Apr 162014
 

 

Айрим мавжуд бўлган диктура давлатларида яшовчи халқлар орасида ўзаро суҳбат пайтида “-Қиролни хеч нарсадан хабари йўқ, ҳаммаси давлат амалдорлари сабабчи –уларни қилаётган ноқонуний ишларидан подшонинг хабари йўқ кимдир етказиши керакда” деган гап сўзлар мавжуд.

Хозирги кундарда “Ёшлар” телеканали орқали Корея киночилари томонидан яратилган “Табиб” сериали намойиш этилмоқда. Шахсан менга бу фильм нисбатан ёқди. Чунки, бу сериалда қадимий Чоу – сонг давридаги замон акс эттирилиб бир ёш табиб бошқа даврга эски замонга тушиб қолади. У аввал қиролнинг вазирини ўлимдан қутқариб қолади,сўнгра бошқа мулозимларни даволаб хурматга сазовор бўлиб, уларнинг ёрдамида шифохона яратади. Аммо менга умумий олиб қараганда бу сериални юқорида айтиб ўтган гапларга яқин ғоялари ёқмади.

Шуни айтиш жоизки агар қирол ўзи бошқариб турган давлатда кечаётган воқеа,ҳодисалардан, пастдаги амалдорларнинг ноқонуний ишларидан бехабар экан , бундай қирол қиролликка мансуб эмасдир. Агар бундай қирол давлатни бошқарадиган бўлса, ўта қисқа кунлар ичида давлат таназзулга юз тушиши муқаррар. Бу муҳокама қилинмайдиган аксиомадир. Оддий оилангиздан қиёс. Агар болангизни тарбиясига бефарқ бўлсангиз, қаерга кетганлигини, нима ишлар билан бандлигини, кимлар билан дўстлашяпти шуларни билмасангиз боланинг тарбияси изидан чиқиб, сизга нисбатан ёмон муносабатда бўлади. Бошқарув системаси хам худди шу кабидир. Агар бошқарув назоратдан чиқиб кетса у ҳолда бу система бошқарувчини ўзига қарши ҳужум қилади. Сталин ўзининг диктаторлик системасини ўзи яратган эди. Аммо кунлар ўтиб Сталин яратган система изидан чиқиб унинг ўзига қарши ишлай бошлайди.

Саркарда Амир Темур шундай деган эканлар – агар бирон бир давлатнинг бир фуқаросини ёки бирон бир туянинг оёғига тикон кирса ҳам шу давлатнинг подшоси айбдор . Чунки у шу вилоятнинг хокимини яхшисини тайинламаган ва хоким шу йўлларни тиконлардан тозалатмаган.- .деган эканлар. Саломат бўлинг!

Зоҳиджон Зокиров
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Наманган вилояти бўлими раиси.

16апрель, 2014-йил.