Mar 042015
 

Ш О Ш И Л И Н Ч Н О М А

Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга!

Мени 22 йиллик меҳнат тажрибасига эга олий маълумотли журналист, ногирон ва ёлғиз она сифатида фарзандларимни таъминотини кўтаришим учун мутахассислигим бўйича иш билан таъминлашларини сўраб икки йилдирки республика идоралари номига йўллаётган мурожаатларим юзасидан 2015 йилнинг 4 март куни Кармана тумани ҳокими Шароф Исматов участка нозири орқали мажбурий тартибда уйимдан олиб кетишди. Сенатор ва депутатлар йиғилишиб “мутахассислигингиз бўйича иш билан таъминлай олмаймиз!” деган оғзаки жавобни олишим учун йил бошидан буён бу олтинчи маротаба мажбурий чақирув бўлмоқда.

Муҳтарам Президент! Биргина ногирон, бева журналистни иш билан таъминлай олмаган мамлакатда қонун эмас зўравонлик устуворлик қилаётир. Ҳуқуқларимни ҳимоялаб, мутахассислигим бўйича иш билан таъминланишимда амалий кўмак беришингизни сўрайман.

Боймуродова Дилдора Кармана тумани Каттамачит маҳалласи.

Тошкент шаҳри, Яҳё Ғуломов кўчаси 66-уй. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Р.Қодировга.

Мени 22 йиллик меҳнат тажрибасига эга олий маълумотли журналист, ногирон ва ёлғиз она сифатида фарзандларимни таъминотини кўтаришим учун мутахассислигим бўйича иш билан таъминлашларини сўраб икки йилдирки республика идоралари номига йўллаётган мурожаатларим юзасидан 2015 йилнинг 4 март куни Кармана тумани ҳокими Шароф Исматов участка нозири орқали мажбурий тартибда уйимдан олиб кетишди. Сенатор ва депутатлар йиғилишиб “мутахассислигингиз бўйича иш билан таъминлай олмаймиз!” деган оғзаки жавобни олишим учун йил бошидан буён бу олтинчи маротаба мажбурий чақирув бўлмоқда.

Муҳтарам Президент! Биргина ногирон, бева журналистни иш билан таъминлай олмаган мамлакатда қонун эмас зўравонлик устуворлик қилаётир. Ҳуқуқларимни ҳимоялаб, мутахассислигим бўйича иш билан таъминланишимда амалий кўмак беришингизни сўрайман.

Боймуродова Дилдора Кармана тумани Каттамачит маҳалласи.

ЭНДИ ЎЗБЕКИСТОНДА ФУҚАРОЛАРНИНГ ШИКОЯТЛАРИ ЗЎРАВОНЛИК АСОСИДА ЎРГАНИЛМОҚДА!

Мени 2 гуруҳ ногирони ва ёлғиз она сифатида 2 йилдирки ноҳақ ишдан бўшатилганлигим сабабли ишсизлигимдан фарзандларимнинг 12 йиллик мажбурий таълим олишларини таъминлай олмаётганлигим сабаб уйда қолиб кетаётганидан норози бўлиб, 22 йиллик меҳнат тажрибасига эга журналист сифатида мутахассислигим бўйича иш билан таъминлашларини сўраб республика юқори турувчи идоралари номига узлуксиз йўллаётган мурожаатларим юзасидан шу йилнинг бошидан буён олтинчи маротаба туман ҳокимлиги ва прокурори томонидан мажбурий тартибдаги чақирув асосида участка нозири ва маҳалла посбони томонидан уйимдан олиб кетилдим.

Бугун тонг сахар 07.30да яна Янгиариқ ҚФЙ раиси З.Рўзиев, Каттамачит МФЙ маслаҳатчиси Нигора Қўлдошева ва участка нозири С.Рўзимуродов алоҳида иккита енгил автомашинада уйимга бостириб келишиб, мажбурий тартибда туман ҳокимини қабулига чақиртирилгансиз, дея олиб кетишди. Участка нозиридан бу тарзда олиб кетилишим учун чақирув қоғози берилишини талаб қилсам участка нозири ўз уяли алоқа телефонида Кармана туман ИИБХООБ бошлиғи Маъруф Шодиев билан боғлаб берди. М.Шодиев эса менга “чақирув қоғозини ҳам етказамиз керак бўлса” дея дағдаға қилди. Хуллас, туман ҳокимлиги биносининг кичик мажлислар залида сенатор Г.Сатторова, туман Бандликка кўмаклашиш маркази бошлиғи М.Рустамов, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Содиқова, Кармана туман ИИБХООБ бошлиғи М.Шодиев вилоят меҳнат бошқармасидан вакиллар ва депутатлар ўртасида “Шикоятчиликни бас қиласизми йўқми?” қабилида суд қилишди. Ваҳоланки, мен ногирон ва ёлғиз она сифатида ўз мутахассислигим бўйича иш сўраб мурожаат қиляпманки, токи 12 йиллик мажбурий таълим олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлиб уйда қолиб кетаётган фарзандларимнинг таъминотини кўтара олай деб. Йиғилганларга ушбу мақсадимни айтдим.Ундан аввал (тумандаги бирорта ҳам хотин-қизларга кўмак бера олмаганлигидан туман хотин-қизлари орасидаги жиноятчилик ва фоҳишабозликларни авж олиш ҳолатлари кузатилаётган) Н.Содиқова туман ҳокимига мен ҳақимда маълумот бера кетди.

