Jul 162014
 

 

Кўнгил кўчалари” газетасининг охирги сонида халқимизнинг севимли актёри Ёдгор Саъдиев билан бўлиб ўтган суҳбат чоп этилибди. Ёдгор аканинг бир гаплари мени ушбу мақолани ёзишга ундади. У киши шундай дейди:- “Бир одамни ўз ўлчовингга туширишни истайсан. Лекин бунинг иложи йўқ. Чунки у бошқа феъл-атвор билан яратилган. Унинг ўз ҳақиқатлари бор”.

Ҳаққатда ҳам шундай. Масалан бир даврада ўтириб, барчани ўз фикрингизга қўшилишга ундайсиз.Қўшилмаганларни ҳеч нарсани тушинмасликда айблайсиз. Биласизми кейин нима бўлади? Ўзаро даҳанаки жанг бошланади. Ўша ерда сиз ўз фикрингизни айтиб, уларнинг фикрларини эшитиб қўя қолишингиз керак эди.

Ёки бўлмаса, бугун Украина тепасига келганлар барчани ўз ғояларини қўллаб қувватлашини исташаябди. Россия эса уларнинг ғояларини деярли ҳар куни қоралаб соатлаб кўрсатувлар уюштираяпти. Албатта бу ерда ким ҳақу ким ноҳақлигини бутун дунё кўриб турибди. Лекин ҳар икки томон ўзиникини маъқуллаши оқибатида вазият чигаллашиб уруш гидобига тушиб қолиш арафасида турибди.

Демак, давлат ўз фуқароларининг барчасини фақат ўзига маъқул бўлган ғоя ортидан эргашишга мажбарлашини ҳам оқибати яхшилик билан тугамайди. Одамлар қўрқув остида ўша ғояни қўллаб-қувватлашлари мумкин, лекин бундай сиёсатни бир умр давом этиши мумкин эмас. Бундай сиёсат жамиятда турли-туман келишмовчиликларни келтириб чиқариши мумкин.

Путин бугун ўз халқини ҳатто Украинларни ҳам ўз ғояларига бўйин сундиришга ҳаракат қилмоқда. Қараб турасиз, бу сиёсатнинг охири ё уруш билан тугайди ёки Россияни парчаланиб кетиши билан тугайди.

Ҳар ҳил ғоядаги инсонларни эмин-эркин яшашлари учун шарт-шароитларни яратиб берувчи жамият бу демократик жамиятдир. Қайсики давлат шу йўлдан кетмадими у давлатнинг келажаги йўқдир, барчаси шармандалик билан тугайди.Бу исбот талаб қилмайдиган аксиомадир.

Носир Зокир
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Фарғона водийси бўйича мувофиқлаштирувчиси
16-июль , 2014-йил.