May 172014
 

Ҳар йили Ўзбекистондаги вояга етмаган болаларнинг меҳнатидан
фойдаланмаслик учун қанчадан қанча ўзгариш ва фармонлар чиқарилсада,
бунинг ижроси жойларда назоратга олинаётганлиги ва олинмаётганлиги
тўғрисида халқаро ҲМТ (МОТ) ташкилотларини қизиқтирганди.

Ўткан 2013 йилда халқаро ҲМТ ташкилоти номигагина фермер даласида
пахта тераётган коллеж  ўқувчи ёшларни кўрган бўлсада кўрмасликга олиб
ўзининг олиб борган мониторинг хисоботини якунлаганди.

Давлатимиз рахбари вояга етмаган ёшларнинг мехнатидан унумли
фойдаланиб, қишлоқ ва шаҳарларда замонавий уйлар қурилсин деган
гаплари бўлмасада туман хокимликлари ва мактаб директорлари ўзларининг
оғзаки буйруқлари билан бу ёшлардан унумли фойдаланмоқда.

Худди шунингдек Зарбдор туманига қарашли Бўстон шаҳарчасида жойлашган
1-мактаб ўқувчи ёшларидан директор Бахтиёр Элмуродов ўзининг фойдаси (шкураси) учун астойдил фойлаланмоқда.

2013- йилда ҳар бир ўқувчидан 7000 сўмдан пул йиғиб, замонавий уйларнинг
олдига  арча кўчати  ўтқазган бўлса, бу йил кўкармаган қуриб қолган
кўчатларни тозалаш ва ободонлаштириш билан банд бу зўровон
директорнинг ўқувчи ёшларни эксплуатация килаётган ишлари бўйича жазога
тортилмасмикан дейди ота оналардан бири.

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти матбуот маркази
15-май , 2014- йил.

 

 Posted by at 09:04