Dec 142014
 

 

 

14 December 2014

 

07:06 – Офарин, Саломат Вафо! Истаган одам мавжуд режимни танқид қилолишини кўрсатдингиз!

 

Бундан бир неча кун аввал замонамизнинг машҳур ёзувчиси Саломат Вафо Фейсбудаги саҳифасида мурожаатнома эълон қилди. Унда жумладан шундай сўзлар ҳам бор:

“2010 йилда оламдан ўтган ўқитувчи онам руҳи билан онт ичаман бу фактларни ҳаммасини адекват ҳолда ёзяпман.

Мен демократик қарашга эга бўлган ёзувчилигим учун ака-укаларим ҳаётига нисбатан тажовуз қилиняпти.

Мен дунё инсонларидан ёрдам сўрайман.

Астағфуруллоҳ, деб ёзай. Шу бир йил ичида қуйидаги қариндошларим двойник-қиёфадошларга алмаштирилди:

1. Вапаева Ёрқиной Матяқубовна – 1972 йилда туғилган Ёрқиной 2014 йил апрел ойининг охирида ўзидан бўйи 4-5 см паст, оёғи 1 размер кичик, яъни 37. Қиёфадош-двойникга алмаштирилди. Ёрқиной Тошкент шаҳар Яшнабод (Ҳамза) тумани нотариусида нотариус лавозимида ишларди. У эрдан ажрашган ва 3 фарзанди бор эди.

2. Ганжаев Искандар Ҳикматович – 1995 йилда туғилган. Ёрқинойнинг ўғли. Искандар бу йил Тошкент Давлат Университетига ўз кучи билан кирганди. У 2014 йил август ойида Бухорода алмаштирилди. Унинг ўрнида Искандардан бўйи 8- 10 см паст, оёғи 2 размер кичик 43 киядиган озғин йигит пайдо бўлди. Искандар фавқулодда талантли, дуркун, 45 размер оёқ кийим киядиган йигит эди.

3. Вапаева Турсуной -1966 йил туғилган. 2014 йил январь ойида Хитойдан келгач, ўрнида ўзига жуда ўхшаш, аммо 5-6 ёш кичик синглимдан семизроқ аёл пайдо бўлди. Унинг фарзанди бор эди. Ака-сингилларимни онам туққан. Аммо мен болалигидан тарбиялаган эдим.

4. Вапаев Садулла – 1957 йилда туғилган. 2014 йил июль ойида Тошкентдан поездда келишда ўрнига оғамдан бўйи 5-6 см паст, метал-керамика тишлари қўйилиши катта фарқи бўлган одамга алмаштирилган. Тиш қўйдириш жараёнида ўзим бор эдим.

5. Авезов Ҳумоюн Давронбекович – 1987 йилда туғилган. Ўғлим. Тошкент информатика ва Тошкент иқтисодиёт университетини битирган. Уни 2014 йил 29 сентябрда ўз никоҳ тўйидан олдин, бўйи Ҳумоюндан 10 см баланд қиёфадош-двойникка алмаштирилди. Мен шунинг учун тўйни тўхтатмоқчи бўлган эдим.

6. Авезов Даврон Сейидназарович – 1961 йилда туғилган. Эрим билан салкам 30 йил яшайман. Уни физиологик ва руҳан яхши биламан. У 2007 йил январида ўзига жуда ўхшаш одамга алмаштирилган. Унинг ўрнидаги одам эримдан 3-4 ёш катта, сочлари кам, оёқ-қўлларида фарқи бор одам билан алмаштирилди.

Мен илгари бу фактлар ҳақида ёзолмагандим. Энди тақдирим Оллоҳнинг қўлида. Энг асосийси ўқитувчи, 72 ёшида вафот этган онамнинг руҳи олдида қарзимни бажардим. Ака-сингилларим мен учун ўлиб кетяпти, деб ўзимни тамом қилгандим.

Худойим! Эй, қалби дарё инсонлар, сиёсий бўҳронлар орасига тушиб қолган оиламни қутқаришга ёрдам беринг!”

* * * *

Саломат Вафонинг бу чақириғини бугунги ўзбеклар тушуниши қийин, балки, мумкин ҳам эмас. Ҳали ўзбек халқи бундай нарсаларни дарҳол тушуниш даражасига етиб келгани йўқ. Бир қарашда, ёзувчимиз ўзининг яқин одамлари двойник-қиёфадошларга алмаштирилиб қўйилгани ҳақида гапиради, аслида эса, у миллат ва ватан муаммоларини кўтармоқда. Буни тушуниш учун Совет даврнинг машҳур санъатчиси Аркадий Райкиннинг бир ҳажвиясини эслатамиз.

У саҳнага тўгмалари қийшиқ тақилган костюм билан чиққанда, залдагилар хахолаб кулишга бошлашади. “Ҳа, дейди Аркадий Райкин, тугмаларим қийишиқ тақилгани учун кулаяпсизларми? Агар уларнинг тўғри тақсам, бундан ҳам кулгили бўлардику. Бизда ҳамма нарса шунақа.” Ана ундан кейинги хахолаш ва чапаквозликни сўз билан ифодалаб бўлмайди.

Ҳамма гап шундаки, одамлар унинг ҳажвиясини тўғри тушундилар. СССРда ҳар бир яратилган нарса дефектли бўларди, ҳатто коммунистик партиянинг сиёсати ва унинг коммунистик ғояси ҳам. Райкин шунга имо қиларди. Аммо бир ҳазил билан бутун тузумнинг ҳамма биладиган, лекин биронта одам айтолмайдиган камчиликларини очиқча саҳнадан туриб гапиришга фақат Аркадий Райкин журъат қилолди. Унинг бу ҳазили яшин тезлигида бутун мамлакатга тарқалди. Ҳамма ерда одамлар уни гаплашардилар. Тезда органлар ишга тушиб, уни фақат костюм тугмаларидаги дефект устидан кулганини айтишга мажбурлашди. СССР бўйлаб аввалгисидан ҳам катта хахолаш бошланди. Булар мавжуд тузумнинг афтига ва оёғига урилган катта зарбалар бўлди. Охир-оқибатд, айнан шундай зарбалар таъсири остида ҳам коммунистик ружим тугади.

Саломат Вафонинг мурожаатномасини ҳам айнан шундай ўқиш ва тушуниш керак. У ерда мавжуд режим ўзбекларни ташқи кўринишидан унча фарқи бўлмаган, аммо моҳиятан миллат сифатини йўқотган қорамол ва чўчқалар руҳидаги подага алмаштириб қўйганига имо қилинмоқда. Аслида ҳам шундай. Ислом Карим раҳбарлигидаги тожиклар режими ҳамма ўзбекларни алмаштириб қўйди. Натижада, Ўзбеклар миллат сифатини, Ўзбекистон давлат сифатини йўқотиб бўлди. Табиий, ҳозир инятовчилар ўзбек ёзувчисини Аркадий Райкинга ўхшаш раддия беришга мажбурлайдилар. Аммо, навбатдаги ғишт қолипдан кўчиб бўлди.

Бу аҳволдан тезроқ чиқишимиз керак. Ўзбекларни қайтдан миллат қилишимиз шарт. Буни ўзимиздан бошқа ҳеч ким қилмайди ва қилолмайди.

Эй, қалби дарё инсонлар, сиёсий бўҳронлар орасига тушиб қолган миллат ва ватанимизни ўлимдан қутқариш ишига қўшилинг!

 

 

http://www.harakat.net/news/?id=16188