Jul 122014
 

 

 

Жорий йилнинг 21 июнь куни яқин қариндошимиз оламдан ўтдилар.Биз таьзияга бориш мақсадида  Сурхондарё вилояти Дарбанд қишлоғига йўл олдик.
Аввалроқ Чак-чак пости,сўнг Дарбанд постида тўхтадик.


Боришимиз постлардан ўтишимиз қийин кечмади,аммо қайтишимиз анча
мушкулликлар туғдирди.Худди бошқа мамлакат территориясидан ўтаётгандек
бўлдим.


Сўмкамда менинг паспортимдан ташқари акам ва янгамни паспортлари ҳам бор эди.Ҳаммасини сумкамга солиб қўйгандим.Паспортни бир марта эмас бир неча
маротоба кўрсатишга мажбур бўлдим.Сумкаларингиз компютер орқали
кўрилар экан.Ўзимни аэропортда тургандек ҳис қилдим, самолёт йўқ эди
холос!


Фуқаролигимни тасдиқловчи ҳужжатни сўради божхонада (таможнийда),фуқаролик кийимидаги ходим.
Ўзимнинг паспортимни олиб кўрсатиш ўрнига акамнинг паспортларини узатибман.
-“Эй, узр бошқа паспортни берибман сизга”-дедим.
“Эй, ҳали бошқа паспорт ҳам олиб юрасизми ?Яна нечта паспорт бор
сумкангизда? Сизни текшириш керак?-дейди ходим.


Хуллас таьзиядан келаётганимизни, паспорт эгалари ҳам шу ерда
эканлигини билдирдим.Истаса чақириб “допрос”қилишини ҳам қистириб ўтдим.Соат тахминан 14.30 лар атрофида эди.


Ҳаво иссиқ, одамлар  турнақатор бўлиб навбатда турарди.
Ходим у деди,мен бу дедим.Бир бало қилиб постдан ўтиб олдим.
Бир нарсани сира тушунмадим.


Нимадан ё кимдан бунчалик безовта бўлиб қаттиқ текширувни бошлаб юборишган?
Ўзи постларда паспорт неча маротоба кўрсатилади?
Саволлар жуда кўп аммо жавобчи……?

Гулшан Қораева
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти
Қашқадарё вилоят бўлими раиси
12июль, 2014-йил.