Dec 152014
 

 

NAFAQA 2014

NAFAQA 2014 001

Хабарларингиз бор сентябрь ойининг 21-санасида мен
электрэнергиядаги осмондан ёзилган
қарздорлик туфайли Ўзбекистон Республикаси президентига интернет
орқали очиқ  хат билан мурожаат қилгандим.


Сентябрь ойида менинг мурожаатим қаноатлантирилди.Мени электрэнергиядан
қарзим йўқ бўлиб чиқди.”Ошибочная сумма” тушиб қолган экан.Нақд бир
миллион сўмдан ошиқроқ…


Сентябрь ойининг 25 санасида мен яшайдиган хонадонга электрэнергия
ходимлари келиб, пластик хисоблагич (счётчик) қўйиб кетишди.Энди мен электрэнергияга олдиндан тўлов қилиб, яьни сотиб олаяпман ва ишлатаяпман.Мен қарздор эмаслигим тўғрисида маьлумотнома ҳам олдим.
Ана ундан сўнг,бироз ўтин ҳам олиб келиб беришди.


Катта фарзандимнинг паспорт масаласи бўйича ва ногиронлик нафақаси
бўйича ҳам ишлар кўпайиб қолди. Барака топишсин ИИБ ходимлари бу
масалани зудликда ечимини хам топиб беришди.
Ўғлим ногиронлиги сабабли, уни олиб боролмаганим туфайли анчагина ёрдам
қилиб беришди. Паспорт стол ходимлари уйга келиб паспорт учун расмга ҳам тушириб кетишди.Мен фарзандимга қилиб берган ёрдамлари учун бағоятда
миннатдорман.

Паспортни олдим ва дархол тиббий комиссияни ҳам уйга чақиртирдим. Бола
тўшакда ётибди, уни ўзим овқатлантираман, ҳожати ҳам тўшакда.У
болаликдан ногиронлиги учун мен тиббий комиссияни яна аслидай чиқарса
керак деб ўйлагандим.


Йўқ ундай эмас экан! Боламни группага чиқаришар экан. Тиббий комиссия
боламни группага чиқариш учун менга баьзи бир нарсаларни айтди.
“Истасангиз биринчи группа қилиб берамиз, фақат бир йилга, иккинчи
гуруҳга чиқарсангиз умрбодга”!


Мен ҳам ҳайрон қолдимда болам нечанчи группага тўғри тушади, сизлар
шифокорсизлар хулосани эса сизлар берасизларку?- дея савол билан
мурожаат қилдим.
У бўлди, бу бўлди фарзандимга биринчи гуруҳ ногиронлигини беришди, икки
йилга. Тузалиб қолади деб уйлашса керак?


1 декабрь куни мен Ўзбекистон республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Қарши шаҳар бўлимига хужжатларини
олиб бориб топширдим ва ариза ҳам ёзиб бердим.
Ҳозирча шунаҳа  яхши янгиликлар бизда!

 

Гулшан Қораева

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

Қашқадарё вилоят бўлими раиси

15- декабрь, 2014-йил.