Oct 312014
 

 

 

Бир неча кун олдин шу масалани ўрганиш мақсадида кўчага отландим.Тўғрироғини айтадиган бўлсам шу программа ишламаётгани сабаб бўлди.Уяли телефон тўғирлайдиган, программа жойлаштириб берадиган йигитларнинг олдига бордим хуллас дардимни айтдим.


“Опа бир ойдан ошди бу программа ишламаяпти негалигини билмаймиз”-дейишди йигитлар. Улар нега ишламаётганини билмагандан сўнг мен қаердан билай?-дедимда йўл йўлакай суриштиришга тушдим. Қарши шаҳрида жойлашган Савдо маркази (Торговый центр) бозори ёнида жойлашган Глав почта ичидаги интернет кафенинг эшигини тортдим. У берк экан. Почтада ишлайдиган ходимлардан суриштирсам, анча бўлган экан ишламай колганига.


Бу ёғини сира тушунмадим.Бунга жавоб излашга ҳаракат қилаяпман.Жавобни топа олмаяпман.Ўзимча тахминлар ҳам қилиб қўяман баьзида.Ана шунақа гаплар бизда.

 

 

Гулшан Қораева

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

Қашқадарё вилоят бўлими раиси

31- октябрь, 2014-йил.