Ўтган 2014 йилда яшаб турган уйимга келганида ўзимга тегишли бўлган уйимни сотиб чорвачилик билан шуғулланаётганимни кузатган эди. Унда ҳам туман ветеринария бўлими ходимларининг айби билан касодга учраганимдан ҳам хабардор эди. Аммо Н.Содиқованинг зиммасига уйимдаги мол-мулкимни ҳисоб-китобини қилиш вазифаси юклатилган эканлиги билмаган эканман шунда. Қолаверса, 5 йил деворсиз, дарвозасиз ташландиқ ҳовлида ижарада яшаб келганлигимиздан ҳам хабардор эди. 2010 йилда доимий яшаш жойига муҳтожлигимиз сабаб, умумий фойдаланиш ётоқхонасидан Навоий шаҳар ҳокимлиги томонидан таъмирталаб икки хона ажратилиб квартира қилиб берилган эди.

Ишсизликдан кун кўра олмай қарзга ботганлигим сабаб ўтган йили шу жойни сотишга мажбур бўлганман ва фарзандларим билан яшаш шароитимизни яхшилашга сарфлаганман. Хуллас, Н.Содиқова туман ҳокимига уялмай-нетмай уч ой аввал қирғин келган (гарчанд хабордор бўлса-да) чорвачилигимни санаб берди. Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаши лозим бўлган аёл уларнинг (ҳали ўзига тегишлими йўқми суриштирмай)мол-мулкини ҳисоб-китобини қилиш билан машғул бўлсая? Бу билан у менга яна шунақанги иш билан шуғулланишимни айтди. Аммо айни пайтда чорва ва парранданинг омухта емининг 1кг.ўртача ҳисобда 2-3 минг сўмгачани ташкил қилиб турган бир пайтда чорвачилик ва паррандачилик маҳсулотларининг нархи ўта пасайиб кетган. Бу эса тизимнинг касодга учрашидан далолат эмасми? Бу меҳнатдан зарар кўрган аҳоли бошқа бу иш билан шуғулланмаслиги тайин-ку!

Мазкур йиғилиш қатнашчиларининг барчаси ногирон аёлдан жисмоний меҳнат қилишини талаб қилишди. Шундан сўнг имтиёзли тартибда 50 миллион сўм миқдорида кредит беришларини ва мен фарзандларим билан биргаликда тадбиркорлик фаолиятини бошлашимни шундагина иш билан таъминланишга муҳтож бўлмаслигимни айтдим. Буни қарангки, туман ҳокимининг дарҳол берилган оғзаки жавобига кўра бунча сумма берилмас экан, кўпи билан 11 млн.сўм берилар экану у ҳам бўлса пул кўчириш ва ёки пластик карточка орқали амалга оширилар экан. Аммо пластик карточка ва пул кўчириш муомаласи 20 фоиз устама тўлов билан вилоятда амалга оширилишидан барча хабардор. Қолаверса, Н.Содиқованинг айтишича, гаровга қўйиладиган арзигулик мол-мулким йўқ экан. Мазкур йиғилишда туман ҳокимига коллеж битирувчиси бўлган қизимнинг қўлига коллеж маъмурияти томонидан уч томонлама шартнома берилиб: Бирор иссиқхонага бўлса-да расмиятчилик учун имзо қўйдириб келиш вазифаси юклатилганлигини бу ҳолат эса мавжуд қонунчилигимизга мутлақо зидлигини айтсам, туман ҳокими Ш.Исматов “Иссиқхонадаги иш иш эмасми?” дея дағдағали савол берди. Мен эса: “Унда фарзандимни санъат коллежида бадий безаш йўналишидаги уч йиллик таълимда ўтган умри беҳуда экан, нега мажбурий ўқитдик?” де савол бердим. Ҳоким эса мавзудан четлашмайлик! дея қутилди. Ҳамиша ҳақ савол шу йўсинда жавобсиз қолдирилади.

