May 022014
 

 

Элбек Раҳмат
 
БУ НЕ ХУДКУШ
РАЗОЛАТ…
 
Бу не худкушлик разолат?!
дард тиқилди тамоққа –
Тергов берар Алишер.,
Улуғбек ҳам қамоқда?!
 
Бобиржонга сим боғлаб.,
улабдилар тармоқга.,
Муҳаммад тоғамизнинг
тирноғи йўқ бармоқда…
 
Бу не худкуш мусибат.,
тинглаб титрар қулоғим,
Қоработир бош қози,
қўчқорчалар ҳиринглар…
 
Жиловни қўлга опти.,
Шавкат деган чиноғим –
Фарҳоднинг бозорида
нон сотмоқда Ширинлар…
 
Мажнун шўрлик мардикор,
гўзал Лайли бедарак,
Элдан чиққан зўрларим
таламоқда элимни?!
 
Зуҳросини тополмай.,
Тоҳирнинг жони ҳалак –
Бул зарбалар дастидан
ололмайман белимни.
 
Барчиной «ўтирипти»
«Жаслиқ»нинг зиндонида.
 «дам» олмоқда Алпомиш,
қашқирлар маконида –
 
Темурбек Канадан –
бошпана сўрган эмиш…
Истамбул боргоҳидан,
 «Серқуёш» қўним топмиш…
 
Ёркентдан паноҳ топган
Шўрлик Фурқат сингари,
Мамаёқуб шўрликнинг
хаёлида Лангари…
 
Хоину, ўғриларнинг
иши юришган чунон,
Мазлум элим бошига
келди чин қора замонлар.
 
Муслималар додидан
додлади ҳатто зиндон –
Мўминларнинг оҳидан
тим қорадир осмонлар…
Санай десам дардимни
етмай қолди бармоғим,
Қимирласам тирнайди –
ичимдаги қармоғим.
 
Бало экан мансабу,  
бало эркан шум халқум,
Иқболу., Сирожларнинг
олд, ортида егани…
 
Кўзинг бўлса оч халқим,
жаҳолатдан қоч халқим,
Ёмон эркан дўстларим,
ички душман дегани…
 
БУ ХАЛҚ…
 
Тош ёғса ҳам пахтамни
терсам дейди бу халқ, бу халқ.,
отасини ўлдирганга онасин
берсам дейди., бу халқ.,
бу халқ…
 
Аёлига жавоҳирмас –
тош берар бу халқ, бу халқ.,
ёлғиз ўғли ўлса., тўй қилиб
ош берар бу халқ …
 
Мардларини зиндонда
сақлагайдур бу халқ, бу халқ.,
Дўсти қолиб душманини
ёқлагайдир бу халқ, бу халқ!
 
На Темуру, на Ёфасин,
соғинар бу халқ, бу халқ.,
Озод этсанг қафасин,
соғинар бу халқ, бу халқ!
 
Не қилайлик қисмат шул.,
бизлар шу халқ фарзанди –
туғма соқов жимлармиз.,
Ўзинг англат эй, Тангрим,
бизлар асли кимлармиз?!
 
21 аср. 

“Дунё ўзбеклари” учун махсус
http://dunyouzbeklari.com/archives/68413