Jun 012014
 

(“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, №17, 31.05.2014)

30 май куни Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармасига қарашли Тошкент шаҳридаги 64/18-муассасадан Ўзбекистон инсон ҳууқлари “Эзгулик” жамияти Тошкент вилояти бўлими фаоли Абдурасул Худойназаров муддатидан аввал озодликка чиқарилди.

Ўзбекистон Республикаси жиноят ижроия қонунчилигининг инсонпарварлик ва гуманизм тамойиллари қўлланилиб, муддатидан аввал озод қилинган Абдурасул Худойназаровнинг аҳволи қониқарли, руҳан тетик. Оиласи бағрига қайтганидан мамнун.

“Худойназаров билан телефон орқали гаплашдим. Ҳар ҳолда, қамоқ, шунча йиллик муддат шахснинг ҳаётида ўз изини қолдиради. Шунга қарамай фаолимизнинг озод қилинганидан хурсандмиз. Ана шу каби хушхабарларнинг давомли бўлишига умид қиламиз” дейди Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Тошкент вилояти бўлими раиси Абдураҳмон Ташанов.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоллари Абдурасул Худойназаров масаласида бир неча марта Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиб, уни озод қилишни сўраган. Шунингдек, дипломатик корпус ваколатхоналари ва халқаро ташкилотлар вакиллари билан ўзаро мулоқотларда унинг озодлиги масаласини кўтариб келган.

Абдурасул Худойназаров жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси (Товламачилик), 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 227-модда (Ҳужжатларни сохталаштириш) айблари билан 2006 йилнинг 26 июнида ҳибсга олинган ва 12.01.2006 йилда 9,6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

http://www.harakat.net/news/?id=15092