг бедор.
Адо қилди мени охир ғам-алам.

Нега ухламайсан, нима ё кимсан?
Таним куйиб бўлди сен эса жимсан.
Уйғоқ виждон сенда манзил макон йўқ.
Сен менда мужассам менинг ўзимсан!

    Гар тоғларни хавас қилдим юришмади овларим. 
Рақибларим  панд беришиб кўпайтирди  ғовларим. 
Чўққилардан ташлаб-ташлаб лочин қилган ёвларим.

 
Энди сизнинг дунёнгизда ёт бўлдим. 
Сизлар каби иймонимни сотмадим. 
Ерда ётган хасга ҳам тош отмадим.

 
Қаршингизда тура олдим ёлгиз ўзим. 
Ноҳақликка қаролмадим юмиб кўзим. 
Сизга ўқдек қадалдими? Ҳар бир сўзим. 
Энди сизнинг дунёнгизда ёт бўлдим.

 
Итга байрам бўлар эмиш от улса гар, 
Юролмадим изингизга сочдингиз зар, 
Ўлар эдим ўлаксахўр бўлсам агар, 
Сизнинг ўлик дунёнгизда ёт бўлдим. 
Итларга ем бўлмайдиган от бўлдим. 


Дарё  бўлди гарчи сиз деб оққан ёшим, 
Тошга уриб синадингиз тош бардошим, 
Ёвғонларга айланса ҳам ичган ошим, 
Қаршингизда эгилмади мағрур бошим, 
Гарчи бугун дард  аламга тўламан мен, 
Ўлсам ҳамки лочин бўлиб ўламан мен. 

Тушларимда онам ўлди, менчи нодон,
Узоқ умр кўрар экан,- дея кулдим.
Саксон ёши нима экан ҳали яна,
Беш-ўн йиллар юрар экан,- дея кулдим.

                  Тўқ эдия кўнглим унинг борлигидан,
Хабарим йўқ номард дунё торлигидан.
Она деган шодлигимни юлиб кетди,
Онагинам бу дунёдан кулиб кетди.

Оқар сувдек қадрсизим ўлди энди,
Юрак алам армонларга тўлди энди.
Йўлларимга интизормас энди ҳеч ким,
Қаранг тақдир устимдан хўп кулди энди.

Жонсиз танда нурли юзи кулиб турар,
Онагинам бу дунёдан кулиб кетди.

Бахт беринг, бегим

Бир зум мени ғамдан аритиб,
Дардларимни тера оласизми?
Кўнгил қўйсам мабодо сизга,
Бир чимдим бахт бера оласизми?  

Тўзғиб кетса ёзиқ сочларим,
Меҳр бериб тарай оласизми?
Керагим деб оғир дамимда,
Бир кунимга ярай оласизми?

Дунё фақат шодлик, бахт эмас,
Унга теран боқа оласизми?
Истаганим бойлик, тахт эмас,
Кўнглим топиб ёқа оласизми?          

Ғамлар келса остонангиздан,
Тараб қўйинг меҳмон ўша ҳам.
Ҳайдаб солманг кошонангиздан,
Ранг-барангдир ҳар бир гўша ҳам.

Кўнглингизни топиб юрайин,
Келар шундай шаҳд беринг, дегим.
Мен ҳам ёруғ кунни кўрайин,
Мард бўсангиз бахт беринг бегим.

17 ёшли ўғлим Муҳаммаджонга
Мана ўғлим вояга етдинг,
Эр-йигит ҳам бўлдинг улғайиб.
Гўдакликдан йироқлаб кетдинг,
Камолингни кутдим сарғайиб.

Аллаладим бешигинг қучиб, 
Онанг эдим тунлари бедор.
Бахтим кетса бошимдан учиб,
Отанг бўлдим елкамда рўзғор.

Болам дея бағримга босиб,
Чекинмадим ҳеч бир азобдан.
Лозим бўлса балодан тўсиб,
Асраб келдим қинғир каззобдан.

Сенга қалқон бўлмоқлик учун,
Ёлғиз бошим урдим минг тошга.
Кези келса миллион сабрлар,
Таҳсин айтди бундай бардошга.

Онангман-ку эмас бу миннат,
Ўз бурчимни бажардим ҳалол.
Болажоним, сендан бир хизмат,
Сўрай бугун келмасин малол.

Энди  мени сен деб эгилган,
Юк остидан қаддимни кўтар.
Кўз ёшлари тинмай тўкилган,
Ҳар бир она мард ўғил кутар.

