Apr 302014
 

 

Жиззахда ҳуқуқ ҳимоячиларига нисбатан номаълум шахс ва ҳуқуқ тартибот
идораси ходимлари томонидан таъқиб ва тазйиқлар кучайганини айтади
Ўктам Пардаев.

Апрель ойининг 25 санасидан бошлаб оддий фуқаро кийимида юрган номаълум
кимсаларга ўз эътиборимни каратмасдан келсамда 30 апрелга келиб,
ҳақақий милиция формасида ҳар ҳил дарахт ва арча оралиғидан туриб
кузатаётганини сезиб қолганлигини айтади.

Бу ҳолатдан хабар топган ҳуқуқ химоячиси аввало кузатувчиларнинг
машиналарини суратга олишдан бошлайди кул рангдаги Нексия ва 25v342
ВАЗ 07  енгил автомашиналарни сўнгра ўша кузатаётганларни бирма бир
олдиларига бориб суратга олишни бошлаши биланоқ  қочишга уринади.

Бундан бир неча кун олдин “Бирдамлик” демократик халқ ҳаракати фаолларидан Алиқул Саримсоқов ва Нуринсо Ҳолбоеваларга нисбатан АҚШда ўтказилаётган
қурултойга қатнашмаслиги учун Жиззах вилоятининг худудий ИИБ ходимлари
томонидан чақиртирилиб таъқибланган эди.
 
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти матбуот маркази
30- апрель, 2014-йил.