Ҳокимият биносига киритилишимдан олдин уяли алоқа телефоним қўлимдан олиб қўйилиб, “қуролсизлантирилгандим”. Уч соат уйдан нонушта қилиб улгурмай мажбурий тартибда оч ҳолимда олиб кетилганим бўйи ушлаб турилдим. Шу ўринда ҳақли савол туғилади: Наҳот вилоятда мутахассис кадрлар тиқилиб ётган бир пайтда журналистика тизимида мендек 22 йиллик тажрибага эга олий маълумотли журналист ногирон ва ёлғиз онага иш топилмаслиги керак?

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга

Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.Мирзиёевга

Нусхаси: Ўз.Рес.Бош прокурори Р.Қодировга.

Нусхаси: Ўз.Рес.Олий мажлис сенати раиси И.Собировга.

Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси раисига

Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси МАИМҚ вазирлигига

Кармана тумани Каттамачит МФЙда яшовчи

Боймуродова Дилдора томонидан(+998913320697)

Ш И К О Я Т А Р И З А

(Мени яшаб турган уйимдан мажбурий тартибда олиб кетган масъул ходимлар устидан жиноий иш қўзғатиш тўғрисида)

Муҳтарам Президент! Мени 2 гуруҳ ногирони ва ёлғиз она сифатида 2 йилдирки ноҳақ ишдан бўшатилганлигим сабабли ишсизлигимдан фарзандларимнинг 12 йиллик мажбурий таълим олишларини таъминлай олмаётганлигим сабаб уйда қолиб кетаётганидан норози бўлиб, 22 йиллик меҳнат тажрибасига эга журналист сифатида мутахассислигим бўйича иш билан таъминлашларини сўраб республика юқори турувчи идоралари номига узлуксиз йўллаётган мурожаатларим юзасидан шу йилнинг бошидан буён олтинчи маротаба туман ҳокимлиги ва прокурори томонидан мажбурий тартибдаги чақирув асосида участка нозири ва маҳалла посбони томонидан уйимдан олиб кетилдим.

Муҳтарам Президент! Бугун тонг сахар 07.30да яна Янгиариқ ҚФЙ раиси З.Рўзиев, Каттамачит МФЙ маслаҳатчиси Нигора Қўлдошева ва участка нозири С.Рўзимуродов алоҳида иккита енгил автомашинада уйимга бостириб келишиб, мажбурий тартибда туман ҳокимини қабулига чақиртирилгансиз, дея олиб кетишди. Участка нозиридан бу тарзда олиб кетилишим учун чақирув қоғози берилишини талаб қилсам участка нозири ўз уяли алоқа телефонида Кармана туман ИИБХООБ бошлиғи Маъруф Шодиев билан боғлаб берди. М.Шодиев эса менга “чақирув қоғозини ҳам етказамиз керак бўлса” дея дағдаға қилди. Хуллас, туман ҳокимлиги биносининг кичик мажлислар залида сенатор Г.Сатторова, туман Бандликка кўмаклашиш маркази бошлиғи М.Рустамов, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Содиқова, Кармана туман ИИБХООБ бошлиғи М.Шодиев вилоят меҳнат бошқармасидан вакиллар ва депутатлар ўртасида “Шикоятчиликни бас қиласизми йўқми?” қабилида суд қилишди. Ваҳоланки, мен ногирон ва ёлғиз она сифатида ўз мутахассислигим бўйича иш сўраб мурожаат қиляпманки, токи 12 йиллик мажбурий таълим олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлиб уйда қолиб кетаётган фарзандларимнинг таъминотини кўтара олай деб.

Йиғилганларга ушбу мақсадимни айтдим.Ундан аввал (тумандаги бирорта ҳам хотин-қизларга кўмак бера олмаганлигидан туман хотин-қизлари орасидаги жиноятчилик ва фоҳишабозликларни авж олиш ҳолатлари кузатилаётган) Н.Содиқова туман ҳокимига мен ҳақимда маълумот бера кетди.

