May 202014
 

Одам савдоси бўйича жорий йилнинг 25 апрель куни жиноят ишлари бўйича
Зарбдор туман судининг раиси Улуғбек Хидиралиев ва унинг котиби
Улуғбек Товбоевлар иштирокида очиқ суд мажлиси бўлиб ўтади.

Судда Жиззах туманида туғилган Эшонқулов Мамадиёр Абдумўминовичнинг ўғли
Эшонқулов Обид ва жияни Мисиров Зокирлар билан жиноий тил бириктириб,
бир гуруҳга бирлашиб, бир гуруҳ шахсларни Ўзбекистон Республикаси
давлат чегарасидан Россия федерациясига олиб ўтиб, уларнинг меҳнатидан
фойдаланиш мақсадида, Зарбдор ва Зомин туманларида яшовчи Ф.
Абдураҳимов, А. Ишқулов, А. Турдибеков, ва шунга ўхшаш бир қанча
фуқаролардан фойдаланиш мақсадида ёллаб, ойига 300 АҚШ долларидан кам
бўлмаган иш ҳақи ойликлари олишга, иссиқ ётоқ жой ва озиқ овқат билан
таъминлашга ёлғон ваъдалар бериб, уларнинг ишончига кириб, Россия
Федерациясининг Волгоград шаҳрига олиб бориб, Вова ва Овик исмли
шаҳсларга ҳар бир фуқарони 10.000 рублдан сотганлигини аниқлайди.

Судъя Хидиралиев айбдор М Эшонқуловга нисбатан одам савдоси жиноятини
қасддан содир этганликда айблаб  Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135
моддаси 2 қисми “б а ъз и” бандлари билан  Ўзбекистон республикаси
номидан ҳукмни ўқиб, унга 5 йил қамоқ жазосини тайинлайди

7 ой қулликда хўрланган фуқаролар бир сўмсиз ўз ватанига қайтгач,
ишлаган иш ҳақларини суд орқали ҳам ололмагач суднинг берган жазосидан
норози бўлиб ҳукм устидан шикоят қилишлари учун бир неча бор қилган
арзлари самарасиз якун топади.

 

Ўзбекистон 2008 йилдан буён жиноят кодексидаги 135 моддага, яъни одам
савдосига қарши кураш бўйича қўл урган жиноятчиларга нисбатан
назоратни кучайтирганди.
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти матбуот маркази
20-май , 2014- йил.