Mar 262014
 

 

shirkat. 1.

shirkat. 2. jpg

shirkat. 3

Яқинда янги уй сотиб олдим. Ҳозирги кўчиб ўтган маҳалламнинг номи “Мустақиллик” маҳалласи. Қўшниларим “Мустақиллик – Муборак” ширкат раиси Жўраева Муборакхоннинг устидан шикоят қилиб ташкилотимизга расмий равишда ариза беришди. Уларни бизларга маълум қилишларича 3 йилдан бери уйларининг томидан чакка оқаётганлигини айтиб ўтдишди. Фуқароларни ёзмаган ташкилоти қолмаганлигидан хафсалари пир бўлиб ёмғир , қор ёғса ҳам ҳеч қаерга ёзмаётган эканлар.

Ширкат раиси Жўраева Муборакхонга ушбу муаммолар юзасидан мурожаат қилганларида ширкат раиси – нима қилсаларинг қилаверинглар, менга нима ишим бор сенлар билан , менга деса хаммаларинг пул йиғиб қилаверинглар, сенлар билан нима ишим бор- деб фуқароларнинг гапларига беписандлик билан жавоб қилган экан.

1 кичик туман, 15 – уй,43 хонадонда яшовчи Машхурахонни бизга маълум қилишича ўтган йили уйини томини ёпиш учун тажрибали мутахассис топиб, таъмирдан ўтказган экан. Бу ҳақда ширкат раиси Жўраева Муборакхонга маълум қилиб, кварт плата хисобини ёпиб беришни айтганда ҳужжат қилиб бермаган экан. 2012 йили ширкат раисининг устидан хокимиятга, керакли ташкилотларга ёзишиб “Наманган” вилоят телевиденияси орқали уни кирдикорларини очиб, барча камчиликларни танқид қилиб кўрсатилган экан. Аммо ўшанда ҳам ширкат раиси буларга бепарво бўлган экан. Куни кеча ён қўшним билан “Мустақиллик” МФЙ раиси Жамилахон деган аёлга юқоридаги муаммолар юзасидан борганимизда маҳалла раиси бу муаммолардан хабари борлигини, унинг ўзи ҳам ширкат раисининг бу ишларидан норози эканлигини билдирди. Унинг айтишича бундан 6 ой муқаддам 15- уйда яшовчи хонадон эгалари ширкат раисига ўз муаммоларини яна бир бор мурожаат қилишганларида ширкат раиси томни тузатувчи усталарни чақиртирган экан ва хар бир хонадондан 50.000 сўмдан пул йиққан экан.

Аммо усталар таъмирлашда ҳўжа кўрсинга қилиб кетишганлиги сабабли юқоридаги муаммолар келиб чиққанлигини айтиб ўтди. Кейинги бир ҳафта ичида ширкат раисининг бу қилмишларини хисобга олиб , ширкат раислигига бошқа вакилни қўйишларини маълум қилди. Бир юрист биродаримиз билан юқоридаги муаммолар хақида гапириб бергандим. Уни айтишича аслини олганда юқоридаги муаммоларни ширкат ҳал қилиб бериши керак экан. Чунки ширкат раисини Хокимият сайлаган экан, агар ширкат раисида камчилик, ноқонуний ишлари бўлса, хокимият қонуний чоралар кўриши мумкинлигини маълум қилди. Қолаверса фуқароларнинг мурожаати тўғрисидаги қонунларда мансабдор шахснинг ноқонуний ҳатти ҳаракатлари устидан керакли ташкилотларга мурожаат қилиниши мумкинлигини ва мансабдор шахс қонун олдида жавобгарлигини айтиб ўтди. Ўзбекистон Республикасининг бош қомуси Конституцияда 2- моддасида “Давлат органлари ва мансабдор шахслар фуқаролар олдида масъулдирлар” деб ёзилган.

Зоҳиджон  Зокиров
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Наманган вилояти бўлими раиси.

26март, 2014-йил.