Ўтган 2014 йилда яшаб турган уйимга келганида ўзимга тегишли бўлган уйимни сотиб чорвачилик билан шуғулланаётганимни кузатган эди. Унда ҳам туман ветеринария бўлими ходимларининг айби билан касодга учраганимдан ҳам хабардор эди. Аммо Н.Содиқованинг кўз олдида уйимдаги мол-мулкимни ҳисоб-китобини қилиш вазифаси юклатилган эканлиги билмаган эканман шунда. Қолаверса, 5 йил деворсиз, дарвозасиз ташландиқ ҳовлида ижарада яшаб келганлигимиздан ҳам хабардор эди. 2010 йилда доимий яшаш жойига муҳтожлигимиз сабаб, умумий фойдаланиш ётоқхонасидан Навоий шаҳар ҳокимлиги томонидан таъмирталаб икки хона ажратилиб квартира қилиб берилган эди. Ишсизликдан кун кўра олмай қарзга ботганлигим сабаб ўтган йили шу жойни сотишга мажбур бўлганман.

Хуллас, Н.Содиқова туман ҳокимига уялмай-нетмай уч ой аввал қирғин келган чорвачилигимни санаб берди. Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаши лозим бўлган аёл уларнинг (ҳали ўзига тегишлими йўқми суриштирмай)мол-мулкини ҳисоб-китобини қилиш билан машғул бўлсая? Бу билан у менга яна шунақанги иш билан шуғулланишимни айтди. Аммо айни пайтда чорва ва парранданинг омухта емининг 1кг. Ўртача ҳисобда 2-3 минг сўмгачани ташкил қилиб турган бир пайтда чорвачилик ва паррандачилик маҳсулотларининг нархи ўта пасайиб кетган. Бу эса тизимнинг касодга учрашидан далолат эмасми? Бу меҳнатдан зарар кўрган аҳоли бошқа бу иш билан шуғулланмаслиги тайин-ку!

Муҳтарам Президент! Мазкур йиғилиш қатнашчиларининг барчаси ногирон аёлдан жисмоний меҳнат қилишини талаб қилишди. Шундан сўнг имтиёзли тартибда 50 миллион сўм миқдорида кредит беришларини ва мен фарзандларим билан биргаликда тадбиркорлик фаолиятини бошлашимни шундагина иш билан таъминланишга муҳтож бўлмаслигимни айтдим. Буни қарангки, туман ҳокимининг дарҳол берилган оғзаки жавобига кўра бунча сумма берилмас экан, кўпи билан 11 млн.сўм берилар экану у ҳам бўлса пул кўчириш ва ёки пластик карточка орқали амалга оширилар экан. Аммо пластик карточка ва пул кўчириш муомаласи 20 фоиз устама тўлов билан вилоятда амалга оширилишидан барча хабардор. Қолаверса, Н.Содиқованинг айтишича, гаровга қўйиладиган арзигулик мол-мулким йўқ экан. Мазкур йиғилишда туман ҳокимига коллеж битирувчиси бўлган қизимнинг қўлига коллеж маъмурияти томонидан уч томонлама шартнома берилиб: Бирор иссиқхонага бўлса-да имзо қўйдириб келиш вазифаси юклатилганлигини бу ҳолат эса мавжуд қонунчилигимизга мутлақо зидлигини айтсам, туман ҳокими Ш.Исматов “Иссиқхонадаги иш иш эмасми?” дея дағдағали савол берди. Мен эса: “Унда фарзандимни санъат коллежида бадий безаш йўналишидаги уч йиллик таълимда ўтган умри беҳуда экан, нега мажбурий ўқитдик?” деган савол бердим. Ҳоким эса мавзудан четлашмайлик! дея қутилди. Ҳамиша ҳақ савол шу йўсинда жавобсиз қолдирилади.

Муҳтарам Президент! Ҳокимият биносига киритилишимдан олдин уяли алоқа телефоним қўлимдан олиб қўйилиб, “қуролсизлантирилгандим”. Уч соат уйдан нонушта қилиб улгурмай мажбурий тартибда оч ҳолимда олиб кетилганим бўйи ушлаб турилдим. Шу ўринда ҳақли савол туғилади: Наҳот вилоятда неомут ахассис кадрлар тиқилиб ётган бир пайтда журналистика тизимида мендек 22 йиллик тажрибага эга олий маълумотли журналист ногирон ва ёлғиз онага иш топилмаслиги керак?

Сиздан юқоридаги ҳолатлар юзасидан қонуний ўрганишлар олиб борилиб, менга ва фарзандларимга ҳуқуқий кўмак беришингизни ва ноҳақ босим ўтказаётганларга нисбатан қонуний чора қўлланилишида амалий кўмак беришингизни сўрайман.

Боймуродова Д. 04.03.2015 йил. 

(+998913320697)