Оқ сутимни оқламоқ учун,
Олиб берма дунё давлатни.
Эл-юртингни хизматида бўл,
Тўкиб юрма фақат савлатни.

Хиёнатдан йироқ юр ўғлим,
Ардоқлагин шу юрт – хонангни.
Уча кўрма, шайтон макрига,
Кўмажаксан шу кун онангни.

Болажоним ўксик кўнглингни,
Отанг бўлиб кўтариб келдим.
Ярим бахтли кемтик кўнглимни,
Мудом сендан яшириб келдим.

Кўрган барча азобим ҳаққи,
Тек қил болам эгик бошимни.
Ёнимда тур мард ўғлон бўлиб,
Тўкма энди томчи ёшимни.

Комил инсон бўлишинг учун,
Бўлса агар қачон керагим.
Лозим бўлса бераман жоним,
Суғур ол, мана юрагим.

Ҳақиқат-чун курашиб яша,
Адолатли бўл, жоним болам.
Келар сенга бахт-иқбол ўша,
Худойимга етиб чин нолам.

Ёвузликни йўлини тўсиб,
Эзгуликка ёндашгин ўғлим.
Яша болам номусим бўлиб,
Шунда тўлар бу ярим кўнглим.

Бахт-иқболинг тўкис қилсин деб,
Ёлвораман тун кун Худога.
Сўраса гар жонимни бериб,
Ўзим тутгум яна балога.

Сабрим етур яна миллион йил,
Иқболинг-чун чўғда куйишга.
Ё раб, шу ўғлимни бахтли қил,
Етказ, шуни бахтин кўришга.

18 ёшли осмонларга учиб юрган қизим Камолага.

Қизим мендан ўзга дўст йўқ бил санга,
Яна ягона дўст яратган Оллоҳ.
Сен учун бахт сўраб йиғлайман анга,
Тоабад бошингда бўлсин деб паноҳ.

Шусиз ҳам кўнглимнинг бир чети кемтик,
Қўйгин, наштар нишинг санчмагин ортиқ.
Хаста юрагим ҳам сен каби ўксик,
Бахтинг деб шуни ҳам қилурман тортиқ.

Лек қизим тананга бир зум ўйлаб кўр,
Менсиз ҳам ўтарми кунинг бахтиёр.
Розиман мен шунда ханжарингни ур,
Шунда ўлмоқликни қилгум ихтиёр.

Бағримда улғайдинг, тун-кун сени деб.
Лозим бўлса заҳар ютган онангман.
Отанг ҳам бўлолдим, эркакдек туриб,
Ўлсам ҳам эргашар телба соянгман.

Камолот ёш осмонларга учгин қизим,
Орзуларинг юлдузини қучгин қизим,
Кези келса онаизор, эр олдида,
Ўша мағрур осмонингдан тушгин қизим.

 


                                                    МАЪЛУМОТНОМА

                                    Боймуродова Дилдора Наимовна

Туғилган йили
1976 й 16 май
Партиявийлиги: ЎзХДП
Маълумоти: Олий                                        
Тамомлаган:  Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
Маълумоти бўйича мутахассислиги: журналист
Илмий даражаси:  Эга эмас                              
Илмий унвони:    Эга эмас                                              
Давлат мукофотлари билан тақдирланганми (қанақа):
Йўқ 
Халк депутатлари, республика, вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши депутатими ёки бошка сайланадиган органларнинг аъзосими. (тўлиқ кўрсатилиши лозим):    Йўқ
11 йилдирки 2-гурух ногирони
Паспорт серия:  AA 5658062  Навоий шаҳар ИИБ  2014 йил 11.06

                                    
МЕХНАТ ФАОЛИЯТИ:
1992-1993йй  4-А.Темур номли мактаб укитувчиси
1993-1994йй  Навоий вилояти ХТХ малакасини ошириш инст. Тиллар кафед. Лаборант
1994-1995йй  Навоий вилояти “Дўстлик байроғи” газетаси секретар
1995-2000йй  11-Хамза номли мактаб укитувчиси
2000-2001йй  “Соғлом авлод учун” журнали бўлим мудири
2001-2002йй  Ўзбекистон Миллий Файласуфлар жамиятига муҳаррир
2002-2004йй  “Соғлом авлод учун” журнали редакцияси бўлим мудири
2005- 2010йй    “Фазо” телевидениеси муҳаррири
2011-2013йй    “Кармана овози”газетаси мухбири